Nasafnews.uz | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мурожаат ва реклама учун:
@nasafnewsuzgayoz
Ҳамкор саҳифалар:
@oylikdangapiring
"Nasafnews.uz" сайтининг Telegram'даги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Шаҳрисабзда қўлбола алкогол маҳсулоти ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 810 дона қалбаки акциз маркалар, 1 864 дона "YANGI SHAHRISABZ" номли ёрлиқлар, 3 430 дона ҳар хил турдаги қопқоқлар, 85 литр қўлбола тайёрланган ароқ, 1 дона фильтр ускунаси, сана қўйишга мўлжалланган муҳр ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

👉 nasafnews.uz/1990-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Бугун 9 феврал буюк шоир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий (1441-1501) таваллудига 584 йил тўлди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


❗️Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар АИ-80 ёнилғисидан фойдаланиш чекланади

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан, Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарида ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тўлиқ тақиқланмоқда. Бундан мазутни авариявий ёқилғи сифатида ишлатиш мустасно.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


⚡️Автомобилларга экостикерлар бериш 2025 йил 1 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

биноларнинг томлари ва фасадларига қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш учун давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш талабини бекор қилиш;

➖ атроф-муҳитга ва унга туташ ҳудудларга таъсир кўрсатадиган саноат корхоналарида "яшил белбоғлар" яратиш ва етиштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

“Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини ўзгартириш. У 2025 йил 1 мартдан бошланади (2024 йил 1 июндан бошлаб эди). Худди шу кундан бошлаб транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


❗️Diqqat! Texnikalarga Arzon narxlarda "Mega Taklif" davom ettirildi!

⚡️Redmi 14C (4/128) - 89 000 so'mdan
⚡️32" SONOR Smart TV - 69 000 so'mdan
⚡️Loretto 6kg Kir yuvish mashinalari - 139 000 so'mdan
⚡️Ferre Gaz plita - 99 000 so'mdan
⚡️Premier Holodilnik- 99 000 so'mdan
⚡️TECNO Spark Go1 (3/64) - 69 000 so'mdan
⚡️TECNO Spark 30C (4/128) - 89 000 so'mdan
⚡️HONOR X6b (4/128) - 109 000 so'mdan
⚡️Honor X7c (6/128) - 119 000 so'mdan
oyma oy to'lovga*

😎 Boshlang'ich to'lov - YO'Q
😎 Ortiqcha % lar - YO'Q
😎 Kafillar kerak emas - YO'Q

📞 71-230-7799 | Chat

🇺🇿 Adres | Do'konlarimiz

KATTA CHEGIRMALAR | Instagram


Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилиши ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар тарқатилди.

Ушбу хабарларга Президент матбуот котиби Шерзод Асадов расмий муносабат билдирди:

“Барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан Президент Администрациясидан тортиб қуйи ташкилотларгача бўлган барча идораларда штат бирликларини мақбуллаштириб бориш ишлари бу - доимий жараён ҳисобланади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Шу сабабли, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу мавзуга доир хабарларни тарқатишда фақат расмий манбаларга таянишни сўраймиз”, деб ёзади Шерзод Асадов.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Йил якунига қадар 29 804 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади

Вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Аброр Аҳмедов жорий йилда ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида Муротжон Азимовга маълумот берди. Бошқарманинг ахборот хизмати ёзишича, 2025 йилда ёшларни иш билан банд қилиш, иқтидорли ёшларни юзага чиқариш учун хизмат қиладиган лойиҳаларга эътибор қаратилган.

👉 nasafnews.uz/1988-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Қарши шаҳрида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани танқид қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Қарши шаҳрида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани, Нишонда IT хизматлари анча орқадалиги танқид қилинди.

👉 nasafnews.uz/1987-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Нишон тумани солиқ инспексияси бошлиғи янги лавозимга тайинланди

Эшболтаев Хумоюн Абдуражабович Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Эшболтаев "Энг яхши сектор раҳбари" кўрик танловида иштирок этиб, автомобил совринини қўлга киритган эди.

👉 nasafnews.uz/1986-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


⚡️ Халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғим белгиланди

2025 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 55-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, товарларни "экспорт" ва "импорт" божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкалари ўзаро мувофиқлаштирилди.

Божхона органларининг иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 8 баробарга камайтирилди. Яъни, БҲМнинг 2 бараваридан 25 фоизига туширилди.

Транзит божхона режими учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида йиғим белгиланди. Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмаларининг 1 кг учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим жорий этилди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


❗️Faqat 1 kun! 7-fevral Redmi Note 14 "Zo'r Narxda"

🔻 Redmi Note 14 (6/128) Midnight Black - 2 388 000 yoki 199 000 so'mdan 12 oyga
🔻 Redmi Note 14 (6/128) Ocean Blue - 2 388 000 yoki 199 000 so'mdan 12 oyga
🔻 Redmi Note 14 (6/128) Lime Green - 2 388 000 yoki 199 000 so'mdan 12 oyga

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q

Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat

ZO'R NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz


Ходимларига устама пулини тўлаб бермагани учун бошқарманинг хизмат машинаси эвакуаторга ортилди

Экология бошқармасига тегишли хизмат машина қидирувга берилгани учун ЙПХ инспектори томонидан жарима майдончасига жойлаштирилган. Инспекторнинг сўзларига кўра, машинанинг 17 та тўланмаган жаримаси бўлган. Ҳолатга Экология бошқармаси муносабат билдириб, устама пуллари қарздорлиги ҳисобига бошқарма балансидаги хизмат машиналарга МИБ томонидан таъқиқ қуйилганини маълум қилди.

👉 nasafnews.uz/1984-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 майдан янги электромобиллар учун утилизация йиғими 4 карра оширилмоқда

Қарорга кўра, утилизация йиғими 2 хил миқдорда бўлади:

• ишлаб чиқарилганига 3 йилгача бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм), аввалгиси 30 баравар (11 млн сўм) эди;

• ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм), аввалгиси 90 баравар (33 млн сўм) эди.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси



Показано 14 последних публикаций.