nasiحat


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


фойда топсангиз, ҳурсандмиз.
яқинларга эслатинг.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Курайздан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир маъруф садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир», дедилар».

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


🔗

#salovat

Саловатни кўп айтиш банданинг гуноҳга бўлган рағбатини сўндиради.
@nasihatda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қалблар ором олсин


#Ҳаё

Гоҳида Аллоҳ учун икки ракат намоз ўқийман. Уни тамомлагач, уятдан гўёки ўғирлик қилган кишидек бўлиб қоламан.

Абу Бакр Варроқ раҳимаҳуллоҳ

Солиҳ салафларимиз ҳар бир амалларида ихлосни тафтиш қилишган. Гарчи тоат ва савобли амал қилишса ҳам эҳтиёт бўлишган. Унга риё ё ужб ёки бошқа бир қалб иллати аралашиб қолмадикан, деб. Шу сабабли ҳатто Ўзи учун ўқиган намозларидан ҳам хижолат тортишган.

©️@MubashshirAhmad

@nasihatda


▫️Ибн Қаййимдан: "Агар Аллоҳ бир бандага неъмат берса, унинг неъматми ёки фитнами эканини қаердан билса бўлади?" дея сўрашди.
▫️Саволга имом шундай жавоб қилдилар: "Агар у Аллоҳга яқинлаштирса неъмат, агар узоқлаштирса фитна бўлади".

©@MubashshirAhmad


#дуо

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳнинг дуолари:

▫️«Аллоҳим, Устозимнинг айбини менга кўрсатма.
▫️ Мендан (устозим) илмининг баракасини олиб қўйма».

@nasihatda


Банда зикрсиз ўтказган вақти учун истиғфор айтар экан, унга ҳасрат бегона бўлади

Устоз Ҳусайн Бухорий


Аллоҳ таоло катта-ю кичик суннатга муҳаббат билан тўлиқ амал қилган кишига истаганини беради, сўрови жавобсиз қолмайди.

🌟Устоз Ҳусайн Бухорий

@nasihatda


Репост из: nasiحat
▫️Қалбим сиқилмасин, ва ҳатто қалб ҳузурига эришай деган киши зикруллоҳда бардавом бўлиши керак.
▫️Тасбеҳ олиб юрсинлар, доим қўлларида бўлсин.
▫️ Тасбеҳ кишини Аллоҳнинг зикрига тарғиб қилади.
©Мужаддид Шайх Маҳмуд афанди ҳазратлари. Қуддиса сирруҳу.

@nasihatda


Репост из: nasiحat
Салафи солихлардан бири айтади:

20 йил нафс тарбияси билан шуғулландим аммо ниятни тўғирлашдек қийин амални кўрмадим.

©Ҳадис дарсидан


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳнинг зикрини қилиб, тавба қилиб, истиғфор айтиб бораверса доғлар кетиб, қалб покланиб, покиза, Аллоҳнинг муҳаббатига таййор қалбга айланади.

🌟 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

@nasihatda


Репост из: nasiحat
Қалбида сиқилиш торлик сезган кишига рўза тутишликни тавсия қиламан. Бу тажрибамдан маълум, инсон ҳафта давомида хато-камчликларга йўл қўяди ва бир кун рўза тутганда барча камчилик нуқсонлари авф қилинганини ҳис қилади.

©️ Шайх Маҳмуд Дурро ҳафизаҳуллоҳ


#ЖАРАЁН

▫️Телеграм каналимизда ҳам история қўйишлик ва илм кўпроқ ёйилиши учун “Telegram Premium”га эга обуначиларимиз овоз бериб ўз ҳиссангизни қўшинг

Бир одам 4тагача овоз бера олади

👉🏻Овоз бериш учун:
https://t.me/boost/nasihatda

❤️Telegram Premium”и бор дўстларингизга юборинг.

@nasihatda


Умар розияллоҳу анҳу:
«Ҳисоб-китоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Амалларингиз тортилишидан олдин ўзингиз тортинг», деган.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу кеч кирса, ўз оёғига дарра билан ура туриб: «Бугун нима иш қилдинг?» дер экан."


@nasihatda


Уламоларнинг хотирани кучайтириш тажрибаларидан:
Қирқ бир кун мобайнида ҳар куни тонгда Аъла сурасининг олтинчи оятини етти марта ўқиш:

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰ إلّا مَا شَآءَ اللَّه

– «Сануқри`ука фа лаа тансаа иллаа маа шаа Аллоҳ»

Маъноси: Биз сизга қироат қилдирамиз ва сиз Аллоҳ Ўзи (унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқасини унутмассиз)

@nasihatda


Репост из: nasiحat
#salovat
• САЛОВАТ АЙТИШ ҲАҚИДА

• Алҳамду лиллаҳ, барчамиз мўъмин-мусулмонмиз. Биз мўъмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаламга саловат айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта саловат айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳларимизни ўчирилади, ўн даража мартабимиз кўтарилади.

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ривоятлари).  Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги саловат берилади:

اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد
Алло‌ҳумма солли васаллим ала‌ набиййина‌ Муҳаммад
Маъноси: Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!

• Бугун энг камида 100 маротаба айтишга уриниб кўринг. Бундай имкониятни ўтказиб юборманг.

©Рустамжон Домла

🌟@nasihatda


▫️Тажрибадан маълумки ким Набий соллалоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтса у зотни кўришлик насиб қилади.
▫️Бу кўришлик тушда, Аллоҳ қодир қилса уйғоқлиқ холатида бўлади.
▫️Баъзи салафлар жума кечаларида миллиёнлаб саловат айтишган...
▫️Бугун биз ҳам энг камида 1000 та саловат айтайлик!

🕌Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик аълайҳ.

©суҳбатдан фоидалар

@nasihatda


Ибн Масуъд розиаллоҳу анху айтадилар:

"Инсон қилган гуноҳлари туфайли илмнинг бир қисмини унитади"


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қуръон

@nasihatda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абу Довуд Сижистонийдан: “Сиздан кейин кимлар билан ҳамсуҳбат бўлайлик, бирга ўтирайлик?”, дея сўрашди.
У зот: “Китоблар билан”, деб жавоб бердилар.

Ибн Башкувол Андалусийнинг “Фавоидул мунтаҳаба” асаридан

@nasihatda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазонга 6⃣0⃣ кун қолди

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар»
.
Байҳақий ривоят қилган.

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаʼбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорийдан Рамазон ҳақида гўзал нашид!

🤲Аллоҳ таоло барчамизни улугғ ойга етказсин!

@nasihatda

Показано 20 последних публикаций.