Фильтр публикаций


Янгилик, янги лойиҳалар бу балл бериш тизимини тажриба қуёнчаси қилиб ташлаш эмас.

Бундай балл бериш тизимига кўра, назарий жиҳатдан 10 та саволдан 6 тасига тўғри жавоб бериб 1 балл олиш мумкин. Лекин 10 та саволдан 8 тасига тўғри жавоб бериб 54 балл олиш мумкин. Орадаги фарқ 53 баллни ташкил этади. Ваҳолангки ўша команда сиздан бор йўғи 2 та саволга кўп жавоб берган.

Қарор қабул қилувчиларнинг "кўпчилиги" бу тизимни нисбатан "адолатли" деб ҳисоблаган экан на чора.

433 0 10 12 10

Жан-Франсуа Милленинг "Бошоқ терувчилар" номли картинаси.

Бошоқ бу донли экинларнинг ҳосилини ўзида сақловчи ўсимликнинг қисми. Масалан буғдой донлари буғдой ўсимлигини бошоғида бўлади.

Одатда ўз экин ери бўлмаган, ёки ҳосили кам бўлган, ёхуд қўшимча дон(даромадга) эҳтиёжи бўлган кўп фарзандли оилалар бошоқ теради.

Бошоқ терувчилар ер эгалари (дейлик фермерлар) асосий ҳосилни йиғиб олгандан кейингина далада қолиб кетган бошоқларни териб чиқишади. Яъни қолган-қутган, тўкилган бошоқларни бирма-бир йиғиб чиқишади.
Картина муаллифи бу асари билан XIX асрда яшаган деҳқонларнинг оғир турмуш тарзини кўрсатишга урунган.

Ҳозир бундай қилинадими йўқми бундан хабарим йўғу, аммо ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида биз ҳам (шахсан мен ҳам) бошоқ терганмиз.

Ҳааа, шундай даврлар ҳам бўлганди.


Манабу ҳолатни ким эслайди? Россия медиамаконида қахрамонлик кўрсатган Марказий Осиёликларни тилга олинмаслиги, уларни миллатига, фуқаролигига урғу берилмаслиги, ҳатто исми ҳам айтилмаслигини ёзгандим.

Қисқаси шунга ўхшаган яна бир ҳолат. Нурбек Алимовни айтиши бўйича ҳайдовчи ўзбек бўлган. Лекин улар бу ҳақда лом-мим дейишмаслиги аниқ. Негалигини илгариги постда ҳам айтганман.
Мана бу мақолада ҳам мавзуга оид қизиқ мулоҳазалар билдирилган.


Жавоб: ёд
Изоҳ: Китобда персонажлар мифологик қахрамонлар билан қоришиб кетган. Скандинав мифалогиясида Хёд ўз акаси Бальдрни ўлдирган маъбуд ҳисобланади. Хёдни ҳам кўзи ожиз бўлган ва ўз акасини ўлдирган.

Лотин алифбосида ўқиганлар учун ёд икки эмас балки уч ҳарф билан ифодаланади))


Проф лига учун писта-пўчоқ деб кўрилган яна бир савол. Жуда осонлиги учун ҳатто саволлар пакетига киритиш учун ҳам таклиф этилмади. 😁

Дарвоқе Лотин алифбосида ўқиганлар учун сюрприз))

Александр Рудазовнинг “Архимаг” номли китоблар сериясида қачонлардир ўз акасини ўлдирган “Қора сўқир” лақабли персонаж мавжуд. Википедияга кўра, унинг образида Х намоён бўлган. Юқоридаги савол матнида тушуриб қолдирилган икки ҳарфни ёзиб беринг.


Осон савол бўлгани учун жавоби бир пасда топилди. Проф лига пакетига қўшмасдан тўғри қилибмиз.


Жавоб: Танелорн
Изоҳ: Танелорн инглиз ёзувчиси Майкл Муркокнинг “Абадий Курашчи” ҳақидаги “Танелорнни излаб” романида учрайдиган макон ва замондан ташқарида бўлган шаҳар. Асар қахрамони доимо уни излаб, шаҳарга интилган. Қўшиқ номлари сизларни макон ва замондан ташқаридаги шаҳарни қидиришга ундаши лозим эди. Дарвоқе савол шаклида қайси шаҳарни қидиришган деган жумлалар ҳам асарга ишора. Юқорида айтганимиздек асарда ҳам қахрамон Танелорн шаҳрини излайди.


Каналга анчадан бери ҳеч нарса ёзмай қўйган эканман. Бир кирган эканман бирорта савол ташлаб кетишга қарор қилдим.

Дарвоқе бу савол жудаааа осон бўлгани учун проф лига учун берилмайдиган бўлди. Сўнги вақтларда бу каби "писта-пўчоқ" саволлар ўқувчилар лигасига берилаётган экан.

Қисқаси осон деб проф лига учун олинмаган саволдан бошқа саволлар ҳақида хулоса чиқараверасизлар. Яъни олдинда қандай пакет тургани ҳақида спойлер😉

Савол. Blind Guardian немис пауэр-метал гуруҳининг тўртинчи альбомини биринчи қўшиғи “Вақт, нима ўзи вақт” деб номланади. Иккинчи қўшиғи “Зулмат аро саёҳат” деб аталган бўлса, ўнинчи қўшиқ “Қаердадир узоқда, чегарадан ташқарида” деб аталган. Савол: Ушбу альбомнинг тўртинчи қўшиғида муаллифлар ўйлаб топилган қайси шаҳарни қидиришади?


Ҳавони ифлосланиш рейтингида Берлин қуйи ўринларда.

Германияни пойтахти ҳавони ифлосланиши рейтингида айни вақтда 107-ўринда турибди. Маълумот сифатида рейтингда ўрни қанча паст бўлса ҳавоси шунча яхши бўлади.

Рейтингни юқори ўринларида қайси шаҳарни топиш мумкинлигини ёзишим шартмас.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Германияда "снос" жараёни

Кўриш мумкинки бинони бузиш жараёнида махсус шланглар орқали сув сепиляпти. Нима учунлигини тезда пайқаган бўлсангиз керак. Тўппа-тўғри, атрофга чанг-тўзон тарқалиб кетмаслиги учун. Одамлар ўша чангдан нафас олмасликлари учун.

Ва энг асосийси мусаффо осмондаги булут кўриниб туруши учун шундай қилиняпти.

Хулоса: чанг-тўзонни кўпайиши "осмонни мусаффолигига" таъсир қилиши мумкин.

@narimovumid


Маҳалла телеканалидан яхши кино беряпти. Мободо дейман-да 😁


Репост из: Эффект Макаренко
Юнусабад идёт на исторический, мировой рекорд. В методологии индекса IQAir даже не описаны ситуации с загрязнением выше 500. У них на этой цифре кончается рейтинг. Зашкалили за 700, и кажется это не конец.

Сейчас на Юнусабаде количество PM2.5 в 93.2 раза больше допустимого ВОЗ.

@makarenko_channel


Юнусобод София атрофида экология ходимлари рейд ўтказса бўларкан. Бирор нарса чиқиб қолармиди


Яна озроқ ҳаракат қилсак биринчи ўринга чиқамиз.


Жавоб: Филидор

Изоҳ: Гап ҳам композитор ҳам шахматчи бўлган Франсуа-Андре Филидор ҳақида кетаётган эди. Шахматда "Филидор ҳимояси" деб аталадиган дебют мавжуд. Ушбу дебют Франсуа-Андре Филидор шарафига номланган.

Техник жиҳатдан хато савол 😂


Мусиқага ҳам қизиққан Франсуа, пухта ўйланмасдан қилинадиган ҳужумларга қарши бўлган. Франсуани фикрича, рақибнинг ожиз нуқтасини топгандан сўнггина ҳужумга ўтиб, аниқ зарба бериш лозим. Унгача мудофаани ушлаш энг тўғри йўл.

Савол: Франсуанинг фамилиясини ёзиб беринг.

Савол тузиш техникасини ўргативорийла 😂


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Оврўпа халқи осмонға учар экан бизда соч ва соқол низолари, Оврўпа халқи денгиз остида сузар экан бизда узун ва қисқа кийим жанжаллари давом этади.” Мунавварқори Абдурашидхонов.

Видеодаги қизни инстаграмдаги саҳифаси. Фойдали контентларни топиш мумкин.


Иккинчи таймдаги статистика. 11 кишига қарши 10 кишилик Эрон.


Уррааааа. Дурранг 🎉🎉🎉🎉


Менимча ҳакам пенальти белгиласаям ҳақ бўларди))

Показано 20 последних публикаций.