Репост из: Наманган хабарлари
«Овчибулоқ»да нима гап?
Уйчи аввал аграр соҳага ихтисослашган бўлиб, етарли иқтисодий салоҳиятга эга эмасди. Кичик саноат зоналари - тадбиркорлик ҳаракатини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш фактори бўлиб хизмат қилмоқда.
“Овчибулоқ” маҳалласида 4 та корхона иш юритиб келган бўлса, тез орада эса улар сони ортади. Саноат шаҳарчаси юзага келади. Чунки, шу нрмдаги 3,2 гектарлик КСЗда 99,5 миллиард сўмлик 28 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу 500 та янги иш ўрин демакдир. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш асосий йўналиш ҳисобланади. Бунинг учун катта ҳажмли мева-сабзавот омборлари ва музлатгичлар барпо этилмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султанов ўз лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар билан учрашиб, ишлар кўламини янада кенгайтириш, суръатини ошириш, юқори сифатни таъминлаш бўйича кенгашди.
Инфратузилмани ривожлантириш дастури асосида маҳалла учун янги замонавий бино қурилади, мактаб, шифохона ва болалар боғчаси таъмирланади.
Наманган вилоят медиа департаменти