Namangan tumani hokimligi | rasmiy kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Namangan tumani hokimligining telegramdagi rasmiy kanali
Murojaat yuborish uchun: @Nammurojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Энди ҳокимликларда иқтисодий ўқишлар ҳам ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 январдаги тегишли топшириғига кўра, туманлар ҳокимликлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг иш юритиш малакаси ва касбий даражасини ошириш мақсадида  иқтисодий ўқишлар бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан бугун Наманган тумани ҳокимлигида “Ижро интизоми – самарадорлик омили” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда ҳужжатлар билан ишлаш, қонун ва фармонлар ижросини сифатли таъминлаш ҳамда раҳбар ва ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ўз савол ва таклифларини билдирдилар. Зеро, ижро интизоми давлат органлари ишининг самарадорлигини белгиловчи асосий омиллардандир.


Aholini roʻyxatga olish tartibi

Aholini roʻyxatga olish belgilangan aniq paytda (aholini roʻyxatga olish sanasi) oʻtkaziladi. Respondentlarning shaxsga doir maʼlumotlarini yigʻishda roʻyxatga olish sanasidan keyin sodir boʻlgan demografik holatlar hisobga olinmaydi. Bunda vafot etgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar uning voyaga yetgan, muomala layoqatiga ega oila aʼzolari yoki fuqarolarning oʻzini-oʻzi boshqarish organlaridagi mavjud maʼlumotlar asosida toʻldiriladi.
Aholini roʻyxatga olish jarayonlarida shaxsga doir maʼlumotlarni yigʻish:

axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan keng foydalangan (Internet jahon axborot tarmogʻi orqali va planshet qurilmalari yordamida) hamda axborot xavfsizligi talablarini taʼminlagan holda amalga oshiriladi;
respondentlar yashaydigan (vaqtincha boʻlib turgan) turar joy va noturar joylarga, binolarga tashrif buyurgan holda uyma-uy yurib soʻrov oʻtkazish orqali amalga oshiriladi. Roʻyxatga olish varagʻi shakllari roʻyxatga oluvchi xodimlar tomonidan planshet qurilmalari yordamida respondentlarning soʻzlari asosida toʻldiriladi;

aholini roʻyxatga olishni oʻtkazish davrida yashash (turgan) joyida hozir boʻlmagan yoki voyaga yetmagan shaxslar (respondentlar) toʻgʻrisidagi shaxsga doir maʼlumotlar mazkur uy xoʻjaligining voyaga yetgan aʼzolari tomonidan maʼlum qilinadi. Oʻziga nisbatan vasiylik yoki homiylik belgilangan shaxslar toʻgʻrisidagi shaxsga doir maʼlumotlar ularning vasiylari yoxud homiylari tomonidan maʼlum qilinadi


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 27 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бино ва иншоотларнинг кириш-чиқиш қисмлари қандай бўлиши керак?

Бу борада аниқ қоида ва меъёрлар борми?

Ушбу видеоролик орқали сиз ана шу саволга жавоб топишингиз мумкин.


#ТАВСИЯ

🔰 Кўпроқ пиёда юринг, кам бўлмайсиз!

▫️Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

▫️Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

▫️Асабий иш кунининг «юк»ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни албатта хурсанд қилади.

▫️Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

▫️Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгил ўтказишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан.

▫️Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишар экан.


#Қутлов

🔰 Бугун давлат божхона хизмати ходимлари куни
!

▫️Ҳар йили 26 январь куни дунёда Халқаро божхона куни (International Customs Day) яъни сайёрамизда божхона органлари ходимларининг касб байрами сифатида нишонланади.

Шу фурсатдан фойдаланиб тизимдаги барча хизматчиларни, фахрийларни самимий қутлаймиз.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини, иқтисодий хавфсизликни таъминлашдек масъулиятли, машаққатли ҳамда шарафли фаолиятингизда куч-қувват ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 26 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.


Наманган туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди

Вилоят ҳокимининг белгилаган графиги асосида туман ҳокимлиги, вилоят "Алоқабанк" ва туман тижорат банклари томонидан “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди. Наманган туманида 2025 йилда туман ҳокимлиги ва банклар томонидан хар бир маҳаллада 40 тадан микралойихалар шакиллантириш ва уларни ишга тушириш бўйича кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.

Ўтказилган ярмаркада тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқаролар учун бизнес кўникмасини шакллантириш, банклар томонидан таклиф қилинаётган имтиёзли кредит сармояси, яратиладиган иш ўрни, бандликни таъминлаш жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇
@namangantumanhokimligi


🔰 Кредит қарздорлиги тўланмаса, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади

▫️Бугунги кунда кредит ташкилотлари томонидан кредит қарздорлигини ундиришга 187 кундан 612 кунгача муддат сарфланмоқда. Бу эса кредиторларнинг талабларини қондириш муддатлари чўзилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

👉 Батафсил


✅ DIQQAT ✅ 🏢 IT Park Namangandan qaynoq yangilik. Yuqori maosh, xorijiy korxona endi Namanganda!

Yuqoridagi rasmlardan o'zingizga mos ish o'rnini topgan bo'lsangiz quyidagi link orqali ro'yxatdan o'tib topshiring! ✅

Ariza topshirish uchun link 🌏

#ITJobs #TechTalent #Namangan #ITPark

Если вы нашли подходящую вакансию среди вышеуказанных, заполните форму по следующей ссылке! ✅

Ссылка для подачи заявки 🌏

#ITJobs #TechTalent #Наманган #ITPark

👉 IT Park Namangan 📩


#Президент_қарори

❗️Киберхавфсизлик бўйича давлат университети ташкил этилади


“Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-14-сон, 20.01.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, “Cyber university” давлат университети ташкил этилади.

✔️ Ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📕 Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

🗓 Университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7332592


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Namangan Kasbiy ko'nikmalar markazi

"Har bir inson ichida cheksiz salohiyat bor, faqat uni uyg‘otish kerak! Yangi kasb o‘rganish – hayotingizni o‘zgartirish uchun eng katta qadamdir. Bu yo‘ldagi birinchi qadamni, kasbiy ko'nikmalar markazida qo'ying.


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 25 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Показано 13 последних публикаций.