Марғилон шаҳрида аҳоли мурожаатлари маҳаллалар кесимида ташкил этилган қабулларда ўрганилмоқдаМарғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан шаҳарнинг Саховат, Милтиқсоз, Шолдирама ва Увайсий маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар қабуллари ўтказилди.
4-февраль
Саховат МФЙда жами 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш ҳамда фарзандини ИТ марказига ўқишга киритиш билан боғлиқ мурожаатлар рўйхатга олинди.
5-февраль
Милтиқсоз МФЙда 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Унда уй-жой, ер ажратиш, сув тармоғига уланиш ва бандлик каби масалаларда мурожаатлар рўйхатга олинди.
6-февраль
Шолдирама МФЙда 7 нафар фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилиб, 7 та мурожаат ҳам ижобий томонга жойнинг ўзида ҳал этилди.
7-февраль
Увайсий МФЙда жами 5 нафар фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Кредит ва канализация тизими билан боғлиқ мурожаатлар рўйхатга олинди.
#Ijtimoiyyangiliklar
new.margilan.uz/ |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
X