Таровеҳ.
Насиб бўлса эртага Рамазон кириб келиши, бугундан Таровеҳ намози бошланиши кутилмоқда.
Йигитлар, ака-ука биродарлар! Бу кунларни ғанимат билайлик, Рамазонни ҳам, Таровеҳ намозларини ҳам гўзал, тўлиқ ўтқазишга интилайлик! Аль-Фатиҳадан Ан-Насгача вақт тез ўтиб кетиб қолади...
Суннати муаккада деб 4, 8 ракатдан сўнг кетиб қолмайлик, унинг ўрнига нима амал қилаётганингизни ўйланг.
вақти хуфтон вақтида (суннатидан сўнг, витрдан олдин), (хуфтон вақтидан бироз аввал боришга ҳаракат қилинг).
Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон қиёмига унга азимат (қасд) қилмасдан одамларни тарғиб қилар эдилар. Ул зоти шариф айтар эдилар:
من قام رمضان ايمانا و احتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه
«Кимки рамазонда имон ва ихлос ила (таровеҳга) қоим бўлса, ўтган гуноҳлари унга мағфират этилади».
(Имом Муслим (173, 174), Абу Довуд (1371), ат—Термизий (808), ан—Насоий (3/201, 202, 4/154, 155), ад—Доримий (2/26), ал—Байҳақий (2/492, 493), Абдурраззоқ (7719, 7720), ат—Тарғиб (2/91), ат—Тажрид (392, 854), ал—Мишкот (1296) ривоятлари.)