ЎЗЛИДЕП Наманган шаҳар (ЯНГИ НАМАНГАН)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati-O'zbekiston Liberal Demokratik Partiyasi Namangan shahar kengashining rasmiy kanali.
Savollar va takliflar uchun:
@Uzlidep_namanganZiyodabegim2
@ahmadjon_yusupov1 (934967175)
Murojaatlar uchun telefon:
+998942702616

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


#кайфият

Ҳаёт бир йўл. Кимларгадир узун, кимларга қисқа. Баъзан тошли, ўнқир-чўнқир, баъзан гулзор, текис, сокин...

Аммо йўл қандай бўлмасин унда фақат олға юрилади. Текис йўл ҳам, ўнқир-чўнқир ҳам бир кун ортда қолади.

Фақатгина сабр, шукр ва ҳаракат билан йўлнинг ҳолатини ўзгартириш мумкин холос. Бу йўллардан хоҳ қувониб, хоҳ йиғлаб ўтиш сизнинг танловингиз. Иккисининг ҳам якуни, борар манзили бир. Фақтгина сиз ўзингиздан бахтли лаҳзалар қолдирасиз. Ана шуниси энг муҳими.

Хайрли кун, яхшилар!!!

•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•


#КУН ҲИКМАТИ

• Ким билан юрганингизга, ким билан дўст бўлаётганингизга аҳамият беринг. Чунки булбул гулга, қарға гўнгга қўнади.

• Вақт ва сабр тут баргини ипакка айлантиради.

• Гиналарни қалбингизда сақламанг. Бу гиналар ўзингиздан бошқа ҳеч кимга ҳалақит бермайди.


#ҲАЙРЛИ ТОНГ

Чойни шакарсиз ичсангиз ҳам шукрсиз ичманг.
Шукр ҳаётнинг шакаридир...


#КУНҲИКМАТИ

🪄"Шам бўлиш осон эмас, ёруғлик бериш учун биринчи навбатда ёниш керак."

📚 Жалолиддин Румий


Репост из: Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали
#ОЛИЙТАЪЛИМ

🔰 Наманганда техника университети очилади

▫️Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Қайд қилинишича, бу йил мингдан ортиқ таълим дастури «ТОП-300» университет дастурлари асосида такомиллаштирилади. 45 та таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилади. Олийгоҳларда Регистратор офиси хизматлари билан талабалар тўлиқ қамраб олинади.

Тақдимотда мутасаддилар шу соҳада амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берди.

Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.

Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

✅ Қонун лойиҳаси билан аҳолининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда товарларни истеъмолчига топширмаслиги каби ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

#uzlidep #yalpi_majlis

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Бунёдкор аёллар кашф этилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши томонидан Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Наманган вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, “Тадбиркор аёл” халқаро ассосацияси вилоят бўлими масъуллари ҳамда Наманган вилоятидаги олийгоҳ талабалари иштирокида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар Наманган вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази директори Наргиза Ибрагимова, “Тадбиркор аёл” халқаро ассосацияси вилоят бўлими раҳбари Л.Абдухалимова ҳамда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати С.Гаппаровалар хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик соҳаларига кенг жалб этиш, шунингдек, бугунги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамиятимизнинг илғор қатлами бўлмиш хотин-қизларга етказиш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлашди.

Якунида тадбиркорлик фаолияти билан қизиққан хотин-қизларга бу масалада ҳар қандай кўмакка тайёр эканликларини билдиришди.

https://t.me/namuzlidep_uz






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Vatan_himoyachilari_kuni
#Uzlidep

Partiya tashabbusi bilan Transport fakulteti talabalari oʻrtasida Vatan himoyachilari kuniga bagʻishlangan insholar tanlovi oʻtkazildi

O'zLiDeP Namangan viloyati Kengashi hamda Namangan muhandislik-qurilish institutining Transport fakulteti koordinatori Asadbek Bekchonov tashabbusi bilan 14-yanvar — Vatan himoyachilari kuniga bagʻishlab “Mardlar qoʻriqlaydi Vatanni” mavzusida insholar tanlovi oʻtkazildi.


❗️Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда.

Шунингдек, маҳалла раислари сайловини ўтказиш ваколати Сенат кенгашидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига ўтказилмоқда.

Депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди.


Ҳурматли ҳамюртлар!

Бу улуғ байрам она юртимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлида ўз хизмат вазифаларини шараф билан бажараётган барча ҳарбийларимиз ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун катта аҳамиятга эга. Улар юртга садоқат, жасорат ва матонат рамзи ҳисобланади.

Бугунги кунда юртимизда миллий армиямизнинг куч-қудратини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг моддий ва маънавий фаровонлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар бизнинг умумий мақсадимиз – юртимизнинг мустаҳкам ва фаровон бўлишини таъминлашга қаратилган.

Шу ўринда, Ватанимиз мустақиллиги ва хавфсизлигини асраб-авайлаш йўлида ўз ҳаётини бағишлаган барча мард юртдошларимизни яна бир бор ғурур ва миннатдорлик билан ёдга оламиз.

Ҳар бирингизга тинчлик, бахт ва омад тилайман! Ватанимизнинг осмони доимо мусаффо, келажагимиз эса ёруғ бўлсин!


Ҳурмат билан,
Умидахон Валиева
Халқ депутатлари Янги Наманган туман Кенгаши депутати


https://t.me/namuzlidep_uz


Азиз Ватан ҳимоячилари!

Сизларни қутлуғ ва шарафли байрам – Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан табриклайман! Сизлар Ватанимиз сарҳадларини муҳофаза қилиш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш йўлида жасорат кўрсатиб, фидойилик намунасини яратмоқдасиз.

Мустақил юртимиз равнақи, халқимизнинг фаровон ҳаёти ва эркинлиги йўлидаги хизмати учун сизларга чуқур миннатдорлик билдираман. Қалбингиздаги фидойилик ва мардлик туйғулари доимо юксак бўлсин!


Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик ва юртимизга тинмай хизмат қилишингизда муваффақият тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!


Ҳурмат билан,
Зиёда Расулова
ЎЗЛИДЕП Янги Наманган туман Кенгаши аппарат раҳбари


https://t.me/namuzlidep_uz


Репост из: Gapparova Sohiba
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга узайтирилади.

Бу ҳақдаги Қонун Парламентда кўрилмоқда.


Репост из: Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали
#РАСМАН

🔰 1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

▫️Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Маълум қилинишича, бунда my.gov.uzʼда ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.

Қарор иловасига кўра, ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида қуйидаги ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади:

▪️Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
▪️Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ID картаси;
▪️Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
▪️Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
▪️Никоҳ қайд этилгани ҳақида гувоҳнома;
▪️Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
▪️Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
▪️Пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
▪️Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID картаси)
▪️Ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
▪️Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
▪️Олий, ўрта-махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
▪️Талабалик гувоҳномаси;
▪️Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
▪️Ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
▪️Турар жой объектларининг кадастр паспорти;
▪️Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.

Рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди.




Репост из: Янги Наманган тумани ҳокимлиги | Расмий телеграм канали
💬 Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?

🖥
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

🔖 Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин.

👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh


Репост из: ЗИЁДАБЕГИМ Расулова
Бугун партиямиз фаол аъзоси Бекзоджон Кенжабоевнинг таваллуд куни!

Бекзодбек партияда 8 йилдан буён партия аъзоси сифатида ўзининг фаоллиги, жонкуярлиги ва фидоийлиги билан "Ёшлар қаноти" да муҳим ўрин тутиб келган.
Бугунги шукрона кунингиз муносабати билан сизни чин қалбдан табриклаймиз. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, ва ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Эл юрт дуоси доимо хамрохингиз бўлсин! Юз ёш билан юзлашиб юринг! Доим шундай шижоат, куч қувват, кучли ирода сизни тарк этмасин! Оилавий бахт ва омад ҳамиша ёр бўлсин.

Таваллуд айёмингиз яна бир бора муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
ЎзЛИДеП Янги Наманган туман Кенгаши жамоаси


https://t.me/namuzlidep_uz


Репост из: Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
8 январь, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Юртимизнинг барча жабҳаларида қонунлар устуворлигини таъминланиши устидан назоратни олиб борувчи мазкур соҳа вакилларининг хизматларини қадрлаймиз ҳамда шу тизимнинг меҳнаткаш ва фидойи инсонларини ушбу байрам билан чин қалбдан табриклаймиз!

Қонун устуворлиги қоғозларда эмас амалда ҳам таъминланиши йўлида асло чарчаманг!

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun

Показано 20 последних публикаций.