#Таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
▫️ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси диний соҳада фидокорона фаолият кўрсатиб келган
Ғузор туманидаги
"Батош" жоме масжиди имом-хатиби
Қурбонов Шавкат домланинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
▫️Аллоҳ таоло марҳум домланинг беморлиги сабабли чеккан қийинчиликларини гуноҳларига каффорот этиб, барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин, жаннат аҳлидан қилсин, марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
▫️إنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».
✔️Жаноза намози Бугун (7 март) куни Ғузор тумани, Чаноқ МФЙ, Бодомзор кўчаси, 118-уй, яъни марҳум домланинг яшаш хонадонида соат 11:00 да ўқилади.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA