Фильтр публикаций


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига шарҳ

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг 5-сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокурори У.Мадрахимовнинг вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда профилактика қилиш борасида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Таъкидланишича, қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишларда аниқланган қарийб 10 мингга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 18 мингдан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилганлиги аниқланган 182 млрд. сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган.

Давлат дастурларга киритилган лойиҳалар учун режалаштирилган 1 трлн. 340 млрд. сўм маблағлардан 225 млрд. сўми тежашга эришилган.

Иқтисод қилинган маблағлар қўшимча 13 та таълим объектини реконструкция қилиш, таълим муассасаларига ичимлик суви тармоғи тортиш, уларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш ишларига йўналтирилган.

Ўтган 2024 йилда 1 минг 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 2.000 нафардан ортиқ тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилишда  кўмаклашилган.

Сессия ишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: Bosh prokuratura
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Комментарий к Постановлению Президента "О мерах по созданию безопасной среды и дальнейшему повышению эффективности системы раннего предупреждения правонарушений в махаллях республики в 2025 году".

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов ва ўринбосарлари бошчилигида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр кабуллар ўтказиб келинаётган бўлиб, бугун вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Сайфиддинов томонидан Наманган шаҳрининг Даштбоғ маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 44 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Уларнинг 48 та масаладаги мурожаатларидан 23 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун 20 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.


Репост из: Bosh prokuratura
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда прокуратура органларининг барча тезкор ходимлари, департамент, бюро раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Унда вилоят прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилдаги фаолияти натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлисида жорий йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато-камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтилди.

Хусусан, ўтган йилда прокуратура органлари томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 10 мингга яқин назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 18 мингдан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Ўтказилган текширишлар ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ва давлат манфаатларига етказилганлиги аниқланган 182 млрд. сўмлик зарарнинг ундирилди.

Ҳайъат йиғилишида прокурорлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бошқа долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммолар алоҳида ўрин эгаллади.

Мажлисда масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Репост из: Bosh prokuratura


Репост из: UzA | Расмий канал
Қатағон қурбони бўлган прокурор ҳақида спектакль яратилди

Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида “Миллат фидойиси” номли спектакль премьераси бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/679004

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе



Показано 9 последних публикаций.