Muallim | Ta'limga oid


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


◾️ Мактаб таълими ходимлари ва ўқитувчилар учун хабарлар
◾️ Реклама: @Qabulshunos_robot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ибратли

👆 Ота-оналарга юбориб қўйинг

Миробод тумани 125-сонли мактабнинг 5-синф ўқитувчиси томонидан тайёрланган видео.

👏 Кўпчиликка ўрнак бўладиган видеоролик олинибди.

👉 https://t.me/muallimlarga


‼️‼️‼️‼️
Matematika fanidan attestatsiya imtihonlari boshlanishiga ham roppa-rosa 1 kun qoldi

Ba'zi ustozlarimiz esa hali ham tushgan savollar va ularning yechimlarini qayerdan topish kerakligini, savollarni qanday tez ishlash usullarini o'rgatuvchi kanalni haligacha qidirib yuribdi 🧐

2022-yildan buyon ustozlar attestatsiyasi bilan shug'ullanuvchi va shu paytgacha 1000 dan ziyod ustozlarni attestatsiya imtihonidan muvaffaqiyatli o'tishiga hissasini qo'shib kelayotgan @attestatsiya_online kanali haqida bilarmidingiz?

Ertadan boshlanadigan imtihon savollari va ularning yechimlarini birinchilardan bo'lib o'rganib borishingiz uchun hoziroq @attestatsiya_online kanaliga obuna bo'lishni unutmang 😊

P.S. bugun kechki soat 20:00 da ham aynan shu kanalda attestatsiya imtihonidan avval aynan nimalar qilish kerakligi haqida zarur tavsiyalar va amaliy masalalarga asoslangan dars bo'lib o'tadi

👉 @attestatsiya_online
👉 @attestatsiya_on
line
👉 @attestatsiya_online


Ilova 1-(imtihon).docx (1) (1).docx
14.4Кб
⚡️ Якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари

🔸Изоҳ:

11-синфдан ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танловига кўра танлов (вариантив)  фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин ўқувчининг аризасига кўра танланади;

11-синфда ҳар бир ўқувчининг ихтиёрий танлови ва ота-оналарнинг фикрларига асосланиб, танлов фанларидан бири якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан бир ой олдин таълим муассасаси томонидан танланади.

Танлов фани мажбурий фанлардан ташқари таклиф этилган фанлар орасидан танланади.

👉 https://t.me/muallimlarga


⚡️ Аттестация тест синовларига бепул таййорланинг

Ҳозирнинг ўзида қайси тоифага мос келишингизни 40 талик тест ечиш орқали аниқлаб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун қуйидаги фанлардан ўз фанингиз устига босасиз:

👉 Бошланғич таълим

👉 Биология фани

👉 Рус тили

👉 Физика фани

👉 Тарих фани

👉 Кимё фани

👉 Она тили ва адабиёт

👉 Инглиз тили

👉 Математика фани

💡 Ўз фанингиз устига босиб 40 талик аттестация репетицион тестини ишлаб кўришингиз мумкин.

Тоифани аниқлаш - @Attestattestbot

❗️Ботга кириш учун
босинг
👉 @Attestattestbot

✔️ Барча ўқитувчиларга юбориб қўйишни унутманг!


⚡️ Хитойлик ўқувчилар уйга вазифа учун 14 соат вақт сарфлашади

Дунёда энг кўп уй вазифасини бажарадиган ўқувчилар Хитойдаги ўқувчилар ҳисобланади. Ўсмирлар ҳафтасига ўртача 14 соат давомида уй вазифасини қиладилар.

Уйга вазифа қилишга эринадиган ўқувчиларингизга юбориб қўйинг

👉 https://t.me/muallimlarga


⌨️ Noutbuk kerakmidi? Mana sizga olam-olam noutbuk!

👨‍💻 Noutbuk sotib olish bunchalik oson bo'lmagan. Shunchaki @noutbuk_noutbook_notebook_laptop kanalimizga obuna bo'ling, o'zingizga yoqqan noutbukni tanlang va qo'ng'iroq qiling!

🛠 Barcha turdagi ehtiyot qismlari ham mavjud

6, 12 oyga rasmiy daromadsiz bo'lib to'lashlikka ham o'zbekiston bo'ylab qiberamiz

🚕 Ha, albatta, bizda bepul yetkazib berish xizmati ham bor!

😉 Kanalimizga o'tavering, kelishtirib beramiz:👇👇👇

@noutbuk_noutbook_notebook_laptop

☎️ +998970402661
       +998900
562661

🔔 Adminga murojaat: @hero2424


Репост из: HABEL | Ona tili va adabiyot Rasmiy
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔤🔤🔤🔤🔤

Talab va takliflardan kelib chiqib

Ona tili va o'zbek tili ustozlari

💪AYNAN SIZ
UCHUN ENG MUHIM


👩‍💻👩‍💻👩‍💻👩‍💻


👉Ona tili

👉Adabiyot

👉O'zbek tili

🎤BUGUN TUSHGAN TESTLAR TAHLILI

MUTLAQO BEPUL



👋Darsdan keyin , albatta, attestatsiya siz uchun oson bo'ladi

🔔Dars 2⃣3⃣-aprel

🔢🔢

Ⓜ️Bonus: Attestatsiya yopiq guruhiga taklifnoma

➡️Ishtirok etishni xohlaganlar hamkasblaringizga va maktab guruhlaringizga yuborib skrinshotini izohlarga tashlab qo’ying


Kanalga obuna bo‘lish

😘😘😘😘😘
https://t.me/habelonatili
https://t.me/habelonatili


⚡️ Ўқувчиларингизга юбориб қўйинг:  Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилади

Мактаб битирувчилари учун умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш мажбурийдир. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

👉 https://t.me/muallimlarga


O'qituvchi yoki talabamisiz 👨‍🏫

Zamonaviy dars o'tmoqchimisiz 💻

Topshiriqlarni bajarishga qiynalayapsizmi
😢

👉 Imkoniyatdan foydalaning

Link:@slaydqilbot


23-27 апрель кунлари вазир жамғармаси устамасига давогар педагоглар учун суҳбат бўлиб ўтади

Суҳбатдан муваффақиятли ўтган педагогларга 9 ой мобайнида 5.775.000 сўм қўшимча устама тўланади.


🔵 Суҳбат жараёни қай тартибда ўтказилади?

➡️ Суҳбат Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий-амалий психологлар маркази. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази раҳбар ва ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилидан иборат Суҳбат комиссиялари томонидан ўтказилади.

➡️ Суҳбат жараёнлари ўтказилаётган жойда комиссия аъзолари ва номзоддан ташқари бегона шахсларнинг бўлишига рухсат берилмайди.

➡️ Суҳбат босқичида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган 1-босқич тест синовлари натижасига кўра максимал баллнинг 80 фоизи ва ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар билан касбий фаолиятига доир тайёрланган тақдимоти бўйича суҳбат ўтказилади. Суҳбат комиссияси суҳбат жараёнларини баҳолаш ишларини электрон платформадан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

➡️ Тақдимот ҳамда савол-жавоб учун 15 дақиқа вақт ажратилади. Суҳбат натижалари бўйича баҳолаш максимал 10 баллик тизимда амалга оширилади. Бунда, 2-босқичга чиққан ҳамда номзоднинг касбий маҳоратини баҳолаш бўйича суҳбатдан 4 (тўрт) баллдан кам балл олган номзодлар ғолибликка тавсия этилмайди.

➡️ Суҳбат натижаси бўйича номзодлар томонидан тўпланган балл Суҳбат комиссияси аъзоларининг номзодларга қўйган жами балл миқдорларининг ўртачасидан келиб чиқиб белгиланади.

➡️ Саралаш натижаларига кўра ҳар ойлик устама белгиланган педагог кадрлар рўйхатини тасдиқлаш ва уларга Жамғарма ҳисобидан устамаларни тўлаш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи қабул қилинади.

👉 https://t.me/muallimlarga


⚡️ Ўқитувчилар бўлмаса нималарни йўқотамиз?

🔹 Агар 10 йил табибларсиз қолсак, саломатлигимизни йўқотамиз,

🔹 Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб интизомни йўқотамиз,

🔹 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз,

🔹 Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, табибларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.

БАРЧАГА УЛАШИНГ

👉 https://t.me/muallimlarga


❗️ 21-29-aprel kuni attestatsiya imtihonini topshiradigan MATEMATIKA fani ustozlari uchun MUHIM XABAR

21-28-aprel kunlari @attestatsiya_online telegram kanalida bir necha xalqaro olimpiadalar g'olibi, 2019-yil Jautikov xalqaro olimpiadasi oltin medal sohibi va 2 yildan beri ustozlar attestatsiyasi bilan shug'ullanib kelayotgan ABBOSXON SAYLIEV tomonidan 1 haftalik BEPUL-JONLI intensiv darslar bo'lib o'tadi

Darslar @attestatsiya_online telegram kanali orqali bo'lib o'tadi. Dars mavzularini yuqoridagi rasm orqali ko'rib olishingiz mumkin. Darslarni o'tkazib yubormaslik uchun hoziroq ushbu telegram kanaliga obuna bo'lib qo'ying 👇

⚡️ @attestatsiya_online
⚡️ @attestatsiya_on
line
⚡️ @attestatsiya_online

P.S. bu xabarn
i matematikadan attestatsiya topshiradigan ustozlarga yuborib qo'yamiz 😉


⚡️ Компьютер ўйинларининг бола психoлогиясига салбий таъсири

1. Ақлий ва руҳий ривожланишга таъсир кўрсатади.
2. Жиззаки, тажовузкор, асабий ва инжиқ бўлиб қолади.
3. Ҳиссиётларини бошқариши қийинлашади.
4. Болада руҳий зўриқиш ва тушкунлик пайдо бўлади.

Бола дунёқарашининг ўзгариши:
-Компьютер ўйинларидаги каби одамлар ҳаётини туганмасдек ҳис қилиши.
- Ҳар қандай зиддиятли ҳолатларни фақат куч билан ҳал этишга ўриниш.
- Ўйин қаҳрамонлари каби ҳеч қандай ҳавфдан қўрқмаслик.
- Ҳаётда ҳамма нарсага онсонлик ва куч билан эришишга интилиш.
- Ҳаётга ва инсонларга бешавқат муносабатда бўлиш.

Болани компьютер ўйинларига тобеликдан олиб чиқиш йўллари.
1. Ота-она болани доимий назорат қилиши.
2. Кунига 30 дақиқадан ортиқ компьютер ўйнашга руҳсат бермаслик.
3. Бола билан дўстона муносабатда бўлиш ва у билан вақт ажратиб бирга шуғулланиш.
4. Болани бўш вақтини мазмунли ташкил этиш. Уни китоб ўқиш, спорт ёки ижод қилишга қизиқтириш.
5. Болани мотивациясини ривожлантириш, уни рағбатлантириб туриш.
6. Тобе бўлган болаларга бирданига компьютер ўйинларини ўйнашни чеклаш мумкин эмас. Аксинча компьютер ўйинлари ўйнаш вақтини ҳар куни камайтириб бориш билан тобеликдан ҳалос қилинади.
(#)

👉 https://t.me/muallimlarga


⚡️ 5 йиллик стажингиз бўлса қуйидаги юналишларга СИРТҚИ шаклида хужжат топшира оласиз

➖ бошланғич таълим;
➖ тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
➖ мусиқа таълими;
➖ жисмоний маданият;
➖ технологик таълим.

Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган литсензияга эга барча нодавлат олийгоҳлар учун ҳам амал қилади.

👉 https://t.me/muallimlarga


⚡️ Хотин-қизлар учун фоизсиз таълим кредит ажратиш тартиби

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кредит кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

- Кундузги;
- Сиртқи;
- Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар эканку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг эттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қандай ҳужжатлар керак?

- банкка ариза;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
- талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

👉
https://t.me/muallimlarga


⚡️ Ўқитувчининг дарсига халақит берганлик учун жавобгарлик бор

➡️ Ота оналарга юбориб қўйинг

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197 прим 5 моддасига асосан таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 https://t.me/muallimlarga


⚡️ Ота-оналар учун махсус шеър

Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.

©️ Заршидбек Матғозиев

👉 https://t.me/muallimlarga


Интерфаол методлар.pdf
2.5Мб
⚡️ Аттестация учун интерфаол методлар

Иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («сасе студй» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади.

Бунда ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади. Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади

👉 https://t.me/muallimlarga


⚡️ Қизиқарли ва ҳайратланарли фактлар

❄️ Шотландияда қорни ифодаловчи 421та сўз бор.

🐝 Арилар Эверест тоғидан ҳам баландроқ уча олади.

❎ Бетҳовен ҳеч қачон кўпайтириш ва бўлиш амалларини билмаган.

🌊«Аквариум» – сўзи лотинчадан олинган бўлиб, «чорва учун сув бериладиган жой» маъносини англатади.

🧠 Инсон ухлаганда унинг мияси қисқаради.

👩🏻‍🚀 Ойга чиққан энг биринчи астронавт Наил Армстронгнинг сочи 2004 йилда 3000$га сотилган.

🖥 Биринчи компьютер 1940 йилда кашф қилинган.

🍗 Фазодан куйган гўштнинг ҳиди келади.

👧🏼 Болалар кунига таҳминан 300та савол сўрайди.

🇺🇸 «Э» – ҳарфи энг кўп ишлатиладиган ҳарф бўлиб, инглиз сўзларининг 11%ида учрайди

👉 https://t.me/muallimlarga


⚡️ Аттестация тест синовларига бепул таййорланинг

Ҳозирнинг ўзида қайси тоифага мос келишингизни 40 талик тест ечиш орқали аниқлаб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун қуйидаги фанлардан ўз фанингиз устига босасиз:

👉 Бошланғич таълим

👉 Биология фани

👉 Рус тили

👉 Физика фани

👉 Тарих фани

👉 Кимё фани

👉 Она тили ва адабиёт

👉 Инглиз тили

👉 Математика фани

💡 Ўз фанингиз устига босиб 40 талик аттестация репетицион тестини ишлаб кўришингиз мумкин.

Тоифани аниқлаш - @Attestattestbot

❗️Ботга кириш учун
босинг
👉 @Attestattestbot

✔️ Барча ўқитувчиларга юбориб қўйишни унутманг!

Показано 20 последних публикаций.