Навоий вилоят прокуратураси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Прокуратура Навоий

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигида Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штабининг жорий йилдаги 1-йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, қурилишга оид давлат дастурларини ижро этишда ўтган 2024 йилда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларга тўхталиб, сусткашликка йўл қўйган мансабдор шахслар огоҳлантирилиб, ишларни жойлантириш лозимлиги такидланди.

Шунингдек, жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, “Ташаббусли бюджет”, каналларни бетонлаштириш, халқаро молия ташкилоти маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларни назорат қилишда лойиҳалаш ишидан объект фойдаланишга топширилгунга қадар назорат тизими кучайтирилиб, бюджет маблағини ортиқча сарф-харажатига йўл қўймаслик, қурилишни ўз муддатида ва сифатли бажарилиши барча масъулларнинг диққат марказида бўлиши қайд этилди.

Бундан ташқари, йил бошидан бюджет маблағини иқтисод қилиш учун қурилишда намунавий лойиҳалардан кенг фойдаланиш, заруратсиз иш турларини киритилишига йўл қўймаслик, бунинг учун лойиҳа офисларининг масъулиятини янада ошириш лозимлиги белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Нурота туман прокурори,
2-сектор раҳбари Н.Авазов
бошчилигида Сентоб МФЙда аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида белгиланган график асосида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фукаролар ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан 10 дан зиёд мурожаатлар келиб тушиб, мазкур мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди ҳамда муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси эса назоратга олинди.


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Навоий вилоятида пробация назорати остидаги шахслар билан профилактик тадбир ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Навоий вилоят прокурорининг ўринбосари Ф.Тожиев томонидан Қизилтепа тумани “Гулзор” маҳалласида оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Тадбирда фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўриш учун вилоят сектор ишчи гуруҳи аъзолари, тумандаги мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Қабулда 35 нафар фуқаролар иштирок этиб, 16 нафар шахслардан турли масалалар бўйича 17 та муаммоларни ҳал этиш ҳақида мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 5 таси бандлик, 4 таси соғлиқни сақлаш, 3 таси уй-жой билан таъминлаш, 1 таси кредит, 1 таси моддий ёрдам ажратиш ҳамда 3 таси бошқа масалаларига тааллуқли бўлиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.


Навоий вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ф.Мамалатипов томонидан Қизилтепа тумани ёшлар саноат зонасида инвестиция лойиҳаларни ишга туширилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Шунингдек, ёшлар саноат зонасида ишга туширилмаган ёки кечикаётган лойиҳаларни қисқа муддатда амалга ошириш бўйича тадбиркорлар билан учрашилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Показано 7 последних публикаций.