Репост из: Vodiymedia.uz | РАСМИЙ КАНАЛ
Наманган гастрономик туризми истиқболлари
Чуст оши азалдан минглаб сайёҳларни ўзига жалб этиб келган. Кўхна тамаддун манзилида жойлашган боққа Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ва қўшни республикалардан доимий меҳмонлар келиб хордиқ чиқариб кетадилар. Мана шуни гастрономик туризм дейилади.
Айни пайтда замонавий Чуст ош маркази барпо этиш юзасида амалий иш бошлаган. Бу марказ Чуст дўпписи ва Чуст пичоғи халқаро музейлари билан бир жойда қуриш кўзда тутилмоқда.
Наманган ошхонаси мақтанса арзигулик натижаларга эга. Косонсойнинг мантилари, Норин ва Мингбулоқнинг балиқлари, Янгиқўрғоннинг Нанайи беш бармоғининг анча машҳурлиги бор. Наманган шаҳрида тайёрлаш йўл қўйилган тандирга косаси билан ёпиладиган сомса ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Шунингдек, гуллар шаҳрининг қазонкабоб (асоси нўхот ва гўштни ташкил этувчи суюқ таом) ва шашлигу кабобларини ҳам довруғи водийдан ташқарига ўтиб улгурган.
Андижонликлар 50-60-йиллардан бери 60-70 километр йўл босиб, Лола (Бобур шохкўчаси, Жаҳон бозори ҳудуди)га кабоб тановвул қилгани келишлари бор гап.
Учқўрғонда қулупнай, Тўрақўрғонда гилос, Чустнинг Ахчасида узум, Мингбулоқда тарвуз, Попда қовун сайли каби сайлларнинг ўтказилиши ҳам ҳам туристларни оқимини ошишига хизмат қилади.
https://vodiymedia.uz/content//namangangastronomikturizmiistibollari.html