Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 Қизил аура – куч, эҳтирос ва фаоллик рамзи. Бу аурага эга инсонлар одатда жуда кучли энергияга, юқори мотивацияга ва тиришқоқликка эга бўлишади. Улар ҳаётсевар, ҳис-туйғуларини эркин ифодалайди ва кўпинча етакчи сифатида намоён бўлишади. Қизил аурали инсонлар кўпинча кучли орзу-истакларга, юқори энергияга ва реал ҳаётда тез қарор қабул қилиш қобилиятига эга бўлишади.

🔴 Энергия ва фаоллик
Қизил аурали инсонлар жуда серҳаракат ва ишчан бўлади. Уларда туғма лидерлик қобилияти бор ва ҳеч қачон ўз мақсадларидан чекинмайдилар.

🔴 Эҳтирос ва ҳис-туйғулар
Бундай инсонлар жуда эмоционал бўлиб, муҳаббатда, дўстликда ва ишда ўзини тўлиқ бағишлашади. Улар севишни, сева билишни ва севилишни яхши кўришади.

🔴 Иродали ва курашчан
Қизил аурали шахслар мағлубиятни ёқтирмайдилар. Агар улар бирор нарсани хоҳласа, ҳатто имконсиздек туюлган ҳолатда ҳам уни қўлга киритиш учун барча кучини ишга сарфлайдилар.

🔴 Сабрсиз ва жаҳли тез
Қизил аура жуда кучли энергия манбаи бўлгани учун, уни назорат қила олмаган инсонлар асабий, тез ғазабланувчи ва ҳатто агрессив бўлиб кетиши мумкин. Уларга сабрли бўлишни ўрганиш тавсия қилинади.

🔴 Жисмонан кучли ва қудратли
Қизил аура спортчилар, ҳарбийлар, тадбиркорлар ва етакчиларда кўп учрайди. Чунки уларда руҳий ва жисмоний куч жуда юқори бўлади.

🔴 Қизил аурага эга инсонлар муносабатларда:

🔴 Севгида:

— Шиддатли ва эҳтиросли муносабатларга интилувчи инсонлар.
— Ҳис-туйғуларини очиқ ифодалашади, лекин баъзан ҳаддан ташқари талабчан бўлишлари мумкин.
— Ракиблик ва рашк туйғулари кучли бўлади.

🔴 Дўстликда:

— Садоқатли ва ишончли, лекин уларни ранжитиш осон эмас.
— Дўстлари учун ҳамма нарсани қилишга тайёр, аммо хиёнатни кечиролмайдилар.

🔴 Ишда:

— Ҳар қандай ишда етакчиликка интилади.
— Янги ғояларни қабул қилишга ва ўзини синаб кўришга тайёр.
— Фаол ва доимо ҳаракатда.


@myredflag


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤩 Қизил ранг — ҳаёт, куч, эҳтирос ва ҳаракат рамзи. У инсон психологиясига жуда кучли таъсир ўтказади ва жаҳон маданиятида турли маъноларга эга. Қизил – диққатни ўзига тортувчи, инсонда жозиба уйғотувчи ва руҳий куч бағишловчи рангдир.

🤩 Мисрликлар қизил рангни қудрат ва ҳаёт рамзи сифатида қабул қилишган. Европада эса қизил муҳаббат ва эҳтирос билан боғлиқ бўлиб, айниқса Валентин куни билан ассоциация қилинади.

🤩 Қизил – етакчилар ва ўз сўзига эга инсонларнинг ранги. У ўзининг жозибаси билан диққатни жалб қилади. Шунингдек, романтика ва қизғин муҳаббатнинг рамзи ҳам ҳисобланиб, гўзаллик ва ҳис-туйғуларни оширувчи рангдир. Ушбу ранг эътиборни тез тортади, шунинг учун кўпинча йўл ҳаракатларида огоҳлантирувчи белгилар бўлиб қўлланилади.

🤩 Қизил ранг мияда адреналин ишлаб чиқарилишини тезлаштиради, бу эса инсонни сергак ва кучли ҳис қилдириши мумкин. Бу ранг инсонда романтик ҳис-туйғулар ва шаҳвонийликни кучайтиради. Шунинг учун қизил кўпинча косметика, мода ва рекламада ишлатилади. Бундан ташқари, баъзан асабийликни ҳам кучайтириши мумкин. Шу сабабли, спорт ва сиёсатда кучли таъсирга эга.

🤩 Қизил либос кийган инсонлар ўзларини ишончли ва дадил ҳис қилади. Бу ранг одамни диққат марказига олиб чиқади, шунинг учун уни кучли ва ўзига ишонган шахслар танлайди. Қизил лаб бўёғи – бу нафақат эстетика, балки кучли энергия ва жозиба белгиси ҳамдир. Қизил пойабзал, сумка ёки шарф эса образга динамика қўшиб, уни янада жонли кўрсатади.

🤩 Шунингдек, қизил илдиз чакраси (Muladhara) билан боғлиқ бўлиб, ҳаёт энергияси, хавфсизлик ва барқарорлик рамзи ҳисобланади. Агар илдиз чакраси очиқ бўлса, инсон ўзини кучли, ҳаракатчан ва ишончли ҳис қилади. Агар илдиз чакраси ёпиқ бўлса, инсон ўзига ишонмайди, жисмоний жиҳатдан заиф ва кўп ташвишланишга мойил бўлиши мумкин.

🤩 Қизил рангдан ортиқча фойдаланишнинг натижасида инсон асабий, агрессив ва сержаҳл бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун уни яшил ва оқ ранглар билан мувозанатлаштириш тавсия қилинади.

@myredflag


My poetry is about God,
Not your ex-boyfriend.

— Rumi


🍓 бугун қизил ранг ҳақида гаплашамиз..


🤩👜🤎🍫🤓🌟

Қадрли жигарранг кўзли қизлар,
Сизга шуни айтмоқчиманки,
Кўзларингиз — сокин куз, барглар билан қопланган ер ва чуқур ҳиссиётларга ўхшайди.
Бу рангдаги кўзлар донолик ва қадимий дарахтларнинг сирли тарихини тасвирлайди.
Кўзларингиз булутли кундаги қайноқ ва тинчлантирувчи шоколадга ўхшайди.
Бу каби рангдаги кўзлар энг жозибали табиатдир...


БУРЖЛАР "КАЛЬМАР ЎЙИНИ"ГА ТУШИБ ҚОЛДИ!

🎚🎚 Биринчи ўйин: Қизил ва яшил чироқ

♈️ Қўй – Биринчи қаторда! Тўғри финишга йўналди. Тўхташ кераклигини англагунча... йўқ бўлди.

♉️ Бузоқ – Қўйнинг шошқалоқлигига ҳайрон бўлиб, жимгина кутди. Охир-оқибат хавфсиз равишда йўлни босиб ўтди. Ҳали овқат ҳақида ўйламоқда.

♊️ Эгизаклар – Битта қадам қўйиб, Instagramда лайк босиш учун телефонини олди. Оқибатда…

♋️ Саратон – Қўлидаги уй ҳайвонининг жонини сақлашга ҳаракат қилди, чунки уни ташлаб кетолмайди! "Менсиз у яшолмайди! 😫"

♌️ Арслон – Ҳамма эътиборни ўзига тортди. "Мен бу ўйинда юлдуз бўламан! 😎" деб селфига тушмоқчи бўлган пайтида…

♍️ Паризод – Режасиз ҳеч нарсага қадам қўймайди. Ҳаммага қанча секундда ҳаракат қилиш кераклигини ҳисоблаб берди. У бошқа иштирокчиларни ҳам қутқарди.

♎️ Тарози – "Югурсамми, югурмасамми? Бу ўйин ёмон экан..." Аросатда қолиб, охири туриб қолди.

♏️ Чаён – Бошқаларни "тасодифан" йиқитиб кетиб, жимгина олдинга юрди. "Бу – стратегия, болакай!"

♐️ Ўқотар – "Кўнгилочар ўйин?! Рақобат?!" деб ўйинга қўшилди, йўлда қилиб бўлмайдиган барча хато ва хатарли ҳаракатларни амалга оширди. Аммо қандайдир мўжиза билан омон қолди.

♑️ Тоғэчкиси – Пул ҳақида ўйлаб, биринчи бўлиб финишга етди. "Шу миллионлар билан қанча инвестиция қилсам бўлади…"

♒️ Қовға – Ҳамма қоидага амал қилаётганда, у: "Нима бўларкин, бошқа йўлакдан кетсам?" деб ўз йўлидан юрди. Шу тариқа... ғайритабиий тарзда ғалаба қозонди.

♓️ Балиқлар – Ҳали ҳам туш кўряпти. "Бу реал ҳаётми? Йўқ, бу ўйин – бизга берилган иллюзия..."

🌟 Иккинчи ўйин: Карамель шакли

Қўй – Игнани ушлаши билан шаклни синдириб олди. Ҳали ҳам "ҳақиқатда мен ютқаздимми?" деб ишонмаяпти.

Паризод – 5 дақиқа ичида бурчакли шаклни идеал тарзда кесиб олди. Бошқалар учун ҳам қилиб берди.

Чаён – Қўли билан ўйнагандай бўлиб, шаклни бузиб берди (қасддан). Аммо гўёки "барчаси режада" дегандек, назоратчига муҳаббат билан қараб, омон қолди.

Тоғэчкиси – Қўли билан уриб, шаклни майдалаб ташлади. "Қанча пул керак бўлса, тўлаб бераман. ✋"

Қовға – Бошқалар шакл кесиб ўтираётганда, у телефонини чиқариб, YouTubeдан лайфхак топиб, сўнг қоидага зид усул билан ютди.

⚡️ Кейинги ўйин: Арқон тортиш

Тоғэчкиси + Паризод + Бузоқ + Чаён – Ғалаба жамоаси. Уларнинг режа ва кучларига ҳеч ким бардош бера олмади.

Эгизаклар + Қўй + Ўқотар + Балиқлар – Қизиқарли тажриба бўлди. Фақат битта муаммо бор – уларнинг барчаси тактикани тушунмаган ҳолда арқонни ташлаб юборишди.

🏅 Ғолиблар: Тоғэчкиси, Бузоқ, Чаён ва Қовға.

"Миллион долларни қандай бўлишамиз?"
Тоғэчкиси: "Ҳеч қандай бўлишмаймиз. 🙅‍♂️"

Давоми бор..

@myredflag


☀️ Буржлар тонгда:

6.00. Биринчи бўлиб, Паризод уйғонади. Дарҳол ҳаммомни тозалашга тушади ва душ қабул қилади. Тишларини яхшилаб ювиб, тиш чўткасини микроб ўтказмайдиган идишда янада эҳтиёткорлик билан яшириб қўяди.
6.15. Тоғэчкиси уйғонади. Ўрнидан туриб, биринчи бўлиб, ишдан хабар бор ёки йўқлигини билиш учун телефонини текширади. Керакли ишларни тезда бажаради ва иситгични ўчириб қўяди — сув ва электр энергиясини тежайди.
6.20. Қовға ўрнидан туради ва дарҳол эрталабки югуриш учун кетади. Ва анча кечроқ уйғонади.
6.30. Арслон ва Тарози ўртасидаги ойнага эгалик қилиш учун кураш кучаяди ва натижада ҳамма уйғониб кетади.
6.40. Бошқалар ошхонага кирмасликка ҳаракат қилишади, чунки у ерда Бузоқ бор. Ҳа. Ён томонида шоколад. Бошқа томонида шўрва.
6.45. Ўқотар ниҳоят уйғонди.
7.00. Саратон барча учун сендвичлар тайёрлашни бошлади, Паризод ўзи учун мева сиқиб, табиий шарбат тайёрлади, қолганлари эса музлатгич атрофида бирин-кетин тўпланишди. Бузоқ тинмай овқат емоқда. Эшик очилди — Тоғэчкиси кетди.
7.05. Эгизаклар барча ижтимоий тармоқлар, электрон почта хабарлари ва бошқа хабарларни текшириб бўлгач, ётоқдан тура бошлади.
7.10. Қўй уйғонди. Секундомерга қўлини узатди ва ёқиб қўйди.
7.11. Бенуқсон кийинган, ювинган, тозаланган ва соқолини олган Қўй коридорда пайдо бўлди ва секундомерни ўчирди.
7.15. Бузоқ ниҳоят овқатланишни тугатди. Ва нимадир етишмаётганини ҳис қилди. Шоколад омборини қидира бошлади. Қовға югуришдан қайтиб келиб ҳаммомга кирди ва у ердан қаттиқ қичқириқ овози келди — Тоғэчкиси кетишдан олдин яна иситгични ўчириб қўйган экан!
7.20. Йўлакдаги ойнада яна уруш! Яна Арслон ва Тарози ойна олдида сиғишмаяпти. Ўқотар уларни итариб юборишга ҳаракат қилмоқда.
7.30. Паризод яна бир бор ҳамма нарса жойида эканлигини текширди. У бу ишни ўнинчи марта қилиши, аммо шунда ҳам шубҳалар бартараф этилмади. Саратон ҳам худди шу ишни қилди.
7.40. Ҳамма кетди, эшиклар ёпилди.
7.45. Эгизаклар унутиб қолдирилган телефон учун қайтиб келишди.
7.50. Эгизаклар унутиб қолдирилган ҳамён учун қайтиб келишди.
7.55. Эгизаклар унутиб қолдирилган иш ҳужжатлари учун қайтиб келишди.
8.00. Балиқлар эндигина уйғониш жараёнида. Соатларига қарашди: "минг ланъат!" ва уйқуга кетишди. Барибир аллақачон кеч, эшиклар ёпиқ, калитни эса бир неча ҳафтадан бери топа олмаяпти.




Репост из:
"le diable prêche la moralité"


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Мен сентябрьдан февральгача янги йил қўшиқларини эшитадиган ва бир вақтнинг ўзида ўнта ишни бошлаб, биттасини ҳам охиригача етказмайдиган қизман.


Репост из:
сувдаги маълум бир хотира сақланиши натижасида пайдо бўладиган нақш :


Репост из:
сув ўзида атрофда содир бўлиб келган ва келаётган ҳодисаларни ҳали олимлар кашф қила олмаган йўл билан сақлаб қола олади.

ғалати эшитилиши мумкин, лекин бу афсона ёки қандайдир мифологияга асосланган назария эмас. сув ўз ички молекуляр тузилишига, структурасига эгадир ҳамда инсоннинг маълум бир ҳиссиётларининг таъсирида у ўз тузилишини ўзига хос тарзда ўзгартира олади. масалан, сув бор хонада бетховеннинг ёқимли куйи жонланса, унда сув ўзида муз кристалларининг нусхасини яратади. албатта сиз уни масхус ускуналар орқали кўра оласиз. ёки бошқа ижобий таъсирларга учраса ҳам шундай шаклни ўзида пайдо қилиши мумкин, мисол учун меҳр, муҳаббат, севги каби ҳис-туйғулар. сув ўзида фақатгина "ижобий таъсирлар" ёрдамида шакллар яратмайди, балки салбий туйғулар ҳам таъсир қилиши мумкин. фарқли ўлароқ, сувда ижобий туйғулар натижасида "гўзал" муз кристал шакли, салбий туйгулар (ғазаб, ҳасад, ёлғон ва бошқалар) натижасида эса "хунук ва тушунарсиз" муз кристал шакли пайдо бўлади.

олимлар тажрибаси :

сув томчилари махсус ускуналар орқали ниҳоятда катталаштириб ўрганилганда, олимлар ҳар бир томчида бир-биридан фарқ қиладиган нақшлар борлигини кўришга муваффақ бўлишди. ваҳоланки, ҳар бир сув томчиси бир жойдан, бир сув ҳавзасидан олинган.

иккинчи тажриба :

гул ҳовузга қўйилган ва маълум вақтдан сўнг, ўша ҳовуздаги сув томчилари ўрганилган. натижада, ҳар бир томчида бир-бирига ўхшаш чиройли нақшлар бор эди. ҳудди ўша ҳовузга кейин бошқа турдаги гул қўйилди. яна сув томчилари олиб ўрганилганда, бутунлай бошқача нақш кўринган. яъни ҳар бир сув томчисида ўша гул ҳақидаги маълумотлар кодланган.

ушбу тажрибалар сувда хотира ва маълумотлар борлигини тасдиқлайди. сув ҳаракатланар экан, у ўтган барча жойлар ҳақидаги маълумотларни ўзида сақлайди, бу эса ана шу сувни ичадиган одамларни кўплаб турли хил жойлар ва сув бўйида бўлган маълумот манбалари билан боғлаши мумкин.

сувнинг молекуляр тузилиши, кристаллар ҳар қандай ташқи таъсирлар билан осонгина ўзгариши мумкин. яна шундай факт ҳам бор, агар таъсир сув тузилишини ўзгартириш учун етарли кучли бўлмаса, 30-40 минутдан кейин сувдаги молекулалар яна асл ҳолатига қайтади.


Репост из:
сувда хотира бўлиши олимлар томонидан тасдиқланган.






"Характерим оғир", дема, агар дўстларинг сони биттадан ортиқ бўлса.



Показано 18 последних публикаций.