"MUSTAQIL- PRESS" AA | "MUSTAQIL" ijtimoiy - siyosiy gazetasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


RASMIY KANAL
Biz orqali yurtimiz va xalqaro maydonda sodir bo`layotgan Ijtimoiy-siyosiy jarayonlar, joylarda ro'y bеrayotgan voqеa hodisalar va yangiliklardan xabardor bo`lib boring!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


БОЛАЖОНЛАР “САВОДХОНЛИК БАЙРАМИ” НИ НИШОНЛАДИ

Пастдарғом туманидаги 96-умумтаълим мактабида саводхонлик кечаси бўлиб ўтди. Унда мактабнинг 1-синф ўқувчилари “Алифбе” китоби билан хайрлашди.
Алифбони ўзлаштириб, ўқиш, ёзишни ўрганган болажонлар эндиликда ўзлари учун қадрли бўлган Она, Ватан каби сўзларни ҳеч қийналмай ўқий олади.
Тадбирни мактаб директори Мақсуда Долиева кириш сўзи билан очиб, жажжи ўқувчиларни “Саводхонлик байрами” билан қутлади. Сўнг 1-синф ўқувчилари фанлар бўйича ёд олган шеърларини айтдилар, саҳна кўринишлари ва миллий рақсларни ижро қилдилар.
“Алифбе” билан хайрлашиб, “Ўқиш” китобини кутиб олган болажонларга мактаб маъмурияти томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.

Шехроз БАРАТОВ,
“Mustaqil” мухбири


Telegram | Facebook | YouTube


Украина президенти 2025 йилда урушни тугатиш учун ҳамма нарса қилишни айтди

...Президент Зеленский ўзининг янги йил мурожаатида Украина 2025 йилда «Россияни тўхтатиш ва урушни тугатиш учун ҳамма нарсани қилишига» ваъда берди...

Батафсил:👉🏻https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/2t3tawnaieD

Telegram | Facebook | YouTube


🎄Янги йил
БОЛА ШОДЛИГИДАН ОЛАМ МУНАВВАР
Ургут туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 1-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам янги йил шодиёналари кўтаринки кайфиятда нишоннланди.
Байрамона безатилган ташкилот саҳни, болажонлар томонидан янги йил, қорбобо ва қорқиз ҳақидаги шўх-шодон қўшиқлари иштирокчиларга юқори кайфият улашди. Айниқса, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари жажжи томошабинлар учун ҳаяжонли ва мароқли тассуротларга бой бўлди.

Telegram | Facebook | YouTube


"Заправка"даги навбатларни танқид қилган фуқаро қамалди

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро "метан"да юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.

Аниқланишича, фуқаро Дўстов майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкинишда айбланган.

Суд Ғ.Дустовга жазо тайинлашда Олий суд Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 35-сонли қарорига кўра, МЖтКнинг 183-моддаси санкциясида назарда тутилган маъмурий қамоқ жазосини қўллаган.

Telegram | Facebook | YouTube


MUSTAQIL PRESS axborot agentligi - "Mustaqil" ijtimoiy - siyosiy gazetasi tahririyati jamoasi

Telegram | Facebook | YouTube


ТАНҚИДГА ВА ТАНҚИД ҚИЛУВЧИГА МУНОСАБАТ БЕҲБУДИЙДАН ЮЗ ЙИЛ ЎТИБ ҲАМ ЎШАНДАЙ...

                      КАРИМ БАХРИЕВ

Беҳбудий ёзадилар:
   “Мажалла ва жаридаларнинг катта бир хосияти танқид, яъни сараламоқдур. Саррофлар ақчани, тужжорлар матони саралаганидек, муҳаррирлар ҳам умумий ҳол ва маишатға тааллуқ нимарсаларни саралайдурки, бошқа сўз ила “танқид” аталур... Жаридаларда мақола ва шиорлар  ўқулуб турубдур. Аммо ҳануз танқид давриға етушганимиз йўқ. Иттифоқо, танқид шаклинда бир нимарса ёзилса, бизларға қаттиғ тегар. Ёзганларимизни бузуқлиги ва фикримизни хатолиғи, ишимизни ноқислигини бирор киши кўрсатса, аччиғимиз келур”.


Telegram | Facebook | YouTube


Жадидчилик ҳаракати ва маърифий қарашлар

...Жадидлар ким бўлганини тушуниб олиш учун ўша давр тарихини жуда яхши билиш зарур. Жадидчилик XIX аср охири – XX аср бошида пайдо бўлди. Агар биз жадидчилик пайдо бўлишининг тарихий сабабларини тушунишни истасак, тарихга бироз чуқурроқ кириб боришимиз, XIX асрдаги фалсафа ва маърифатнинг кучайиши, қанчалик ғайритабиий кўринмасин, Ўрта Осиё хонликларининг XVI асрда Буюк ипак йўли заифлашиб қолгани билан боғлиқ тарзда юзага келган қолоқлиги объектив сабабларини англаб олишимиз керак бўлади...

Батафсил:👉🏻 https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/lZBS0mKkTfa

Telegram | Facebook | YouTube


7 мингдан ортиқ товарлар учун инвесторларга божхона божлари бекор қилинди

Ташқи савдо ва эркинлаштириш мақсадида инвесторлар учун 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилинди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, эндиликда Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалашган тартиби жорий этилади.

Хусусан, сўнгги йилларда янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни анча тезлашди. Жумладан, 2023 йилда 279 мингдан ортиқ тадбиркорлик лойиҳаларига 13 триллион сўмдан ортиқ кредит, 57 минг нафар хотин-қизга 300 миллиардга яқин субсидия ажратилган.

Шунингдек, хотин-қизларга 6 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилиши натижасида, 25 мингдан зиёд оилалар шахсий уйларига эга бўлишган. Бу борада 6 минг 200 нафар аёлга уй-жой шароитларини яхшилаш ва кредитнингбошланғич тўловини тўлаш учун 200 миллиард сўм субсидия ажратилган.

Telegram | Facebook | YouTube


Ўзбекистон Республикаси давлат сирлари тўғрисидаги қонун қабул қилинди

“Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ-1016-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди.

Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.

Давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати Президент томонидан белгиланади. Давлат хавфсизлик хизмати эса давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Давлат сирларини ташкил этишда маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси белгиланади:

—махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;

—махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;

—махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Facebook | YouTube


Абдулҳамид Чўлпон

ЎЗБЕГИМ

Сўлқиллаб келасан, ўзбегим,

Маърифат отига отланиб,

Бир мири топган боладай —

Оғзингни иржайтиб... суюниб!

Дунёда ҳамма халқ қизиққан —

Гавҳардек бебаҳо от эдинг

Ҳуррият бўлганда сен келдинг,

Миннайин семирган отга деб,

Оғзингга «маллалар» бир тепди,

«Маърифат харомдур сартга», деб...

Оғзингдан қон келди, йиғладинг,

Кўзингдан заҳарли ёш келди.

Кўраман: охирда минибсан,

Чарчаган бўлса-да — отингга.

Тангрига шукр қил, юрабер,

Кўз солиб, ўнгингга, чапингга!

Тез тузат, оҳ... мана бир хатонг:

Отингни чопасан шаҳарда.

Қишлоқда фақирлар кутадур —

Кечада, кундузда, саҳарда!

Билгилким, ҳаётинг, томиринг,

Узбегим, камбағал қишлоқда.

Қишлоқда чопасан отингни,

Чопишинг беҳуда: тошлоқда!..

1919 йил.

Telegram | Facebook | YouTube


Путин Озарбайжон президентидан Актауда содир бўлган ҳалокат юзасидан узр сўради

...28 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевдан телефон орқали узр сўради. Бу ҳақда Кремль нашри хабар берди...

Батафсил:👉🏻 https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/uAElm3InwJ7

Telegram | Facebook | YouTube


MAKTAB SAHNASIDA YANGI YIL SHODLIKLARI
Toyloq tumanIdagi 20-umumiy o'rta ta'lim maktabida "Yangi yilim, yaxshi yilim!" deb nomlangan ma'naviy-ma'rifiy tadbir bo'lib o'tdi.
Unda o'quvchilar bayramona raqslar, sahna ko‘rinishlari va qiziqarli shartlarni bajarib ishtirok etishdi. Bayram munosabati bilan bilimlar shousi va qiziqarli tomoshalar namoyish etildi. Tadbir so‘nggida maktab direktori M. XUDOYQULOVA tadbirda faol ishtirok etgan sinflar va o`quvchilarni munosib rag`batlantirdi.
Shuningdek, tadbirda o'quvchi va o'qituvchilar ishtirokida "Eng chiroyli archa o'yinchog'i" , "Eng chiroyli yangi yil toji" ni yasash tanlovlari bo'lib o'tdi. Tadbirda o'quvchilar tomonidan yangi yil tabriklari, yangi yil haqida qo'shiq va raqslar, she'rlar ijro etildi.

Telegram | Facebook | YouTube


Келаётган ҳафта бошида об-ҳаво бироз совуйди

...Ўзгидромет 30-31 декабр ва 1 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди...

Батафсил:👉🏻 https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/YthDY0b6Rtd

Telegram | Facebook | YouTube


Сурияда минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган судя ҳибсга олинди

...Муҳаммад Канжо Ҳасан минглаб одамларни ўлимга ҳукм қилган. У Суриянинг янги ҳукумати томонидан Тартус провинциясида атрофидаги 20 киши билан бирга ҳибсга олинган...

Батафсил:👉🏻 https://teletype.in/@mustaqilgazetasi/pqglqyfBRPT

Telegram | Facebook | YouTube



Показано 15 последних публикаций.