Namangantoday.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Namangantoday.uz сайтининг расмий канали.
🌐Сайт: www.namangantoday.uz
🔎Facebook:https://www.facebook.com/namangan.bugun

🏧Twitter:https://twitter.com/namangan_today?s=09
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Мактаб ўқувчилари қишки таътилда кетма-кет 14 кун дам олади

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 2025 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади. III чорак дарслари 11 январдан бошланади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.

Низомга кўра,
агар таътилнинг охирги куни байрамга (ишланмайдиган кунларга) тўғри келса, дарслар кейинги кундан бошланади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Божхона қўмитаси бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди.

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон фуқаролари, 17-30 ёшдаги, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида доимий яшашлари, эркак номзодлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.

Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.

Батафсил

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Президент қарори билан:

➖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозими;

➖ туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозими киритилади.

Улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Наманганда туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича тергов судьялари тайинланди

Президентнинг 2024 йил 10 июндаги фармонига асосан, 21-28 ноябрь кунлари Судьялар олий кенгаши томонидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманларида тергов судьялари тайинланди.

Судьялар рўйхати бу ерда.

Янги тайинланган тергов судялари 2025 йил 1 январдан вазифаларига киришади. Унга қадар улар ҳозирги лавозимларида фаолиятларини давом эттиради.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Наманган давлат университетида «Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!» ғояси асосида туркум тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Батафсил ўқиш  ➡️ https://namangantoday.uz/2024/12/02/namangan-davlat-universitetida-konstituciya-jerkin-va-farovon-hayot-garovi-goyasi-asosida-turkum-tadbirlar-bolib-otmoqda/

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин? Кардиологлар тавсияси

Батафсил ўқиш  ➡️ https://namangantoday.uz/2024/12/02/qon-bosimini-qandaj-qilib-doim-meyorda-ushlab-turish-mumkin-kardiologlar-tavsiyasi/

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Ўзбекистон ва Хитой икки мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битимни имзолади — ташқи ишлар вазиримиз Бахтиёр Саидов.

Битим қачондан кучга кириши ҳақида қўшимча маълумот берилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Уч кун дам олинади

Қонунчиликка кўра, жорий йил 8 декабрь — Конституция куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабрь — душанба кунига кўчирилади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар шанба, якшанба ва душанба кунлари  — уч кун дам олади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Бугун қишининг биринчи куни. «Вақт ўтишини қаранг», дейман бир танишимга. У бўлса, менга: «Ҳа, умримиз ҳам ўтиб боряпти», деди.
Ҳақиқатдан ҳам, умримиз шиддат билан ўтиб бормоқда. Кечагина ёнимизда юрганлар ёдимизга кўчди, уларга куз фаслидан қишга ўтиш насиб қилмади.
Шундай бўлса ҳам кўзимиз очилмайди. Кунларнинг, умрнинг, ҳаётнинг, бу дунёнинг омонатлигини ҳис қилмаймиз. Бу дунёда омонат эканимизни тан олмаймиз. Мансаб, бойлик, манфаат илинжида бир-биримизни хафа қиламиз. Ҳасад ичимизни куйдиргани сабабли дилозорлик қиламиз тап тортмасдан.
Инсон меҳнат қилиб чарчамайди, уни одамларнинг гап-сўзи, ғийбати чарчатади. Албатта, ёмонлик, кўнгил оғриғи жавобсиз қолмайди. Чунки ҳисоб-китобли дунё бу. Авваллари қирқ йилда қайтган бўлса, ҳозир қирқ кунга ҳам бормайди. Лекин бизни кўзимиз қачон очилади?
Юрагимиз қанчалар оғриса ҳам, ёмонларга, ичиқораларга инсоф берсин деб дуо қиламиз. Шу кунга етказганига шукр!
Қиш келди, ташқарида изғирин. Шундай бўлса ҳам, бир-биримзга бўлган оқибат туфайли биз иссиқ ҳароратни ҳис қилсак қанийди. Соғ-омон, бағри бутунликда баҳорга етармидик...
Нима бўлса ҳам, оқибатни унутманг. Юрагингизни кенг қилинг, уни яхшилик ва ҳавас билан тўлдиринг. Шунда ҳаётнинг янада тотли эканини ҳис қиласиз...
Ҳаёт жуда қисқа, кунлар эса жуда шошқин...

✍️ Санжарбек ҲАМИДОВ

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


☁️ 1 декабрь куни Наманганда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим туманларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

💨 Туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.

🌥 Кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Автобус йўлагида қоида бузганлар 1 млн 125 минг сўм жарима тўлайди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиш билан жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламентда муҳокама қилинмоқда.

Унга кўра, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм) миқдорида жарима белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси кучга кириши учун қуйи палатада қабул қилиниб, сенат томонидан маъқулланиши ҳамда президент томонидан имзоланиши керак.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


  Кун ҳикмати

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ё Расулуллоҳ, менинг иккита қўшним бор, уларнинг қайси бирига ҳадя берай?», деб сўрадим: У зот: «Икковидан сенга эшиги яқинроқ бўлганига», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday


Битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди — Марказий банк

Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday



Показано 14 последних публикаций.