Репост из: NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
#Саломатлик
Туз ҳам шифо
Тузли ванналарнинг фойдаси ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Чарчоқда, шамоллаш эндигина бошланаётганда, бўғимлар қақшаганда бундай ванналарнинг ёрдам катта. Агар уйингизда денгиз тузи топилмаса, оддий ош тузи ҳам бўлаверади, лекин уни сувга кўпроқ – 1 кило қўшасиз. Сув ҳарорати 40 даража бўлсин. 20 дақиқа ванна қабул қилгач, яхшилаб артининг-да, ўраниб ётинг.
Туз томоқ оғриғида ҳам ёрдам беради. 1 стакан илиқ сувда 2 ош қошиқ тузни аралаштиринг ва 1-2 томчи йод настойкасидан қўшинг. Бошингизни орқага ташлаб, шу аралашма билан ғарғара қилинг. Шундан кейин 1 ош қошиқ ўсимлик ёғини (энг маъқули – зайтун ёғи) тишлар орасидан юргизинг. Ёғ суюлиб кетгач, туфлаб ташлайсиз. Томоқ оғриғи ва товуш пайчалари яллиғланишида бундай муолажа самарали таъсир кўрсатади. Баъзан муолажа 3-4 марта ўтказилгандаёқ тузалиш мумкин.
Туздан косметик мақсадларда фойдаланса бўлади. Масалан, тирсак ва товондаги дағаллашган терини юмшатиш учун қуйидаги усулдан фойдаланинг: 1 ош қошиқдан йирик туз ва болалар креми, 1 чой қошиқ истеъмол содасини аралаштиринг. Терига яхшилаб суртсангиз, терини юмшатиб, тозалайди.
Каналга уланиш👇
@navoiuz_official