Эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратиш секторлар фаолиятининг асосий вазифаларига айланган.
Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирларига эътибор қаратиш эътироф этилиб, бу борада зарур вазифалар белгиланган.
Белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Жўраевич Хатамов томонидан Мингбулоқ туманида ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Қабул давомида ишга жойлаштириш, кредит ажратиш, соғлиғини тиклаш учун шифохонага йўлланма олиш, қурилиш ва бошқа масалалар юзасидан 20 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлардан 2 таси жойида ҳал этилиб, қолган 18 таси бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.
Мисол учун, “Тўпсада” МФЙда яшовчи фуқаро О.Солибаевнинг мурожаатига кўра, уни "Мингбулоқ ичимлик суви" УКга назоратчи лавозимига ишга жойланди.
Шунингдек, "Гулистон" МФЙда яшовчи ёшлардан М.Ачилованинг суюлтирилган газ балон олиш масаласида қилган мурожаати ўзининг ижобий ечимини топди.
Вилоят прокуратураси томонидан барча мурожаатлар тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Бу борадаги тадбирлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.