#Ҳайит
🎉 ҲАЙИТ
Доғи ҳам йўқолар бу кунда ойни,
Қуёш жилвасини сатрга олинг.
Қутлагувчиси кўп шундоғам бойни,
Сиз кўпроқ йўқсилни хотирга олинг:
Дилларни эркаланг, эмас бу ҳар кун,
Фаррошига дўнинг дилмаконларни.
Шодлантира олинг ҳеч қурса бир кун
Юзлари кулгу не билмаганларни.
Бу кун меҳр учун энг буюк таҳсил,
Оғир, лек ишонинг сиз сўзга илдам:
Ҳайит ҳайит бўлмас юртда бир йўқсил
Байрам ҳис қилмаса бу кунни дилдан...
•┈••┈┈••• ✦ ✿ ✦ •••┈••┈•
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
☪️ 📌
t.me/OlimjonAllohquli