Пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” спорт саройида IBAнинг бокс бўйича “Чемпионлар оқшоми” турнир жанглари бўлиб ўтди.
Унда чемпионлик камари учун 10 раундлик марказий жангда Олимпиада чемпиони, бир карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси
Хасанбой Дўсматов испаниялик рақиби Самуэл Кармонани очколар ҳисобида мағлуб этиб, профессионал боксдаги 7 ғалабасини қўлга киритди ва IBA чемпионига айланди.
Шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси
Элнур Абдураимов мексикалик рақиби Карлос Орнелас устидан ғалаба қозонган бўлса, яна бир сафдошимиз
Иқболжон Холдоров ҳам қозоғистонлик рақиби Рахманқул Сагадат устидан ишончли ғалаба қозонди.
Сафдошларимизни бугунги бокс оқшомидаги навбатдаги ғалабалари билан самимий муборакбод этамиз!
Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Mover | @milliygvardiya_uz' rel='nofollow'>TikTok
| OAV