ИБОДАТИМ САВОБИ КАМАЙМАСИН, ДЕСАНГИЗ...
#намоз
Намоз савоби хушуънинг даражасига боғлиқ. Агар банда ибодат чоғида фикрини бир ерга жамласа, турли ўй-хаёлларни бир четга суриб, Аллоҳга ихлос-ла юзланса, савобни тўлиқ олади. Акс ҳолда ибодат ажри нуқсонли бўлиб қолади.
☝️ Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта бир киши (намоздан) чиқади ва унга намозининг ўндан бири, тўққиздан бири, саккиздан бири, еттидан бири, олтидан бири, бешдан бири, тўртдан бири, учдан бири, ярми ёзилади” деганларини эшитганман”
👤 Абу Довуд ҳасан санад билан ривоят қилган.
Намоз билан намознинг фарқи бор. Кимнингдир намози тўкис адо қилинади. Аллоҳ уни ҳусни қабул этади. Яна кимнингдир намозида камчилик бўлгани, фарзларида ёки вожибларида нуқсонга йўл қўйилгани учун рад этилади. Лекин мақбул намозга бериладиган ажр-савоб ҳам киши ихлосига, рукнларни қандай бажаришига қараб турлича бўлади. Хушуъни ўрнига қўя олган одам намоз савобини тўкис олади. Хушуъ камайиб борса, савоб ҳам камаяди.
☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соҳиблари Абул Ясардан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан кимдир намозни тўлиқ ўқийди. Яна кимдир ярмини, учдан бирини, тўртдан бирини ўқийди”, деб ўндан биригача етдилар.
👤 Аҳмад “Муснад”да, Насоий “Ас-сунанул кубро”да ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ.
Айтилишича, фаришталар одамлар қилаётган амалларни ёзиб боришади, “Фалончи намозининг тўртдан бирини камайтирди (яъни, нуқсонли қилди). Фалончи ярмини камайтирди. Фалончи эса шунча зиёда қилди”, дейишади .
Намозхон қандай намоз ўқиётгани фаришталар томонидан номаи аъмолига ёзиб борилади. Шунинг учун “Эрта қиёмат куни юзим ёруғ бўлсин”, деган инсон намозни вақтида ўқийди, рукнларини маромига етказиб бажаради, хушуъга эътиборлироқ бўлади.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ким фарз намозида қўлини тийса, у билан бирон нарсани ўйнамаса, шунча-шунча миқдорда тилло садақа қилган кишидан ҳам кўп савоб олади”, деб айтган .
Абдулвоҳид ибн Зайд раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: “Уламолар ижмоъсига кўра, банда намозидан қанчасини эсда сақласа, шунчаси уники бўлади”. Яъни, намозда қайси сураларни, дуоларни ўқигани ёдида турса, нима ўқилаётганига аҳамият берса, шунда ибодати комил бўлади.
Ривоят қилинишича, бир куни (ўшанда рамазон ойи эди) Аббосийлар давлати бошлиғи Ҳорун ар-Рашид шайх Баҳлулга қараб:
– Эй Баҳлул! Шом намозида масжидга боринг, намозга келганларни ифторликка таклиф қилинг, – деди.
Шайх Баҳлул шом намозига масжидга борди. Азон айтилиб, намоз адо этилди. Намоздан сўнг шайх Баҳлул ўн киши билан бирга саройга келди. Ҳорун ар-Рашид жамоат жуда озлигини кўргач, ҳайратланиб сўради:
– Булар ким, эй Баҳлул?
– Султоним, булар сиз ифторликка таклиф этган кишилар.
– Мен: “Намозга келган барчани саройга чақиринг”, демаганмидим?
– Худди шундай, ҳазратим, сиз менга масжидга келганларни эмас, намозга келганларни ифторликка таклиф қил, деган эдингиз. Мана, намозга келганлар келишди...
– Қанақасига?..
– Намоздан сўнг камина масжид эшиги олдида туриб, чиқаётганлардан: “Имом намозда қайси сураларни ўқиди?” деб сўрадим. Бу саволга фақат мана шу инсонларгина жавоб беришди. Масжидга келганлар кўпчилик эди, аммо намозга келганлар фақат шу кишилар экан, – деб жавоб берди Баҳлул доно.
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚«НАМОЗ САБОҚЛАРИ» каналига уланиш учун линкни босинг!👇
👉https://t.me/joinchat/AAAAAERsSflFnWCNABiQBg