Namkoronavirusinfo | Наманган хабарлари

@namkoronavirusinfo خوش می آید 1
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби расмий телеграм канали https://t.me/namkoronavirusinfo
Қайта алоқа учун (телеграм): @bot_namangankorona
Тел: 69 234 04 31; 69 234 39 90; 69 234 32 87; 95 300 61 67; 95 300 61 68
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
اخبار و رسانه ها
اضافه شده به شاخص
26.03.2020 14:26
ads
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
12 916
مشترکین
~10.1k
پوشش 1 انتشار
~107.1k
پوشش روزانه
~17
پست / روز
78%
ERR %
52.22
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
256 اشاره کانال
102 اشاره نشریات
783 اعلامیه ها
NIMA GAP❓
AXBOROT
Xorazmliklar
Xorazmliklar
Radjabooov
davletovuz
Norin_Online
کانال هایی که توسط "@namkoronavirusinfo" نقل قول می شوند
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
یک اعلامیه از Namangan viloyati hokimligi
یک اعلامیه از Namangan viloyati hokimligi
یک اعلامیه از Namangan viloyati hokimligi
یک اعلامیه از Namangan viloyati hokimligi
"Наманган ҳақиқати" газетасининг 61-сони нашрдан чиқди.

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
Read more
Бугун, 12 август куни жойларда ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилиши мумкин.

Кундуз куни ҳаво ҳарорати +32° +37°иссиқ, кечаси +18° +23° илиқ атрофида бўлади.

Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ёғингарчилик кутилмайди.🌤

Наманган Гидромет
⚡️Наманган вилоятида 11 августдан бошлаб карантин чекловларини юмшатишга киришилди

Наманган вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган баён қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, жорий йил 11 август кунидан бошлаб:

Наманган шаҳар ва туманлар ҳудудида ҳамда шаҳар (туман)лараро йўналишларда жамоат транспортида (автобус, йўналишсиз такси) йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилади. Бунда йўловчиларни чекланган сонига қатъий амал қилиниши ва иш соати 22.00 якунланиши белгилаб қўйилади.

Ҳокимликлар ҳузуридаги Карантин чекловларини юмшатиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига босқичма-босқич рухсат бериш бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳлар хулосаси асосида қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

Барча турдаги ихтисослаштирилган бозорлар.

Умумий овқатланиш шахобчалари. Ошхоналар соат 12.00дан 14.00 гача, ресторанлар эса соат 18.00 дан 21.00 гача ишлаши мумкин. Банкетлар ҳамда бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди;

Парк ва истироҳат боғлари;

Меҳмонхоналар;

Спорт заллари, фитнес клуб ва тренажёр заллар (ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик тавсия этилади);

Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари;

Нодавлат таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳлар ташкил этиб, машғулотлар вақтини олдиндан келишган ҳолда);

Барча хизмат кўрсатиш объектлари, жумладан, сартарошхона ва гўзаллик салонлари.

Мазкур муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва мажмуалар фаолиятини йўлга қўйишда белгиланган шартларга амал қилиниши лозим. Акс ҳолда уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади ва фаолияти тўхтатилади.

Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Вилоят комиссияси йиғилишида ушбу юмшатиш чоралари жорий этилаётганини суистеъмол қилмаслик, оммавий тадбирларга йўл қўймаслик, масофани сақлаш, ниқоб тақиш каби бирламчи қоидаларга доимий амал қилиниши зарурлиги таъкидланди.
Read more
⚡️Наманганда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 92 фоизи соғайди

2020 йил 11 август ҳолатига кўра, Наманганда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 789 нафарни ташкил этмоқда.

9 та янги касалланиш ҳолати беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган. Улардан бир нафари аҳоли орасидан, 8 нафари карантинда тиббий кузатувга олинганлар ичидан.

Айни пайтда вилоятда 722 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайди. Бу жами беморларнинг 92 фоизини ташкил қилади.

Вилоятдаги шифохоналарни тарк этганлар сони бугун 10 нафарга ошди. Уларнинг 7 нафари аёл, 3 нафари эркак. Беморлар касалликни юқтириб олганлиги учун Наманган шаҳри, Норин, Поп ва Наманган туманларидан олиб келинган эди.

Ҳозирда Наманган вилоятида 62 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 12 нафар бемор уйида даволанмоқда.
Read more
⚡️Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда

—Айни кунларда Россия ва Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашишди.

Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз, — Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов.
Read more
⚡️Коронавирусга қарши курашда «умид учқунлари» пайдо бўлди

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, қурбонлар эса 750 мингга яқинлашмоқда, шунга қарамай:

«Кўпчилигингиз қайғуда эканингизни ва бу дунё учун қийин вақт эканини биламан. Бироқ мен ойдинлик киритишни истайман: умид учқунлари бор ва мамлакат, минтақа, шаҳар ёки посёлка, қаерда жойлашганидан қатъи назар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳеч қачон кеч эмас», — дейди Гебрейесус.

Унинг сўзларига кўра, Янги Зеландия коронавирусга қарши қандай курашиш лозимлиги борасида дунёга намуна бўлган. Мамлакат ичида коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари 100 кундан буён қайд этилмаяпти.

ЖССТ раҳбари барча давлатлар етакчиларини ҳаракат қилишга, фуқароларни эса янги чеклов чораларига риоя қилишга чақирган.
Read more
⚡️ Қозоғистонда 100 марта ювилгандан кейин ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайдиган ниқоблар ишлаб чиқарила бошланди

Қозоғистоннинг Qamqor Tech компанияси Исроилнинг Sonovia компанияси билан ҳамкорликда Нур-Султонда антивирус ва антибактериал хусусиятга эга кўп марталик СОНОМАСК ниқобини ишлаб чиқаришни бошлади.

Ниқоб ультратовуш технологиясидан фойдаланган ҳолда Назарбоев университетидаги технопаркда ишлаб чиқарилади. Унда бактерияларнинг 99,99 фоизи ва вирусларнинг 98,89 фоизи йўқ қилиниши кафолатланган, буни дунёнинг турли йирик тадқиқот марказларининг лаборатория тадқиқотлари тасдиқлайди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, ниқобнинг хизмат қилиш муддати 1 йил ва у 100 марта ювилгандан кейин ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди.
Read more
⚡️Ўзбекистондаги 5 та ҳудудда 11 август соат 10.00 ҳолатига яна 241 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланишлар:

193 нафари — Тошкент шаҳрида,

21 нафари — Самарқанд вилоятида,

12 нафари — Сирдарё вилоятида,

8 нафари — Навоий вилоятида,

7 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

Жами беморлар — 31 545 нафар.
10 август куни Ўзбекистонда 695 ҳолатда касаллик қайд этилди

Шундан 143 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 552 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Навоий, Андижон, Жиззах, Бухоро, Наманган, Хоразм ҳамда Фарғона вилоятларида жами 950 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 304 нафар бемордан 22 992 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 73 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 112 нафар бемордан 1 361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Read more
⚡️Президент карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилишини билдирди

Бугун ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.
Read more
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 31 068 нафарга етди

Етти соат ичида 248 нафар одамда касаллик қайд этилди. Ҳудудларга кўра:

🔸 116 нафари Тошкент вилоятида;

🔸 106 нафари Тошкент шаҳрида;

🔸 19 нафари Самарқанд вилоятида;

🔸 7 нафари Жиззах вилоятида аниқланган.

Ҳозирда 8 311 нафар бемор даволанмоқда.
Ўзбекистонда 15 августдан кейин катта тўйлар ўтказишга рухсат бериладими?

АОКА штабида ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева мавзу юзасидан жавоб берди.
Инфографика: Наманган вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган ва соғайганлар кўрсаткичлари (2020 йил 10 август соат 15.30 ҳолатига)

https://t.me/namkoronavirusinfo
Ўзбекистонда 2020 йил 10 август соат 10.00 ҳолатига 211 нафар коронавирусга чалинган янги бемор аниқланди

Уларнинг жами сони 30 820 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

143 нафари Ўртасарой карантин марказида (барчаси хориждан келган фуқаролар орасида)

33 нафари Тошкент шаҳрида,

24 нафари Тошкент вилоятида,

11 нафари Сирдарё вилоятида мулоқот орқали юқтириб олинган.
Read more
9 август куни Ўзбекистонда 691 ҳолатда касаллик қайд этилди

Уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Тошкент ва Навоий вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Сурхондарё, Наманган ҳамда Навоий вилоятларида жами 726 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 30 609 нафар бемордан 22 042 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 373 нафар бемордан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Read more
2020 йил 9 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 464 (+267) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 247 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Андижон вилоятида ҳамда 9 нафари Тошкент вилоятида

2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

21 813 (+497) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

8 459 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Read more
⚡️Наманганда коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 700 кишидан ошди

Бугун Наманган вилоятида яна 7 нафар коронавирусга чалинган бемор шифохонани тарк этди.

Коронавирус инфекциясидан бутунлай тузалганларнинг ҳаммаси эркаклар. Энг ёши 3, каттаси эса 73 ёшда.

Улар Чуст, Чортоқ, Учқўрғон ва Косонсой туманларидан.

Шу тариқа, вилоятда коронавирусдан соғайганлар сони 705 нафарга етди.
Read more