#ЭЛ_БОШИГА_ИШ_ТУШГАНДА
НАМАНГАН МУАЛЛИМЛАРИ: БИРМИЗ, ҚАЛБАН БИРГАМИЗ!
👏 Меҳр-оқибат, бирдамлик, халқимизнинг энг эзгу қадрияти азалий фазилатлари сифатида барҳаёт. Айниқса, эл бошига иш тушганда, оғир ва машаққатли, синовли онларда асрлардан асрларга ўтиб келаётган бу қадриятлар ҳар қачонгидан ёрқин намоён бўлиб, бутун элу халқни эзгуликка чорлайди.
😢 Шу йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани сув омборида юзага келган ходиса туфайли бутун юртимиз бўйлаб, меҳр, бирдамлик, жипслик, синовни биргаликда енгиш учун қатъият ва ирода ёрқин бўй кўрсатди.
🇺🇿 Азиз заминдошларимиз, сардобаликлар, Сизнинг бошингизга тушган кулфатни Президентимиз бошчилигида бутун халқимиз ўз дарди-ташвиши сифатида қабул қилди. Муҳтарам Шавкат Миромоновичнинг зудлик билан ҳодиса жойига бориб, фавқулодда ҳолат оқибатлари билан танишгани, офат оқибатларини бартараф этишга зудлик билан киришгани, ҳукумат вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддиларига бу борада тезкор ва зарур чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқлар берганлиги ўзига хос қатъият, сабот ва матонат намунаси бўлди.
🙋♂️ Қадрли сардобаликлар!
Биз наманганликлар оғир ва синовли кунларда Сизлар билан елкадошмиз. Вилоятимиздан бир неча ўнлаб юк машиналарида озиқ-овқатлар, кийим-кечак ва зарур эҳтиёж моллари карвони йўлга чиққан бўлса, бу карвонга тадбиркор ва ишбиланмонлар, йирик корхоналар томонидан қурилиш ва зарур эҳтиёж моллари ортилган транспортлар уланди.
🙏 Меҳр-эътибор ва кўмак борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар кўлами тўхтагани йўқ. Шундай оғир ва машаққатли, синовли онларда биз наманганлик устоз-муаллимлар, педагоглар ҳам Сиз билан биргамиз, бирдаммиз.
👌 Сардобада юз берган ҳодиса бутун юртимиз, юртдошларимиз бошига тушган синов, талофатдир. Уни биргаликда енгамиз. Зотан, табаррук заминимизда оқибат барқарор, бирдамлик барҳаёт, элу халқимизнинг бардоши қоялардек улкан, бағрикенглигимиз бардавомдир.
✍️ Наманган вилояти халқ таълими тизими педагог-ходимлари ва устоз-муаллимлари.
🌐 namangan24.uz сайтини кузатиб боринг!
Каналимизга уланиш:
👉 t.me/namanganim24 👈