ҲОКИМ МАҲАЛЛАГА ТАБИИЙ ГАЗ КЕЛТИРИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ БЕРДИ
👏 Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев ҳудудларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан маҳаллаларда сайёр қабул ўтказмоқда.
Бугун - 2020 йил 10 сентябрь, пайшанба куни Шишаки маҳалласида фуқаролар мурожаатлари эшитилди. Маҳалланинг 3-Ибн Сино кўчасида 368 та хонадон бор. Бу кўчада ичимлик суви, табиий газ, электр токи билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Маҳаллага табиий газ тортиш, 2 та кўчадаги электр муаммоси ва 3-Ибн Сино кўчасида қарийб 800 метрга ичимлик суви қувури ётқизиш юзасидан соҳа раҳбарларига топшириқ берилди.
Аҳолидан бир томонлама автобус қатновини тегишли тартибда икки томонлама этиб белгилаш, маҳалла ҳудудида поликлиника ва дорихона қуриш таклифи берилди.
🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналга уланиш:
👉 @namanganim24 👈