#психологикпрактика 👇
Фикрларингизни тозалаб, ҳаётингизни яхшилашни ҳоҳласангиз:🟢1-қоида:
Айни шу кундан бошлаб, бир ой давомида «Ўзимдан мамнунман» деган иборани ўзингизга ўзингиз АФФИРМАЦИЯ тарзида такрорлайверинг.
Ҳар куни 100 мартагача қайтаришингиз мумкин. Онг остига маҳкам ўрнашган ахборот, натижасини бермай қолмайди.
🟢
2-қоида:
«Хўш, нега ўзимдан мамнун бўлишим керак? Ахир, ортиқча вазнимни йўқотолмаяпману»- дейсизми?
Демак, фикрларингиз ўзгариб бораяпти. Ўзингизни таҳлил қилишни бошлаяпсиз. Бу яхши натижа!
Энди «Ҳаётимдан мамнунман. Ўзимга боримча ёқаман»- деган иборани қўшинг ва уни ҳам ҳар куни такрорланг. Камчиликка эмас, ютуқларингизга диққат қаратинг
🟢
3-қоида:
Бошқаларнинг гап-сўзларию, танқидларига парво қилманг!
Сизни ҳеч ким ўзингизчалик билмайди.
Кўпинча камчилигимиз деб ўйлаганларимиз, аслида, ўзимизга хос жиҳатимиз бўлиб чиқади. Шундай экан атрофдагиларнинг эътиборини ўз фойдангизга ишлатинг.