САМАРАСИЗ МАСШТАБЛАШИШ СИРИ!1946 - йил Тошкент!
Совуқ уруш арафаси. АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасидаги геосиёсий уруш бошланиш арафасида... Бу пайтда Туркистонда ҳамма қорин ғамида эди.
Тошкентнинг Эски шаҳар аторфида Абдулла исмли йигит тирикчилик дардида иш излаб юрарди. Икки ой деганда базўр ишжа жойлашиб олди.
Бугун эса у бозорга чиқиб уйга ул-бул олиб кирмоқчи бўлди.
Кўчалар жазирама иссиқ! Бугун якшанба бўлгани учун Чорсуда бозорчилар тарвуз қовун сотишмоқда. Абдулла сотувчилар томон юрди. Унинг олдидан Паранжи ўранган бир гуруҳ қизлар Кўколдош мадрасасидан чиқиб бозор оралаб уйига кетишмоқда. Қўлларида араб алифбосини ўргатувчи китоб.
Абдулланинг ўзига яраша ҳунари бор эди. У таргет рекламалар ёқишни Туркистонда энг биринчилардан бўлиб ўрганган эди. Кеча у янги ишга кирди. Уни Олим исмли тадбиркор ўз корхонасига ишга олди ва иккаласи бир ҳафта режа қилиб самарасиз масштаблашиш йўлини ўйлаб топишди.
Бу йўл қуйидагича эди:
Уларнинг режаси бўйича сайтга ёқилган реклама орқали мижозларнинг рақамини олиб қолиш ва колл центр уларга аълоқача чиқиб ўз маҳсулотини сотиши керак эди.
Ўруш авжида ва ҳамма пулсизликдан қийналяпти. Қўшнилар бир биридан нон сўраб жон сақлаш билан овора бўлган бир пайтда бўлар бир умр қийналиб топган пулларини самарасиз рекламаларга сарфлаб юборишди.
Қимматга тушган бу хатосини тушниб етган бу икки шоввоз сотув воронкаларини ўрганишга киришибди. Чунки мижозларни бизнесга олиб келишнинг энг арзон усули шу эканда.
Шундай қилиб уларнинг самарасиз масштаблашиш сирини билиб қолган рақобатчилари уларни бир неча йил изза қилиб юришди ва иккиовлонни ўзоқдан кўриб қолишса, номер один маркетологлар деб чақириб чоқишарди.
Давоми бор!
Қадимги СССРнинг муштим журналидан парча
@mulkamonovsardor