Репост из: Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали
Узумзор ва Соҳилобод боғ-токзорларининг довруғи тикланади
Тўрақўрғонда мева-сабзавотчилик, айниқса, узумчилик яхши ривожланган. Бу борада Узумзор ва Соҳилобод маҳаллаларида яшовчилар катта тажриба тўплаган. Улар туман маркази ёки бошқа шаҳарларга бориб ишлашдан кўра, шу ернинг ўзида боғбону соҳибкорлик билан даромад топишни афзал биладилар. Уларни ерга қаттиқ меҳр берганлари ҳам шундан.
Бироқ, ҳудудда йиллар ўтиши билан қачонлардир экилиб, бугун даврини ўтаб бўлган боғ-токзорлар бор. Узумчиликни янада ривожлантириш мақсадида шу йилнинг куз-қиш ойларида туманда жами 505,7 гектар боғ ва токзорлар бузилиб, интенсив боғлар ташкил этиш, уларга эртапишар, сифатли ва юқори ҳосил берувчи кўчатлар экиш режалаштирилган. Айни пайтда 2020-2023 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган, боғдорчиликда 11 та, узумчиликда 22 та лойиҳа ўрганиб чиқилмоқда. Ушбу лойиҳалар туфайли яна мингтага яқин янги иш ўринлари яратилади.
Масалан, Соҳилободда тадбиркор Анваржон Нодиров томонидан қиймати 2 миллиард сўмлик, йилига 1000 тонна ишлаб чиқариш қувватига эга 65 гектар майдонни эгаллайдиган логистика маркази, Узумзорда эса “Наманган гроуп” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 1,6 миллиардлик сўмлик, йиллик 2000 тонна узумни қайта ишлаш цехлари ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда. Буларнинг ҳаммаси айнан шу икки маҳалла боғбону деҳқонлари бирлашган “Соҳил пино мускати” агрофирмаси фаолиятига тегишли.
Албатта, бу катта режаларни амалга ошириш учун етарли омил яратилиши керак. Боғбон ва соҳибкорлар замон билан ҳамқадам, етарли билимга ва тажрибага эга, иқтисодиётни ривожлантириш учун ўз қарашларига эга инсонлар бўлиши зарур. Шу мақсадда ерлар қайта ҳатловдан ўтказилиб, маҳалла раислари ва мутахассислардан иборат таркиб тендер танловлари ўтказишга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
“Соҳил пино мускати” агрофирмасида эгалиги белгиланмаган 318 гектар майдон бор. Айни пайтда талабгорлардан зарур ҳужжатлар қабул қилиниб, танловнинг одилона ва шаффоф ўтишини таъминлаш учун ҳаракат бошланган.
—Ҳар бир соҳада тартиб-қоида бўлиши зарур. Ҳудудларимиздаги янги ташаббуслардан хабар топиб хурсанд бўлдик. Ойнаи жаҳон орқали бошқа мамлакатларда ердан фойдаланишдаги омилкорликни кўриб, улардан минг карра унумдор тупроғимизнинг умри беҳудага ўтаётганидан ҳайрон қолардим. Мана, бизда ҳам кўп ўзгаришлар бўляпти, иссиқхоналарда илгари чет элдан келтириладиган мевалар ўзимизда пишяпти. Томорқаларда йилига 4 мартагача ҳосил олиняпти. Одамларимиз ҳам шундай ишлаш ва яшашни ўрганишлари керак,—дейди Соҳилобод маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Юсуфхон Камолов.
Отахон кўпчиликнинг дилидаги гапларни айтди. Тўғри, бугун кимлардир бу ислоҳотларга ишончсизлик билан қараётган бўлиши мумкин. Бироқ, ният холис, мақсад муштарак бўлса, ўйланган улуғвор режалар албатта амалга оширилади. Узумзор ва Соҳилобод боғ-токзорларининг аввалги довруғи яна тикланиб, бу ерда яшовчи ҳамюртларимизнинг иш билан бандлиги таъминланади, оилалар фаровонлиги ошади.
Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.