Қашқадарё вилояти юридик техникуми биноси фойдаланишга топширилдиБугунги кунда техникумнинг 2 та ўқув биноси, маъмурий бино, ошхона, кутубхона ва ёрдамчи бинолари бир қатор ўзгаришлар билан тўлиқ янгиланди. Янги компьютерлар билан жиҳозланган ахборот-коммуникация технологиялари ўқув хоналари ташкил этилди.
Замонавий ахборот-ресурс маркази, 5 та катта маърузалар зали, 2 та конференциялар зали, 2 та талабаларга хизмат кўрсатиш маркази, юридик клиника ташкил этилди.
Айни пайтда мазкур таълим масканида 335 нафар ўқувчи учта йўналишда кундузги ва сиртқи таълим шаклида таҳсил олмоқда. Илм масканининг 5 нафар иқтидорли ўқувчиси «Адлия вазирлиги стипендияси» соҳиби бўлганлиги барчамизни қувонтиради.
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек: “Фарзандлари билимли, истеъдодли, ўзининг кучи ва салоҳиятига ишониб, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг истиқболи албатта ёруғ бўлади. Биз Ўзбекистон ёшларини ана шундай эзгу фазилатлар соҳиблари этиб тарбиялаш учун бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”, - деди вилоят раҳбари ўз нутқида.
Тантанали тадбирда
Адлия вазири Акбар Ташқулов, вилоят ҳокими Муротжон Азимов, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ОАВ вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
📸 М.Комилов.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X