Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Мингбулоқ туманида 552 млрд сўмлик истиқболли лойиҳалар амалга оширилади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Мингбулоқ туманидаги 1-сектор штабида бўлиб, истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида туманда 2020-2021 йиллар давомида жами 552 миллиард сўмлик 129 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Бунинг натижасида 2200 дан ошиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Ҳозирга қадар 34 та лойиҳа якунига етган бўлиб, бунинг учун 22 миллиард сўм маблағ сарфланди ва 150 нафардан ортиқ фуқаро ишли бўлди.
Вилоят ҳокими тақдимот давомида “Мингбулоқ экспорт агро томорқа хизмати” томонидан Қолгандарё массивида 100 гектар майдонда қовун етиштириш, уларни сублимация усулида қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш лойиҳасига қизиқиш билдирди. Ушбу лойиҳаси доирасида 200 дан ортиқ иш ўрни яратилиши, тайёрланган маҳсулот эса Европа давлатлари, БАА, Россия, Хитой ва Индонезияга юборилиши, экспорт ҳажми эса 4,3 миллиард долларни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
—Мингбулоқ, хусусан, Аламининг қовунлари азалдан машҳур бўлиб келган. Уларнинг шуҳратини тиклаш, бу борада маҳаллий ва ташқи бозорда ўзига хос бренд яратиш вақти келди, — деди вилоят ҳокими.
Тумандаги “Мадяровул” маҳалласида тадбиркор Саиджон Олимжонов томонидан 0,5 гектар майдонда сиғими 500 тоннали музлатгич омбори ва савдо комплекси лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 50 та иш ўрни яратилиши, тикувчилик цехи, сартарошхона, гўшт дўкони ва бошқа шохобчалар фаолият кўрсатиши режалаштирилган. Эътиборли томони, бунинг учун сарфланадиган 3 миллиард сўм маблағ банк кредити жалб этмаган ҳолда амалга оширилади.
—Бундай тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ўзи ташаббус билан чиқиб, маблағ тикиб, аҳоли бандлигини таъминлашга бел боғлаган ҳамюртларимиз сафи кам эмаслиги кишини хурсанд қилади, — деди вилоят раҳбари.
Тақдимот давомида, шунингдек, Green House хусусий корхонаси томонидан 5,8 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция эвазига 1500 тонна помидор ва 100 тонна қулупнай етиштиришга мўлжалланган замонавий иссиқхона ва музлатгич омбори ташкил этиш, “Ҳайитобод” маҳалласида 1 гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш ва 200 ўринли кемпинг қуриш, Бирлашган маҳалласида бир йилда 10 мингта автомобилга полировка ва детейлинг хизмати кўрсатиш каби кўплаб истиқболли лойиҳалар ҳам намойиш этилди.
Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov