Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Мингбулоқ далаларида инновацион технологиялар жорий этилмоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Мингбулоқ туманидаги ўрганишларини пахта далаларини кўздан кечиришдан бошлади.
Мингбулоқ тумани деҳқонлари жорий йил ҳосили учун 12916 гектар майдонда пахтанинг иқлим ва ер шароитларига мос “Андижон-35”, “Порлоқ-1”, “Бухоро-102” каби навларини парваришламоқда. Мақсад 35 минг тоннадан зиёд мўл ҳосил етиштириб олиш.
Вилоят ҳокими дастлаб ”Истиқбол” ММТП ҳудудидаги “Бахтиёр Абдусаломович” фермер хўжалиги далаларида бўлди. Бу ерда тажрибали деҳқон Бахтиёр Қодиров инновацион технологияларни жорий этган ҳолда иш юритаётгани боис ғўзалар баравж ривожланмоқда.
Фермер хўжалигидаги ғўза экилган майдон жами 73 гектар бўлиб, бундан 20 гектарида қўшқатор усули қўлланиб, томчилатиб суғориш технологиясидан ҳам фойдаланилмоқда. Бу эса сув сарфи, ёнилғи-мойлаш материалларидан тежаш имкониятини бермоқда. Энг асосийси, ҳар гектар ер ҳосилдорлиги 10-12 центнерга ошади.
—Қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий технологияларни жорий этиш даври аллақачон келди. Чунки тупроғи тиллога тенг еримизда илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда мўл ҳосил яратиш учун барча шарт-шароитлар етарли. Шундай қилинса, сарф-харажат ва меҳнат камаяди, фермер кўраётган даромад ошади. Қолаверса, бошқа йирик лойиҳаларга қўл уриш имконияти туғилади, — деди Хайрулло Бозоров.
Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov