MUSLIMLAR KUNDALIGI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уй шароитида молочная девушка тортининг яна бир тайерлаш рецептини урганамиз

┄┅অঠই✯👩‍🍳🍽👩‍🍳✯ইঠঅ┅┄
┄┅অঠই✯👩‍🍳🍽👩‍🍳✯ইঠঅ┅┄


Репост из: @MPiarBot
😳😳Kiprik O'stirish, Qosh O'strish
😍😍Sochlarni O'strish Sirlari Oddiy usul bilan qalin va uzun qilish sirlari Tez Kiring
👇


​​📝БАДАВЛАТ ОТАНИНГ АФСУСИ...

(ибратли хикоя)


Бадавлат киши кибр ила унга:
- Пойафзалимни тозала, - деб буюрди.
Болакай:
- Ҳоп бўлади, жаноб, - деди.
Киши:
- Тезроқ бўл, тезроқ! - деди жиркиб.
Болакай:
- Қаерга шошаяпсиз, жаноб? - деди.
Киши менсимай:
- Сен бир ҳашоратсан. Ҳашоратлар эса хўжайинларга гапирмайдилар, - деди, афтини бузмай.
Болакай:
- Лекин, мен Аллоҳнинг яратган бандасиман. Гўзал суратда яратилганман, жаноб! - деди, маъюслик билан.
Киши:
- Ярамас бола экансан! - деди, баланд овозда.
Болакай:
- Катта кетманг! Аллоҳ Улуғроқ, жаноб! - деди, хотиржам.
Киши:
- Ҳой бола, ҳозироқ жим бўлмасанг, шапалоқ тушираман! - деди, асаби бузилиб.
Болакай ҳазин овозда:
- Ҳоп бўлади, жаноб! Лекин оддий бир саволим бор эди... - деди, аста.
Киши:
- Тезроқ сўра, шошиб турибман! - деди, қошини чимириб.
Болакай:
- Мен билан тенг болаларингиз йўқми? - деди, секин боқиб.
Киши:
- Сен билан борабар фарзандим бор эди, лекин бир неча йил илгари уни йўқотиб қўйганман... - деди, ўйга толиб.
Болакай:
- Уни яхши кўрармидингиз? - деди.
Киши:
- Қалбимдаги эски яраларимни тирнама... - деди, маҳзун бўлиб.
Болакай иккинчи марта:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - дея сўради.
Киши:
- Сенга нима?! - деди, энсаси қотиб.
Болакай учинчи бор сўради:
- Йўқолган болангизни яхши кўрармидингиз?! - деди.
Киши:
- Қаниди уни учратсам, - деди.
Болакай:
- Мен сизнинг болангизман, - деди.
Киши:
- Болаларим сен каби иркит ҳаёт кечирмайдилар, - деди, истеҳзоли кулиб.
Болакай:
- Аллоҳ номига қасам ичаман! Мен сизнинг болангизман! - деди, ёлвориб.
Киши болакайни оёғи билан итариб юборди:
- Бошқа бу гапинги такрорлама!!! - деди, ўшқириб.
Болакай кўзлари жиққа ёш бўлиб:
- Сиз дадамсиз... ахир, дада -а -ам, - деди.
Киши:
- Бу гапни қаердан олдинг, аҳмоқ бола? - деди, жаҳли чиқиб.
Болакай:
- Бир йил олдин онам вафот этди. Ўлимидан олдин мени мана шу уйнинг олдига олиб келиб, «шу ерда даданг яшайди» деди. Мен ҳар куни тонгда келиб сизни уйдан чиқишингизни кутиб турар, чиқсангиз оёқ кийимингизни тозалаб қўйиб, сизга яхшилик қилмоқчи бўлиш илинжида бўламан, - деди, йиғлаб.
Киши:
- Онанг ким? - деди, ҳайратланиб.
Болакай:
- Менга ҳомиладор бўлганини эшитиб, ярим кечаси кўчага қувганингиз ўша аёл менинг онам эди, бечора онам, жаннатим - онам! - деди, кўзларидан кўзёшларини тинмай оқизиб.
Киши:
- А? - деди, ажабланиб.
Болакай:
- Отажон елкангизда чандиқ, бир из бор, - деди, ишонишига умиб қилиб
Киши:
- Сен... Се-е-ен, - деди - ю, тиз чўкиб қолди.
Болакай:
- Исмим нима биласизми? - деди.
Киши:
- Исминг нима, бо...о...о..лам?! - деди.
Болакай:
- Исмим, сизнинг исмингиз, дада! - деди.
Киши:
- Нима учун, менинг исмим сенга қўйилди? - деди, таъажжубланиб.
Болакай:
- Онам одамлар мени сизнинг исмингиз билан чақиришлари ва кун келиб сизга йўлиқишимни жуда умид қилганди, - деди, бошини эгиб.
Киши:
- Онанг қаерда? - деди, саволга тутиб.
Болакай:
- Онам вафот этган. У менга «отангни қидириб топ, унга яхшилик қил! Хизматини қил, шояд шу сабаб жаннатга кирсанг» деб васият қилган, - деди, илтижо қараш қилиб.

Киши чидаб туролмай ҳаммани олдида йиғлаб юборди. Кўз ёшлари юзини ювди. Болакайни маҳкам қучди ва:
- Болажоним сени қанчалар соғинганимни билсайдинг... - деди.
Болакай:
- Онамни ҳеч ҳам соғиндингизми?! - деди...
Киши жим бўлиб қолди, ҳатто юзи қизариб кетти.
Болакай:
- Нимага жимсиз, дада? Онам менга айтган эдилар, иккинчи хотинингиз онамни талоқ қилишингизни ва шу пайтгача бирон марта кўрмаган фарзандингиздан воз кечишингизни шарт қилган экан, шунинг учун биздан кечдингизми? Онам қанчалар қийналганини билганингизда эди... шунда ҳам мени сизга нисбатан меҳр билан улғайтирди. Сизни ёмонламасди... - деди.
Киши афсус надомат ичра сукут сақларди...

Бир яқинингизни деб, бошқа яқинингиздан асло кечманг! Уларга бир хил муносабатда бўлинг! Бу ишингизда Аллоҳ ёрдам беришини сўранг!

🕌


​​​​БЕҒУБОР, БЕГУНОҲ, БЕЧОРА ҚИЗАЛОҚ

(Ўзингизни йиғидан тўхтата олмайсиз)

Қизча ширингина уйқудан бақир-чақир овози сабабли уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб кроватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашишарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган тўрт ёшли қизча йиғлаб юборди. Бир-бирларини турли одоб доирасидан ташқарида бўлган сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди: 
- Сиз мен учун нима қилиб қўйибсизки, менга бақирасиз? 
- Ўчир овозингни шаллақи, ифлос, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам керакмас. 
- Нима дедиз? Ҳали боламни олиб йўқолайми? Майли, кетсам, ўзим кетаман! Бу уйга ёлғиз келганманми, ёлғиз кетаман! Бола битта меники эмас, туғдириб қўйдизми, так што эплаб боқинг энди! Аёл шундай дедида жаҳл билан хонасига кириб кетди. Худди шу тахлит ота ҳам ташқарига чиқиб кетди. Қизча эса ҳамон йиғларди. У эндигина тўрт ёш бўлсада, ота-онасига керак эмаслигини, уларга ортиқчалик қилаётганлигини тушуниб турарди. Чунки деярли кун ора шундай жанжаллар юз берарди. Қизалоқ нима қилишни билмас, у ҳам кўчага чиқиб кетишни ва уйга ҳеч қачон қайтмасликни истарди. Онасининг ёнига кирмоқчи эди, йўқол кўзимдан деган жавобни олгач ниҳоят кўчага чиқди. Қизалоқ қаерга боришни билмас, ягона биладиган жой нариги маҳалладаги бувисининг уйи эди. Қизча бувисининг уйи томон кетаркан ўйларди: “Бувим мени яхши кўради, мени ҳайдамайди, агар уйдан кетиб бувимни ёнида яшасам, адам ойимни урмайди, ойим ҳам бошқа йиғламайди. Мен уларга яхши қиз бўлолмадим...“ Шу хаёллар ичида кетаётган қизалоқ ёнидан чиқиб қолган машинани сезмай қолди. Қизча йўл четида ҳолсиз ётар, кичкина юзларига ёш аралаш бошидан қон сизарди. Оғриқ кучли, қиз ҳатто овозини чиқариб йиғлай олмасди. Ҳайдовчи машинага қаттиқ урилган қизалоқни қўлига кўтариб оларкан, қизча унга қараб аччиқ жилмайди, қон сизиб чиқаётган кичкина лаблари билан сўнгги марта пичирлади: 
“Раҳмат амаки... Энди адам билан ойим ҳеч қачон урушишмайди...“

🕌


📝ТАЪСИРЛИ, ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

«Мен одоб ахлоқи юксак муслима, ҳусним ўзимга яраша бўлган бир қизман. Улғайиб, йиллар бирин-кетин ўтса ҳам, совчи бўлиб, қўлимни сўраб келган бўлмади. Менинг ёшим тобора ўтиб борар, мендан кичкина қизлар ҳам турмушга чиқиб, фарзандли бўла бошлашди.
Шу зайл ёшим ўттиз тўртга чиқди...

Кунларнинг бирида обрўли оиладан бўлган бир йигит қўлимни сўраб келди. Хулқи гўзал, беғубор бу навқирон, мендан икки ёш катта эди.
Бир - биримизга мақбул бўлдик.
Қувончдан оёқларим ердан узилаёзди.
Ўзимни ниҳоятда бахтиёр ҳис қилардим.

Никоҳдан ўтиш учун ҳозирлик кўра бошладик.
Никоҳ шартномасини тузиш учун қаллиғим мендан паспортимни олди...
Лекин... лекин... орадан икки кун ўтар-ўтмас онаси қўнғироқ қилиб, зудлик билан учрашишимиз кераклигини айтди.
Чақирган жойига етиб бордим.

У паспортимни чиқариб мендан:
- Туғилган санангиз тўғри кўрсатилганми? - деб сўради.

Мен:
- Ҳа, - дедим.

Шунда йигитнинг онаси:
- Унақада сиз, 40 га бориб қолибсиз- да? - деди.

Ҳайратдан донг қотиб:
- Ёшим 34 да! - дедим.

Онаси:
- Нима фарқи бор? Барибир 30 дан ўтгансиз, ҳали фарзанд кўрасизми, йўқми?
Мен эса невараларим бўлишини истайман! - деди.

Хуллас, ўғли билан мени тўйимизни тўхтатмагунча тинчимади, ахири бекор қилди... Менга бу воқеа жуда қаттиқ таъсир қилди.
Умид нури бир лаҳзага қалбимни ёритиб, мени яна зулматлар қаърида қолдирди.
Хаёлимда бир зумда, бор орзуларим нозик шиша синиқларидек,
чил - парчин бўлгандек эди...
Шундай қилиб изтироб ва қайғулар гирдобида олти ой ҳам ўтди...
Гўёки осмондан ерга қулагандек эдим...
Ота-онам менинг ғам-ғуссаларимни аритиш учун мени Умрага, Аллоҳнинг байтига юборишга қарор қилдилар.
Сафар тадоригини кўриб, ер юзининг энг мунаввар, муқаддас гўшаси, Ҳарамга етиб олдим...

Намозларимни ўқиб бўлиб, Аллоҳдан ишимни ўнглашини сўраб, қалбдаги жамий оғриқларимни дуо ила Роббимга юзланиб, тўкиб солдим. Шу зайлда ўтирар эканман, ниҳогим бир аёлга тушди.
У Қуръонни тадаббур, тартил ила жуда майин, чиройли тиловат қилар эди...

У Аллоҳнинг: «Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди». (Нисо: 113 оят) оятини такрор - такрор ўқирди. Эшитиб, кўзларимга селдек ёш қуйилиб кела бошлади. Бу аёл эътиборимни ўзига тортар, унинг гўзал тиловати мени ўзига маҳлиё қиларди.

Сўнг: «Ва тезда Роббинг сенга ато қилади ва сен рози бўлурсан»
(Зуҳо: 5 ) оятини ўқий бошлади.

Аллоҳга қасам, бу оятни биринчи бор эшитаётгандек бўлдим.
У юрагимнинг тубигача кириб борар, бутун хасратларимни аллалар, таскин топтирар, балки, барчасини қалбимдан қувиб чиқарар эди.

Умра маросимларини ўзгача шукуҳ ила адо этгач, меҳрибон ота - онам, ўз қадрдон юртимга қайтдим. Самолёт аэропортга қўнди.
Учоқдан тушарканман, Аллоҳга ўзгача таваккул, гўзал ҳаётга орзу, яқин саодатга умид билан тушдим. Йўловчиларни кутиш залида, дугонам ва унинг турмуш ўртоғини учратдим.
Бироз суҳбатлашгандек бўлдик.
Улар турмуш ўртоғининг дўстини кутиб олишга келган эканлар.
Ҳеч қанча вақт ўтмай у ҳам етиб келди.
Улар билан хайрлашиб уйим томон одимладим.

Келиб, устбошимни алмаштирдим, бироз нафас ростлаб олиш учун чўзилдим. Ногоҳ, кутилмаганда, қўнғироқ бўлди. Бояги дугонам экан.
У шоша - пиша менга, эрининг дўсти мен ҳақимда сўраганини, кўриб ёқтирганини, совчи бўлиб келмоқчилигини айтди.
Тўсатдан, даб - дурустдан айтилган бу гаплардан, юрагим қинидан чиқиб кетгудек, ҳаяжонланиб қаттиқ ура бошлади... хурсанд бўлишимни ҳам, бошқасини ҳам билмасдим... Эртасигаёқ у йигит совчи бўлиб келди. Уйдагилар ҳам рози бўлишди.
Учрашганимиздан сўнг, бир ойга қолмай турмуш қурдик.

Юрагим орзу - умидларга, бахт-у қувончга тўлиб тошди.
Чунки оилали бўлиш бахти ҳаётим остонасида турганини, Аллоҳ
истаса, оналик қувончи ҳам насиб қилишини ўйлаб, жуда қувонар, Роббимга тинимсиз шукрлар айтардим.

Янги ҳаётимни вафодор аёл бўлиш, бахтли ҳаёт кечириш нияти ила бошладим. Турмуш ўртоғимда мен орзу қилган барча фазилатлар: меҳр-муҳаббат, саховат, олийжаноблик, менга ва оиламдагиларга нисбатан мурувват, ҳурмат - эҳтиром хислатлари мужассам эди.
Бироқ, бизнинг турмушимизнинг ҳам ўнқир - чўнқири кўрина бошлади.

Бир неча ой ўтса ҳамки, ўзимда ҳомиладорлик аломатларини сезмадим.


​​📝​​"ЭРКАК"

Бир куни шомдан кейин кўчада тоза ҳавода сайр қилиб юриб, маҳалладош йигит билан танишиб қолдим. Мириқиб суҳбатлашдик. Орадан бир неча кун ўтиб, яна учрашганимизда у қувончини яширолмай деди:
– Отахон, яқинда уйланмоқчиман!
– Яхши, табриклайман! – дедим ва сўрадим:
– Бўлғуси келиннинг исми ким?
– Гулчеҳра.
– Исми чиройли экан, бирон жойда ўқийдими ёки ишлайдими?
– Йўқ, бозорда тирикчилик қилади.
– Сиз ишлайсизми?
– Отахон, ҳозирча бекорчиман, – деди у.
– Унда у қиз сизга турмушга чиқишга қандай рози бўлди?
– Биз уч-тўрт марта учрашдик. Мен ишламаслигимни баҳона қилса керак, деб тўйдан гап очишга тортиндим. Бироқ бир сафар учрашганимизда ўзи гап очиб қолди ва: «Сиз қўрқманг, сизни ўзим боқволаман», деб далда берди, – деди йигит.
Тўғриси, олдин ажабландим, кейин ҳозир бунақалар кўп-ку, деган ўйга бориб, парво қилмадим. Ҳар ҳолда насиҳат қилиб қўйишни жоиз билиб дедим:
– Ўғлим, барибир сиз ҳам ишланг. Эркакнинг топганида барака бўлади. Аёлнинг қўлига қараб қолиш эр йигитга ярашмайди.
Ўшанда унинг савлатига қараб, тоғни урса талқон қиладиган йигитлигига ишонган эдим.
Орадан анча вақт ўтди. Яқинда уни бозорда учратиб қолдим.
– Қизимга сўрғич излаб чиқувдим, – деди у.
– Қиз кўрдингизми?
– Ҳа, бир ёшга етай деб қолди.
– Зўр-ку, ота бўлдим денг! – Уни сидқидилдан табрикладим ва сўрадим:
– Ишлаяпсизми?
– Йўқ.
– Нега?
– Э, отахон, ишлаб нима қиламан?! Гулчеҳрахон ҳар куни камида эллик минг сўм топади. Бир ойда йигирма кун чиқса, бир миллион сўм деяверинг. Бунча ойлик қаерда бор?
Орсиз, ғурурсиз йигит фахрланиб гапирарди.
– Келин нима олиб-сотади?
– Мева-чева. Қўйлиқ бозоридан кўтарасига олиб, кўча ва муюлишларда, пана-пастқам жойларда юриб сотади. Қўйлиқдан ҳар гал ўттиз-қирқ кило олиб келади. Агар тунги соат уч-тўртларда бормаса, мевани арзонроқ ололмайди.
– Аёл кишига шунча юк оғирлик қилмайдими, яна кўчама-кўча юриб сотаркан?!
– Отахон, хотин кишининг жони темирдан ҳам қаттиқ бўларкан, хуфтонда келса ҳам чарчадим демайди. Гулчеҳрахон сўзининг устидан чиқиб, бизни боқаяпти.
Йигит шундай деб беўхшов ишшайиб қўйди.
– Сиз уйда нима иш қиласиз? – сўрадим ундан.
– Қизимга қарайман, кунига уч-тўрт маҳал овқатини бераман, гоҳ тайёр Нестле бўтқасини едирсам, гоҳ сутга манний крупа солиб едираман, йиғласа, аллалаб ёки ҳой-ҳойлаб юпатаман. Уй ишларига ҳам ўрганиб қолдим. Овқат пишираман, кир юваман, йиртиқ-ямоқни тикиш ҳам қўлимдан келади. Яқинда духовкада нон пишириб кўрдим. Ҳозир Гулчеҳрахон уйда бўлган кунлари чучвара тугишни ўргатяпти…
Ўзимни тутиб туролмадим:
– Туғишни-чи, туғишни ўргатмаяптими?! – деб юбордим.


Репост из: Modalar Dunyosi
​​📝Кайтар дунё.
Хаётдан олинган вокеа.

Гулсум ая келининг бакирган овозидан уйгониб кетди. Келини атайлаб баланд овозда болаларига бакирарди. Гулсум аяни уйготиш максади. Узи маза килиб ухлаб дам олиб оладиди, кайнонасини ухлашини куролмайди.
Биргина углини кандай катта килганди. Уч кизидан сунг тилаб олган арзанда угли, хотининг чизган чизигидан чикмайди.
Ха ая хотиралар гирдобига толади. Ахир узи хам шундай келин булган. Кайнонасига кун бермасди. Хатто кул кутарган. Кулларидан махкам ушлаб кулларини кукартириб юборганди.
Кайни сингилларини безиткан шу хонадондан, энди узининг хам кизлари безиб колишкан. Качон келин кетса ота уйига, кейин келишади онасини кургани.
Она бечора углини чет тили мактабида укитди, емай едирди мана энди угли, факат хотини ва болаларини куради кузи, худди отасини узи. Узи хам бир махаллар эрини топканини кайнонасига курсатмасди.
Ушанда кайнонаси роса карганганди. Ая узини хак деб билгани сабаб парво килмаганди каргишга.
Кайнонаси, илохим шу биргина болангдан торт, келининг узингдан хам ёмон чиксин дерди.
Мана хаммаси кайтди.
Ая бечора инкиллаб туриб кечки овкатка харакат килмок учун ташкари чикди. Аянинг кунлик вазифаси овкат килиш эди.
Умр дафтаридан

🌸


Репост из: 👗MILLIY LIBOSLAR |Uyda qoling
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😱😳👍БИР ОЙДА ХОМИЛАДОР БУЛИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС


👩🏻‍⚕💃 УГИЛ ЁКИ КИЗ КУРИШ 100% 💁‍♀СИНАЛГАН УСУЛЛАР🤰👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEvXBMTzTSc7F1DuzQ


🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍

🎁🎁 SHOSHILING AKSIYA BOSHLANDI
✅✅ KUZ_QISH MAVSUMI UCHUN SIFATLI VA HAMYONBOP KIYIM KECHAKLAR FAQAT BIZDA 👠👟👛

😍😍 BITTA KIRIB KO'RING CHIQIB KETOLMAY QOLASIZ 😍😍

👇👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEn6VYiKxhMYkrBs9w

👆👆👆👆👆


​​📝ШАФТОЛИ

- Болам , чида ҳомиладорлик дард эмас ,- Она гўшакга гапирар экан , чуқур уф тортди .
- Нима қилай , ойижон . Турсам ҳам , юрсам ҳам кўз ўнгимдан кетмаяпти . Бутун хаёлим фақат шунда бўлиб қолди.
- Болам , биз ҳам ха деса эшигингни тақиллатиб, салом бериб кириб бораверолмаймиз- ку. Айб бўлади , ахир. Ўзи борганимизга уч кун бўлмади.
Эрингга айт дардингни. Эр дегани шунақа вақтда хотинига яхшироқ эътибор бериши керак.
Нодира опа шундай деди- ю , барибир қизига юраги ачиди. Қизи Шоира ҳомиладор. Ҳомиладорлиги жуда оғир кечяпти. Умуман қозон овқат ея олмаяпти. Унда, бунда кўнгли хўл мева тусайди халос . Уч кун олдин ҳар хил мевалардан икки яшик қилиб олиб бориб ташлашган эди. Ўшанда қизини кўриб Нодира опанинг юраги эзилиб кетди. Бояқиш Шоиранинг рангини кесакдан фарқи қолмабти. Жилмайса , милклари оппоқ бўлиб кўринади . Қудаси Ҳанифахон эса ...
Тавба шу аёл ҳам хомиладор бўлган- ку?! Нега тушунмас экан- а ?! Келиннинг уйидагилари бекорга олиб келмагандир шунча нарсани деса бўлади- ю ?! Унинг ўрнига "Вой яхши бўлди , синглим туғилган кунининг таванига нима қиламан деб турувдим" дея меваларнинг бир яшигини олиб жўнабди. Қолганини "Қуда холангларни дуо қилинглар" деб ўртада едириб юборибди. "Хой келин , манави тўртта олма , тўрт бош узумни уйингизга обкириб қўйинг, кўнглингиз тусаса ерсиз" дейишга шунчалик кўп фаросат керакмикан- а ?!...
- Айтдим , ойижон. Айтдим. - ҳиқиллади Шоира, -улар ҳам сўраганимни олиб келадилар- у, ойижонга берадилар . Ойижон бўлса ...
Куёвингиз "Биз ўғри томоқ бўлиб ўсмаганмиз , ана ҳамма билан е "- дейдилар у, бу нарса десам ...
- Шоира , шу айтган шафтолингни олиб борганим билан қўлингга тегмаганидан кейин ...
Нодира опа бўғилди. Деразадан келини Дилдорага кўзи тушиб овозини пасайтирди :
- Бўпти , бир иложи топилар...
Нодира опа Шоира билан ҳайрлашгач , анча ўзига келолмади. Нима қилишни билмай боши қотди . Қизига "уйга кел" деса , келиш - кетиш график асосида . Йигирма кундан бир кун олдин хам жавоб йўқ . Бу ёқда ёз . Қизи таътилда . У институтидаги ўқишида бўлгандаям бошқа гап эди .
Нодира опа нима қилишни билмай оғир ўйга чўмганди ...
Шаҳло гўшакни қўйгач, беихтиёр ёдига бундан уч йиллар аввал қизлик уйида бўлиб ўтган бир воқеа тушди. Ўшанда эрта баҳор эди. Ошхонада ҳандалакдек турган қовунни кўриб энди қўлига олиб кесаман деганда ойиси келиб қолиб "тегма" деб койиган эди. "Буни аканг келинойингга олиб келган , сен ейишинг шарт эмас , аммо Дилдора келин ойинг емаса бўлмайди" деганини эслади . Ўша куни Шоиранинг асаби бузилиб турган эди , аламини беайб келинойисидан олиб, онаси кетиши билан қовунни бир ўзи тинчитиб қўйганди .
Аммо оила аъзоларидан ҳеч ким ўша қовунни сўроқламаганини бугун эсласа, келинойисининг сабр- у тоқатига тан беради .
Шоиранинг хаёли яна шафтолига кетди. Қип- қизил бўлса , муздек бўлса ... Тўйгунича еса. Нечтасига тўяркин... Ким билсин ...
Ич- ичидан йиғи кела бошлади : " Лоақал бир дона бўлсайди ..."
Шоира ўзини у ёққа ташлади , бу ёққа ташлади. Кир ювганда ҳам , уй тозалаганда ҳам , овқат пиширганда ҳам... Фақат шафтоли ... Шафтоли...
Шоира маставага гуруч солмоқчи бўлиб турганда, эшик қўнғироғи жиринглади .
Ташқаридан қайнонасининг овози эшитилди :
- Ваалейкум ассалом , кираверинг , қудамгилар яхшими ?
Шоира ошхонадан чиқиб, қўлида тўртта патир кўтариб олган келинойиси Дилдорага кўзи тушди .
- Ҳаммалари яхши. Аммо мени бу ерга келганимни билишмайди. Мен малака оширишда эдим . Бирровга киргандим. Шоирахонда бир китобим бор эди . Зарур бўлиб қолди- а ...
Шоира ҳеч нарсага тушунмай анграйиб турарди. Дилдора илдам келиб Шоира билан кўришди ва уни келинлик уйига етаклади:
- Илтимос, Шоирахон, жуда шошиляптувдим, китобни олиб беринг.
Ичкарига киргач, эшикни ёпган Дилдора елкасидан сумкасини олди ва қора халтага ўралган ниманидир чиқариб камод тортмасига шошилинч жойлади.
Хонани шафтолининг хушбўй иси тутиб кетди.
Хазонрезги

🌸


​​📝УЙЛАНИШ

• Танишим уйланаман деб 65 та қиз билан учрашди. Хатто баъзилариникига адашиб 2 мартта борди. Охири шундай қизга уйландики, хар қадамида «Отчет» топшириб туради эр жонивор.
Контрол фақат хотинда.


• Бир яқин одамим росса қиз танлади. Уни бундоқ, буни ундоқ деган бахоналар билан. Охири шундай қизга уйландики, оила бошқариш ўша келинга ўтди

• Аёл кишида кўриниш бор, хусн бор, хулқ бор, дин бор.
Танлашни Аллохга топширинг.
Ўзиз идеалмассиз! Лекин супер идеал қизни қидирасиз.
Ўзингиз ихлос сурасини эплаб ўқолмайсиз, лекин қория қиз қидирасиз.

• Яхши қизга уйланиш учун, аввал ўзингиз идеалга яқинлашинг.
Танлаш жойнамоздан бошлансин, ярим тунда.
Оламларнинг Роббисидан сўранг.
Ўзизчалик танласангиз, ўтириб қўяпсиз.

• Ўртача хусни бўлса, хаёси бўлса, башарага тик қарамаса, онаси камтар бўлса уланавериш керак.
Барибир хотин эрга тақлид қилади.
Тўнка бўлсангиз, тез орада хотинингиз хам тўнкага айланади.
Қоматиям, хулқиям.

• Тахажжудга турсангиз, эрта индинг сафингиз кенгаяди.
Ишонаверинг!

• Инжиқ одамлар хаётда ўта қийналиб яшайдилар.
10 кун уй ремонти учун обой танлайдилар.
Кетига шим олиш учун бир кун бозор айланадилар

• Инжиқларни хамма иши оғир кечади. Хатто уй қурса хам, дабдала уй қуради. Йиллаб қуради. Юзлаб усталар алмашади.
© Миразиз Ахмедов

🌸


❤️❤️❤️#ФАҚАТ АЁЛЛАР КИРСИН
❌❌❌#ЭРКАКЛАР КИРМАСИН

❤️❤️❤️АЁЛЛАР НИНГ БАРЧА САВОЛЛАРИГА ЖАВОБ ТОПАСИЗ
❤️❤️❤️БАЧАДОН КИСТАСИ ВА МИОМАГА УЙДА ДАВО ТОПАМИЗ
❤️❤️❤️ЮЗНИ ТИНИҚЛАШТИРАМИЗ 2 ТА МАҲСУЛОТ БИЛАН
❤️❤️❤️90/60/90ҚОМАТГА ЕРИШМОҚЧИМИСИЗ БИЗ БИЛАН ОСОН
❤️❤️❤️ЭРНИ ИПСИЗ БОҒЛАШ СИРИ


https://t.me/joinchat/AAAAAFGNwttP9TPW_-FQZA


Репост из: Birgalikda ozamiz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#gulixonim

**🔵ОРГАНИЗИМДАГИ ЁГЛАРНИ ПАРЧАЛАЙДИ
🔵ИШТАХАНИ НАЗОРАТ КИЛАДИ
🔵ШЛАК ВА ЗАРАРЛИ ТАСИНЛАРНИ ТОЗАЛАЙДИ
🔵ЁГЛАРНИ КАЙТА ЙИГИШИГА ЁЛ КОЙМАЙДИ
🔵ОРГАНИЗИМДАГИ КЕРАКСИЗ СУЮКЛИКЛАРНИ ХАЙДАБ ЧИКАЗАДИ
🔵ТЕРИНИ ОСИЛТИРМАЙДИ ВА АЖИН ТУШИРМАЙДИ
🔵1ОЙДА 5-15КГ 100%ГАРАНТИЯ

БУЮРТМА УЧУН👇👇👇**

📞+998977242400
📞+998974481616

@ozish_markazi
@tez_ozish

https://t.me/joinchat/AAAAAFgwGb3Y34tiC2qyxw


Нима учун бошқа аёллар эрнинг кўзига ўз аёлидан чиройлироқ кўринади?
Бир киши илм ва тажрибаси билан машхур бўлган бир олимнинг хузурига борди ва ўз холатидан шикоят қилди: "Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллох ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар хам борлигини кўрдим.... Унга уйланганимдан сўнг ундан хам чиройлилар жуда хам кўплигини кўрдим... Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги хамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди..."
Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот: "Сенга бундан хам дахшатлироқ нарсани айтайми?" деди. Халиги киши: "Ха", деди.
Олим: "Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланган тақдирингда хам кўчада тентираб юрган итлар кўзингга дунёдаги барча аёллардан чиройлироқ кўринар эди".
Халиги киши: "Нима учун бундай деяпсиз?" деб сўради.
Олим зот айтди: "Чунки муаммо аёлингда эмас... Агар инсоннинг қалби таъмагир, кўзи ўйноқи бўлса ва Аллохдан хаё қилмаса, унинг кўзини ўз гўрининг тупроғидан бошқа нарса тўйдира олмайди. Эй мусулмон банда, сенинг муаммоинг ўзингда, сен Аллох харом қилган нарсага қарашдан кўзингни тиймайсан... Аёлинг ўша аввалгидек, энг гўзал аёлга айланишини хохлайсанми?"
Киши: "Ха, албатта", деб жавоб берди.
"Кўзингни тий! Аллох таоло айтади: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллох нима хунар қилаётганларидан хабардордир". Хар доим қўлингда бўлмаган нарса ўзинг эга бўлган неъматдан чиройлироқ ва афзалроқ кўринади. Эришганингдан сўнг эса одатдагидек бўлиб қолаверади. Шунинг учун, ўзинг эга бўлган неъматларга рози бўл, фақат ўзини дейдиганлардан бўлма. Акс холда, чирой ва дунё матоси ортидан то қабрга махкум этилгунингча югураверасан... Ахир, Аллохнинг сен айтган нарсалардан хам гўзалроқ ва ажойиброқ неъматлари бор... Улар Аллохнинг ибодати ва солих амаллар... Уларнинг лаззатини фақат уни хис қилганларгина билади... Шунингдек, доимо Аллохга аёлингни сенинг кўзингда гўзал қилишини ва унинг мухаббати билан ризқлантиришини сўрашни хам ёдингдан чиқарма".


​​​​ДАДАМГА АЙТИБ ҚЎЙМАНГ...

Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди.
– Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хил жавоб эшитарди.
Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир меҳрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга аҳд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди:
– Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми?
Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ" маъносида бош қимирлатади. Ҳудди шу лаҳзада эшик очилиб, остонада ҳалиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради:
– Қизалоғим, мен сени ойингман, танияпсанми?
Қизалоқ отасига ҳайрон бўлиб тикилади.
- Қизим, ойингни танимаяпсанми? Ахир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! - деб ота қизини кўзларига тикилди.
Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Ҳозир келаман, сен ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан:
- Сиз менинг ойим эмассиз! - деди тўсатдан. - Менинг ойим ўлган!
Донг қолган аёл ҳайратдан не деярини билмай турарди.
- Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг суҳбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз холос. Дадам бундан бехабар. У ҳалигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. -дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди.
Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл бўлган эди.

🌸


Репост из: 🍀YANGI FASONLAR
​​📝Бахтим сабабчиси

Кимнинг онаси бўлса, уни чин кўнглимдан муборакбот этаман. Чунки унда дунё бахтига, чексиз савобларга эга бўлиш ва охиратда Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш имконияти бор-да.
Мен онам билан яшар эканман, дунёда бахтли, тинч ва осойишта ҳаёт кечираман. Онамни кўрганимда, гўё дунёнинг барча бойликларига эга бўлгандай бўламан. Унинг олдига кирганимда эса, кичик бир хизматчига айланиб қоламан.
Ҳар бир мўмин ота-онасининг олдига кирганида уларни хурсанд қиладиган ва кайфиятларини кўтарадиган сўзларни айтиши ва уларни чиройли сифатлар билан эркалаши фарзандлик бурчи деб биламан. Масалан: “Табибим, Буюгим, Бахтим ёки Бағри кенгим” га ўхшаш сўзлар билан. Чунки улар бунга лойиқдилар.
Онамнинг олдиларига кирганимда кўпинча оёқларидан ўпишимга рухсат сўрайман. Бироқ, ҳеч руҳсат бермасдан, кўзларига ёш олиб, мени дуо қилишга ўтиб кетадилар. Гоҳида ўз қўлларим билан таомлантираман, шу пайт ҳар қандай ишимни четга суриб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Чунки онам менинг энг ишонганим, сирдошим, вафодорим ва дўстимдир.
У мени деб, ёшлигини ўтказиб юборди, менга куч бераман деб, кучдан қолди, мени роҳатим деб, ўзи чарчаб қолди, мен тинч ухласин деб, ухламай чиқди ва мени тўйсин деб, ўзи оч қолди.
Айтинг-чи, бу ишларни мен учун бошқа ким қилиши мумкин?
Мен онамга бу яхшиликлари учун ҳали ҳамон яхшиликлар қайтара олмаяпман. Фақатгина холис дуо қиламан холос. Қани эди, имконим бўлса, кўзёшларим билан унинг оёғини ювиб қўйсам. Чунки жаннат оналар оёғи остидадир.
Дўстим, сизнинг онангиз ҳаётми?
Демак, сиз энг бахтли инсонсиз. Онангизни рози қилишни ва уларни хурсанд қилиш йўлларини қидиринг-да, уни тезда амалга  оширинг. Ота-онангиз бор экан, сиз учун осмон эшиклари очиқдир. Уларни ғазабига дучор бўлиш ёки уларга оқ бўлиш билан осмон эшикларини ёпилишига йўл қўйманг!
Эй Роббим! Мени ва ота-онамнинг гуноҳларини кечир. Уларнинг умрига, ризқига, иймонига барака бер. Бизнинг ҳаққимизга қилаётган дуоларини ижобат айла. Кимнингки ота-оналари ўтиб кетган бўлса, ўз раҳматингга олгин! Омийн!
“Ниҳоят бахтли бўлишни кашф қилдим” асаридан
“Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом хатиби
Абдураҳманов Яҳё таржимаси.


​​📝ҚИЁМАТЛИ —ДЎСТЛАР.

Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-у ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда, ҳеч қачон адашмаслиги керак.
Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи, сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан. Мен уларга:
- “Амаки, фарзандларингизни қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз”, - деб сўрадим. Улар менга:
- “Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо, яна 2 та қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман,” - деди. Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга:
- “Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг 2 та қизини васият қилиб, уларни яхши жойга узатишимни сўраган эди,” — деб тушунтириш берди. – “Дўстим - жуда яхши эди. Мен оиламдан узоқда юрган вақтларимда у менинг фарзандларимни ўйлаб бозор қилиб эшикдан кирмасдан, фарзандларимга озиқ-овқат етказиб, улардан доим ҳабар олиб юрган. Биз Аллоҳнинг розилиги учун, охиратимиз учун - дўст тутинганмиз"- деди. Таксист амаки, яна: “Шу дўстимнинг 2 та қизларини узатмагунимча, Аллоҳ мени жонимни олмай турсин, мана ишлаб уларни тўйига анча сеп сарпосини йиғиб қўйдим, ҳаммаси тайёр бўлиб қолди, ИншаАллоҳ энди яхши жойга насиб этса, уларни узатиб олсам, кейин ёруғ юз билан дўстимни олдига борсам деб умид билан яшаб, Аллоҳдан ризқ сўраб юрибман,” - деди.
Мен йиғлаб юбордим. Ҳа, ҳали шундай имони мукаммал инсонлар орамиз борда. Ўшалар борлиги учун бу дунё - шунча разолатлар билан ҳам қиймат бўлмасдан турибдида, деб ўйладим.
Ўша амаки билан хайрлашар эканман, уларга жуда ҳавасим келди. Чунки, унинг ҳақиқий ИМОНИ билан бирга - қиёматли, вафодор дўсти бўлган экан.Бу инсонларга ҳавасим келди. Қиёматли дўстлар кўпайсин.

🌸


​​📝ИБРАТЛИ ХИКОЯ.

Рум шахрига бир ёш савдогар ташриф буюрди. Бу шахарда машхур бир тикувчи бор эди. Ёш савдогар шу чеварда кийим тиктиришни хохлади.
Йўловчи мўйсафиддан чеварнинг дўкони қаердалигини сўради. Мўйсафид унга чеварнинг дўкони қаерда эканлигини тушунтириб берди ва огохлантирди:
- Болам, у машхур чевар бўлгани билан, қўли эгри. Эхтиёт бўл. Мана ман деганларнинг матоларидан ўзларига билдирмай қирқиб олади.
- Эх отахон, мен савдогарликни бекорга қилиб юрибманми? Ўғридан кўпини кўрибманми? Хали менинг матоларимни ўғирлайдиган ўғри туғилмаган!
- Болам у жуда мохир ўғирида!
- Отахон, мендан хеч нарса ололмайди. Манзилни кўрсатганингиз учун рахмат!
Отахонга шу жавобни айтиб, савдогар чеварнинг дўкони томон равона бўлди. Дўконни қидириб топди. Ичидан чевар чиқиб келди. Чевар шундай мулозамат қилдики савдогарга, худди минг йиллик танишлардек кутиб олди. Савдогар чеварнинг олдига ўзи билан олиб келган қимматбахо матони ёйди. Чевар савдогарнинг ўлчамларини олиб матони қайчи билан қирқа бошлади.
Ўз ишини бажараётиб Румнинг гўзал қизлари хақида гапирарди, турли хил латифалар айтарди. Латифаларнинг қизиқлигидан савдогар бошини тепага қилиб, қахқаха отиб куларди. Чевар бу онда тезлик билан матонинг бир томонини қирқиб олар ва беркитар эди.
Кейинги сафар ундан хам кулгулироқ латифа айтарди. Савдогар кулаверганидан кўзлари юмилиб кетар, бу онда чевар матонинг яна бир парчасини қирқиб олиб яширар эди. Бирданига чевар жим бўлиб ўз ишини бажаришда давом этди.
- Эй чевар, жуда қизиқ латифалар билар экансан. Нега жимиб қолдинг? Давом эт . . . - деди савдогар.
- Эй савдогар, агар яна бир марта латифа айтсам, сенга кийим тор келиб қолади . . . деб жавоб қайтарди.

Азиз диндошим, энди сизга бу қахрамонларни таништирай:
Хикоядаги савдогар бу - сиз, мен, барча инсонлар. Мўйсафид эса бизга насихат қилгувчидир. У отамиз, устозимиз, хикоя, ибратли воқеа ва хоказолардир. Чевар бу дунёдир. Унинг қирқиб олаётган қимматбахо матоси эса, инсоннинг қимматли вақтидир.

Дунё шундай, сизга кулг кўнгил-очар нарсаларни кўрсатиб, вақтингизни ўзининг ўткир қайчиси билан “зип” этиб қирқиб олаверади. Буни пайқамай қоласиз. Баъзан пайқаганингизда, кийимингиз тор келиб қолган бўлади. Яъни вақтимиз жуда оз қолган бўлади дунёда. Вақтни бекор сарфламасликни бугун сизга ва ўзимга насихат қилдим!

🌸


BU KANALDA SIZ 1⃣0⃣0⃣0⃣ DAN OSHIQ RO'MOL O'RASH USULLARINI O'RGANISHINGGIZ MUMKIN

MUSLIMALAR UCHUN TIKTIRISHGA 2⃣0⃣2⃣0⃣ HIL FASONLAR

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFaGV79OlkGYjOZzmw

Показано 20 последних публикаций.

53

подписчиков
Статистика канала