Хайрулло Бозоров: ИССИҚХОНАЛАРДАН ЙИЛИГА 50 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ДАРОМАД ОЛИШ МУМКИН
☑️ Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманидаги “Деҳқонобод” маҳалласида барпо этилаётган кичик иссиқхоналар билан танишди.
👏 Вилоят раҳбари шу йил 4 май куни туманга борган чоғида ушбу ҳудудда бўлиб, бу ерда кичик иссиқхоналар қуриш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ташаббусини илгари сурганди. Орадан бир ой вақт ўтиб, ушбу ташаббус ҳаётга татбиқ этилди.
🔹 11 гектар майдонда “Фаровон томорқа хизмати” ва “Агроинтенсив томорқа” МЧЖлар томонидан 71 та 4 сотихли ва 60 та 8 сотихли, жами 131 та кичик иссиқхона қурилиши бошланди.
👍 - Кичик иссиқхоналардан йил давомида 50 миллион сўмгача даромад олиш мумкин. Бу билан аҳоли бандлиги йўлга қўйилиб, кам таъминланган оилаларнинг дастурхонига ҳам барака киради, - деди Хайрулло Бозоров.
🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈