Minim | Brand Design


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Дизайн


𝗠𝗶𝗻𝗶𝗺 - дизайн упаковка бўйича №1
Миссиямиз: "𝗠𝗮𝗱𝗲 𝗶𝗻 𝗨𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗮𝗻" товар белгиси остидаги брендларни жаҳон бозорида рақобатбардош қилиш.
📞 +998974000413
👨‍💻 @lazizkhuja
🚩Ориентир: Darkhan Avenyu

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Дизайн
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Minim ребрединг ўтказди, батафсил кўриш учун линкни босинг:

https://youtu.be/fdNyK3YZ3ZA


Ҳеч сутли чой ичиб кўрганмисиз? Ёшликни эсламаймизми?

Билсангиз, энди шу ичимликнинг замонавий ва янада мазали кўриниши бор. Биз Хитой бозорида сутли чойлар соҳасида улкан тажрибага эга жамоа учун тўлиқ брендинг хизматини тақдим этдик.

Ўзбекистон учун янги бренд — Chaomi. Номидан тортиб логотипигача, қадоқ дизайнидан тортиб digital қўллаб-қувватлашгача — барчасида ўзимиз қатнашдик.

Батафсил мақолада ўқинг ва ишимизга баҳо беринг


Бозор талабига мос дизайн

Aqua Diamond брендидан Мохито ичимлиги учун янгича дизайн ишлаб чиқдик. Дизайн уникал бўлди, аммо мижоз талабига кўра бир вақтнинг ўзида Мохитонинг ҳаммага таниш анъанавий хусусиястларини сақлаб қолдик.

Баъзи маҳсулотларни дўкон растасидан олиб татиб кўргингиз келади. Мохито айнан шундай дизайндаги маҳсулот бўлди. Батафсил сайтимизда


Излаган имкон топади

— Бир тарафдан, маҳсулот витаминлар комплекси, яъни қадоқда ранг-баранглик орқали витаминларни ифодалаш керак.
— Бошқа тарафдан, маҳсулот катталарга мўлжалланган, катталар эса ранг-барангликни ёқтирмайди.

Қандай қилиб бу зиддиятли ҳолатга ечим топдик? Батафсил сайтимизда ўқинг


https://youtu.be/kvD0BxWzk20

Биз Minim дизайн агентлиги 2024 йилдаги ҳисоботини тақдим этамиз.

2024 йил биз учун самарали ва муваффақиятли бўлди. Бир қатор муҳим ишларни амалга оширдик.

Жами 155 та лойиҳани муваффақиятли якунладик:

-96 та дизайн упаковка;

-113 та логотип;

-35 та нейминг хизматлари.

Ички тизимни такомиллаштириш

-Янги, замонавий офисга кўчдик.

-Консультант олиб, барча иш жараёнларини тўлиқ тизимлаштириб, иш самарадорлигини оширдик.

Брендинг ва мақомни кучайтириш

-Ўз брендимизни ребрендинг қилдик.

-TAF фестивалида Халқ танлови асосида битта олтин медални қўлга киритдик ва энг фаол иштирокчи сифатида тан олиндик.

Юридик ва стратегик ютуқлар

-НДС тўловчиси мақомига эришдик.

-IT Park резиденти бўлдик.

-Маркетинг Ассоциациясининг премиум партнерига айландик.

Ижтимоий лойиҳа

-Дизайнерлар учун беллашув майдонини ташкил қилдик.

Биз 2025 йилда ҳам юқори марраларни забт этишга интиламиз ва янги чўққиларни эгаллаш учун иш олиб борамиз! 

Барчангизга қўллаб қувватлаб турганингиз учун КАТТА РАҲМАТ!


2025 йил ранги эълон қилинди

Pantone ранглар институти 2025 йил рангини эълон қилди. Унга кўра, жигаррангнинг "мусс мокко" (17-1230) деб номланган туси янги йилда тренд бўлади.

Бу майин жигарранг тус какао, қаҳва ва шоколадни эслатиб юборади ва инсониятнинг шинамликка бўлган интилишини намоён қилади.

Аммо бир нарсани айтиш керак: Pantone институти йил рангини эълон қилгани учун шу ранг модага айланиб қолмайди, балки у шундоқ ҳам тренд бўла бошлаган рангни аниқлаб, уни эълон қилади. Шу сабабли бу ранг янада оммалашади.

Сиз бу рангни маҳсулотларинги дизайнида қўллаяпсизми?



Показано 7 последних публикаций.