Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини яратадиМиграция агентлиги хабарига
кўра, агентлик директори Беҳзод Мусаев ва Россия Меҳнат ва бандлик федерал агентлиги (Роструд) раҳбари Михаил Иванков Москвада икки томонлама ҳамкорликнинг шу ва бошқа масалаларини муҳокама қилди.
Россияда вақтинча меҳнат қилиш истагидаги фуқаролар учун Ўзбекистонда махсус тайёргарлик марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди.
Томонлар, шунингдек, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) олиш учун ўз ватанида рус тилидан имтиҳон топшириши мумкинлиги тўғрисида келишиб олди. Ушбу имтиҳонни Сахароводаги кўп функцияли миграция марказининг Тошкент шаҳридаги филиалида топшириш мумкин бўлади.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун патент олиш жараёнини соддалаштириш, шунингдек, КММнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Мусофир Уйлари 👈
каналига обуна бўлинг фойдалик малумотлар бериб борамиз
Мусофир Уйлари |
Инста |
Админ