«Янги замин» Наманган шаҳрининг энг янги маҳалласи ҳисобланади. У Гўзал массивининг юқори, каналдан тепада жойлашган ҳудуд жиҳатдан энг катта «Меҳнатобод» маҳалласини иккига бўлиш орқали тузилган.
Қир-адирликдаги баҳаво жойга шаҳарнинг турли қисмларидан кўчиб чиққан аҳоли яшайди.
Айни пайтда ички кўчалар асфальтланмоқда.
- Бу йил Наманганда мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Юзлаб маҳалладаги ички кўчаларни бирданига асфальтланиши тарихда кузатилмаган. Бизнинг «Янги Замин»да 3 километрлик ички йўл асфальтланмоқда. Ишлар якуний палласида. Барча аҳоли хурсанд. Бундай ишлар бардавом бўлсин, - дейди маҳалла раиси, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Гавхархон Турғунова.
«Атанган гузар», «Ишонч» маҳаллаларида ҳам ички кўчалар асфальтланди.
Наманган вилоят медиа департаменти