Репост из: Bosh prokuratura
Навоий вилояти прокуратураси: тарих ва бугун
Навоий шаҳридаги "Фарҳод маданият саройи"да янги нашр қилинган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди, унда вилоят ҳокими Қобул Турсунов, вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Санақуловлар, ёшлар ва бошқалар иштирок этди.
Тадбирда вилоят прокурори сўзга чиқиб, “Қонунийликни таъминлаш йўлида. Навоий вилояти прокуратураси: тарих ва бугун” деб номланган китоб нашр этилганлигини, китобда алломалар ва донишмандларнинг адолат, ҳақиқат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, устозларга ҳурмат ва бошқа инсоний фазилатлари ҳақида келтирган фикрлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ушбу китоб нафақат прокуратура органлари ходимлари, балки ҳар бир инсонда Ватанни ардоқлаб, халққа садоқат билан хизмат қилиш туйғусини шакллантиришга ҳисса қўшса, китобнинг нашр этилишидан кўзланган мақсад ҳам шу эканлиги таъкидланди.
👉 @uzbprokuratura