NAVOI.UZ | Уйда қолинг!

@navoiuz_official خوش می آید 2
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий канали
Мурожаат: @navoi_uz_official
Veb-sayt: navoi.uz
Instagram: instagram.com/navoi_uz_official
You tube: youtube.com/c/NavoiuzOfficial
Gmail: navoi.gov@gmail.com
facebook: fb.com/navoiuzofficial
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
سیاست


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
سیاست
اضافه شده به شاخص
06.08.2019 15:00
ads
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
10 020
مشترکین
~4.4k
پوشش 1 انتشار
~91.2k
پوشش روزانه
~25
پست / روز
44%
ERR %
88.43
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
1880 اشاره کانال
254 اشاره نشریات
1875 اعلامیه ها
Hudud Inform
NAVBAHOR_TIME
کانال هایی که توسط "@navoiuz_official" نقل قول می شوند
67 studio
67 studio
Huquqiy axborot
Hudud Inform
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
⚡️Томчи укол (капельница) таъсирида фақат ўпкада эмас, юракда ҳам сув тўпланади, бу жуда хавфли

Феруза Ҳамробоева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

👤 Ўпканинг ҳар бир ҳужайраси нафас олишга мойил бўлади. Лекин агар инсон кўп томчи укол (капельница) оладиган бўлса, ўпканинг пастки қисми сувга тўлади.

❗️Ва ўпканинг нафас олиш қисми қисқаради. Ўпкадаги сув эса юқорига кўтарилаверади. Бу жуда хавфли жараён ҳисобланади.

😰 Оқибатда, ҳансираш, энтикиш ва ҳаво етмаслиги ҳолатлари юзага чиқади.

❤️ Суюқлик фақат ўпкада эмас, юракда ҳам тўпланади.

💊 Суюқликни организмдан чиқариш учун чора сифатида пешоб ҳайдайдиган дорилар кўп миқдорда берилади. Бу эса организмнинг яна чарчашига ва касалликнинг чўзилишига сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz

Каналга уланиш 👇👇👇@navoiuz_official
Read more
Навоий вилоятида қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳаси истиқболлари

Каналга уланиш 👇👇👇
@navoiuz_official
Навоий вилоятида «Бир миллион дастурчи» мусобақасида қатнашган ёшлар

Каналга уланиш 👇👇👇
@navoiuz_official
Истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингиз бузилдими?
Навоий вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармасига мурожаат қилинг!
Ишонч телефони: 79-2206208, 1159
Веб сайт: consumer.uz

Каналга уланиш 👉@navoiuz_official
Read more
https://telegra.ph/USTA-SHOGIRD-ZHANZHALI-%D0%8ELIM-BILAN-TUGADI-08-05
УСТА-ШОГИРД ЖАНЖАЛИ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ 
Бу воқеа Учқудуқда содир бўлди. Спиртли ичимлик ичиб одамийлигини унутган икки нафар фарзанднинг отаси 32 ёшли йигит 62 ёшли фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда туман ИИБ терговчиси Хуршид Абдумуродов хабар бермоқда.  2020 йил 2 август куни соат тахминан 22:30ларда Учқудуқ тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган гаражда шу ерда устачилик билан шуғулланадиган шахслар спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади. 32 ёшли У.У. қўллари ва оёқлари билан В.М.ни уриб дўппослагаши натижасида В.М.…
УСТА-ШОГИРД ЖАНЖАЛИ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ
Бу воқеа Учқудуқда содир бўлди. Спиртли ичимлик ичиб одамийлигини унутган икки нафар фарзанднинг отаси 32 ёшли йигит 62 ёшли фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда туман ИИБ терговчиси Хуршид Абдумуродов хабар бермоқда.
2020 йил 2 август куни соат тахминан 22:30ларда Учқудуқ тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган гаражда шу ерда устачилик билан шуғулланадиган шахслар спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади. 32 ёшли У.У. қўллари ва оёқлари билан В.М.ни уриб дўппослагаши натижасида В.М. ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ходимнинг таъкидлашича, ўз вақтида тез тиббий ёрдам чақирилмаганлиги боис В.М.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида у воқеа жойида вафот этган.
Энг ачинарлиси жиноятчи ҳам, жабрланувчи ҳам узоқ йиллар давомида бир-бирларига кўмакдош устоз-шогирд бўлиб автомашиналарнинг эҳтиёт қисмларини таъмирлаб келишган. Бугун атрофимизда рўй бераётган воқеалар, коронавир
Read more
https://telegra.ph/MUROZHAATLARNI-K%D0%8ERIB-CHI%D2%9AISHNI-ASOSSIZ-RAD-EHTISH-ZHAVOBGARLIKKA-SABAB-B%D0%8ELADI-08-05
МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИ АСОССИЗ РАД ЭТИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши шарт. Мурожаатлар билан танишиш асоссиз рад этилса жавобгарликка сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43, Жиноят кодексининг 144-маддалари ва «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида фуқаро мурожаатларини кўриб чиқишнинг кафолатлари белгилаб берилган. Қонунчиликка…
⚡️Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг суратга олиш ишлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан ҳамкорликда Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг суратга олиш ишлари бошланди.

Туркиянинг "Bo‘zdag‘ film" студияси томонидан суратга олинаётган кўп қисмли фильм режиссёри Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи Назар Эшонқул. Ҳозирда Туркиянинг Аксарай вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациядан иборат павильон қурилган. Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этади. Шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик актёр ва актрисалар Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова, Юлдуз Ражабоваларнинг ҳам роль ижро этиши кутилмоқда.

Сериалнинг илк мавсуми 13-қисмдан иборат. Расмий сайт📲 navoi.uz
Read more
Кам таъминланганлар рўйхатига киритилганларга қандай имтиёз берилади?

Кеча имзоланган Президент қарорига мувофиқ, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати тасдиқланди. Улар қуйидагилар:

👉 Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
👉 Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
👉 Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
👉 Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
👉 Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
👉 Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, "Баркамол авлод" марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
👉 Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш;
👉 Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

Изоҳ: "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали мазкур иловада кўрсатилмаган бошқа ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар ҳам жорий этилиши мумкин.

https://t.me/navoiuz_official
Read more
#Биласизми

Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

👉 табиий офат юз берган жойга бориш;
👉 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
👉 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
👉 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

🧾 Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/navoiuz_official
Read more
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтимизга 8371 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, Тошкент шаҳрининг Бош режасини қайта кўриб чиқиш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по изменению территориального устройства сопредельных районов города Ташкента и Ташкентской области.
Предлагается перевести 1010 гектаров столичных земель Ташкентской области и 8371 гектар областных земель – городу Ташкенту.
Одобрив предложения, глава государства отметил необходимость пересмотра генерального плана столицы и создания удобных условий для населения.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #hudud
Расмий сайт📲 navoi.uz

Каналга уланиш 👉@navoiuz_official
Read more
📈 Тошкент вақти билан 13:18 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Магнитуда М=5. Чуқурлик 10 км. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 181 км, 3 балл.
Наманган : 113 км, 4 балл.
Андижон : 143 км, 3 балл.
Фарғона : 83 км, 4 балл.
Гулистон : 177 км, 3 балл.
Жиззах : 255 км, 3 балл.
Самарқанд : 336 км, 2 балл.
Термиз : 453 км, 2 балл.
Қарши : 458 км, 2 балл.
Навоий : 464 км, 2 балл.

Каналга уланиш: 👇
@navoiuz_official
Read more
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ижтимоий нафақаларни тайинлаш жараёни автоматлаштирилади

“Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

🖥 Қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 сентябридан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида амалга оширилади.

✅ Кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасини объектив баҳолаш, қарорларни қабул қилишда субъектив ёндашувни бартараф этиш тизимни жорий этишнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

🧾 Қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

📌 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва 12 ой давомида амал қилади.

🏢 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида
фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали ижтимоий нафақаларни тайинлашга оид мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилиш бўйича шўъбаси ташкил этилади.

ℹ️ Маълумот учун: “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ 2019 йил 1 октябридан буён тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилоятида ишлатиб келинмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/navoiuz_official
Read more