Энди ижтимоий нафақаларни тайинлаш ягона реестр орқали амалга оширилади
Маълумки, ҳозирда кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа, моддий ёрдам уларнинг фуқаролар йиғинига қилган мурожаати асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган махсус комиссия қарори билан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда бериб келинмоқда.
Ҳозирга қадар вилоят бўйича жами 92792 нафар фуқароларга, шундан 29666 нафарига бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, 51226 нафарига 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, 11900 нафарига кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пуллари берилган.
Мазкур рақамларнинг ўзиёқ ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш борасида иш хажмининг юқорилиги, хусусан талабгорларнинг кўплиги, уларнинг эхтиёжмандлик даражасини аниқлашнинг мураккаблиги ўз навбатида бу соҳани янада ислоҳ қилиш, ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш жараёнини соддалаштириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш лозимлигидан далолат беради.
Жорий йилнинг 4 август куни “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг қабул қилиниши ва Қарор билан янгича тартиб-таомилларнинг белгиланиши соҳани ислоҳ қилиш борасидаги муҳим қадам бўлди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 сентябридан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” ахборот тизими воситасида амалга оширилиши белгиланди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” ахборот тизими орқали инсон омилисиз харакатлар амалга оширилиб, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам бериш масаласини кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиби тизимга киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда ҳал этилади. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги аризалар бевосита дастурнинг расмий веб-сайтида ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталида шахсий кабинет орқали электрон аризани тўлдириш билан амалга оширилади. Дастур бўйича барча масъул ташкилотларнинг ўзаро ахборот алмашинуви онлайн тарзда амалга оширилади. Яъники, Оиланинг муҳтожлигини аниқлаш учун зарур бўладиган бошқа маълумотлар (оила аъзолари даромадлари (иш ҳақи, пенсия, стипендия ва бошқа), номида мавжуд кўчмас мол-мулки, автотранспорт воситалари, ишлаганлиги ёки ишсиз бўлганлиги, ишсиз бўлиб меҳнат органларига мурожаат қилганлиги тўғрисида) Ягона реестр орқали солиқ, кадастр, ички ишлар, меҳнат ва бошқа идоралардан автоматик равишда электрон тарзда олинади.
Шунингдек, Қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тасдиқланди. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва 12 ой давомида амал қилади.
Бундан ташқари, Қарор билан тегишли ташкилотларнинг штат бирликлари мақбуллаштирилиши ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида тасдиқланган штат бирликлари доирасида фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақаларни тайинлашга оид мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилиш бўйича шўъбаси ташкил этиш белгиланди.
УЛУҒБЕК ИСМАТИЛЛАЕВ,
Наманган вилоят адлия бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари