Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Аграр тармоқдаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Мингбулоқ тумани далаларида бўлган чоғида пахта ривожи билан боғлиқ ҳолатни танқидий-таҳлилий кўздан кечирди.
“Истиқбол” ММТП ҳудудидаги “Шахбоз Азимжонович” фермер хўжалиги экин майдонларида ғўза дуркун ривожланган. Бироқ, трипсга қарши вақтида чоралар кўрилмагани боис, ғўзалар тарвақайлаб, кўчат ҳаддан зиёд ўсиб кетган. ”Собитхон ота БОМ” фермер хўжалигида ҳам парваришга доир айрим камчиликлар кўзга ташланди. Хусусан, сажен асосида ишлов берилиб, ҳосилга яна ҳосил қўшиш зарур.
“Гигант” ММТП ҳудудидаги “Ғайрат” фермер хўжалигидаги майдонларда суғоришга бўлган эътибор суст. Вилоят раҳбари бундай камчиликка йўл қўйган мутасаддилардан масъулият талаб қилди ва уни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.
“Қаҳрамон Назиржонович” фермер хўжалигидаги 30 гектарлик майдонда агротехник ишлар вақтида ва сифатли бажарилгани боис ғўзанинг ҳолати яхши. Шу билан бирга, мавсумгача бўлган вақт ичида ғўза қатор ораларига комплекс ишлов бериш муҳим вазифалардан. Бу кўсакларнинг керакли миқдорда намлик ва ҳарорат билан таъминлаш, толанинг пишиқ-пухта бўлиши омилидир.
“Амир Темур” ММТП ҳудудидаги Қолгандарё массивида деҳқончилик қилаётган “Ойбек Диёр Турсуновлар” фермер хўжалигида ҳам пахта етиштириш бўича ўзига хос тажриба тўпланган. Ҳосил чуқурлари орқали маҳаллий ўғит аралаштирилиб суғорилмоқда. Айниқса, тунги суғоришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
—Аграр тармоқдаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган эътибор, кластерлар ёрдамида уруғ, ўғит, ёнилғи-мойлаш материалларининг ўз вақтида етказиб берилаётгани бу борада муҳим омил бўлмоқда. Мингбулоқлик илғор фермерлар жорий йилда ҳосил чўғини чамалаб, ҳар гектар ер ҳосилдорлигини 8-10 центнерга кўпайтириш ташаббуси билан чиқмоқда. Бундай саъй-ҳаракатларни фақат олқишлаш мумкин, — деди Хайрулло Бозоров.
Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov