Эрим билан яшамаётганимга 2 йил бўлаяпти. Иккита фарзандим бор. Иккинчи фарзандимни ота уйимда туққанман. Онамикига қайтганимда катта фарзандим 11 ойлик ҳомилам эса 5 ойлик эди.
Жуда қийин вазиятларни бошимдан ўтқиздим, туғриқ, фарзанд тарбияси, чақалоқ парвариши, каша, памперс, гап сўз, яқинларни ўзгарган муносабати ҳуллас санаб тугатолмайман. Анча курашдим, эримни, оиламни ушлаб қолиш учун аммо қўлимдан келмади.
Кичкина фарзандим 9 ойлик бўлганда cуҳбат асосида яхши бир компанияга ишга жойлашдим, болаларимни эса нянкага бердим. Алоҳида квартира олиб чиқиб кеттим. Ҳаммаси секин изига туша бошлади. Аввалига ўзимга ўзим мана яшаса бўларканку, боқса бўларканку болаларни отасиз ҳам деб мативатсия берардим. Аллоҳга ҳамд айтишни ҳечам канда қимадим, хар бир кунимга рози бўлишни бошладим. Ойлик маошларим ҳам секин кўтарила бошлади. Қиммат жойлардан кийинишни дам олиш кунларида болаларимни турли жойларга айлантиришни бошладим. Ҳуллас ҳаётимга эри борлар ҳавас қиладиган даражага еттим.
Лекин ўзим ҳеч биридан мазза қилганим йўқ, на қиммат кийимларимдан, на чиройли уй жойимдан, на қиммат рестаранларга борганимдан.
Ичимда бир бўшлиқ бор, у бўшлиқни ҳеч ким ҳеч нима тўлдира олмайди. У фақат болаларимни отасини жойи. Ман бу гапларим билан нима демоқчиман, тўгри аёл ҳамма нарсани эплай олади, ҳамма нарсани фарзанди учун яратиб бера олади, лекин ичидаги бўшлиқни тўлдиролмайди. Ҳеч қачон ажрашманг, оила муқаддас, никоҳ муқаддас.
https://t.me/+2yVUTr0z-4o1YTFi