Мағлуб бўлса хам пул тўлайверадими?Бир ишга жуда қизиққан одамлар хақида эшитганмисизлар?
Дунёда статус жихатидан юқори бўлган бир нечта мусобақалар бор. Шулардан бири — New York City Marathon, Нью Йорк шахри марафони.
Сўнгги вақтда хар йили бу марафонда 55 минг атрофида одам 42 км масофага югуришади.
Бу марафонни бутун узунлиги бўйлаб хар йили 2 миллионга яқин одам томоша қилади.
Дунёдаги энг зўр югурувчилар, чемпионлар ўзлари учун бу марафонда қатнашишни шараф деб билишади.
Жойлар чекланган. Профессионаллардан ташқари хаваскорлар хам қатнашишади.
Лекин қатнашиш учун момайгина пул тўлашади. Бир неча минг доллар.
Энг қизиғи — ютуққа эришмаса хам, барибир кассага шу пулни тўлаб, қатнашишади.
Бир нарсани доим айтиб келаман — одам пулни қайсидир муаммосини хал қилиш учун, қайсидир эхтиёжини қондириш учун сарф қилади. Бошқа нарса учун эмас.
Хаваскор югурувчи,
New York City Marathon га қатнашаётганда аввалдан ютмаслигини, ғолиб бўла олмаслигини билади.
Савол: бунда қайси муаммосини хал қилмоқчи? Қандай эхтиёжини қондирмоқчи?Контекстга шўнғийдган бўлсак, New York City Marathon
Abbott World Marathon Majors — дунёдаги энг катта ва энг нуфузли марафонлар силсиласига киради.
Бу нуфузли силсила шунингдек ўз ичига Бостон, Лондон, Берлин, Чикаго ва Токио марафонларини хам олган.
Тасаввур қилинг, сиз оддий хаваскор югурувчисиз. 55 мингта қатнашчи. Дунёниг энг зўр югурувчилари, марафончилари. Чемпионлар.
Бу ўзингиз қизиққан сохангизни лидерлари билан, сиз хавас қиладиган одамлар битта катта тадбирда теппа тенг даражада қатнашишга ўхшайди.
Чунки унда чемпионлар хам оддий югурувчи бўлиб қатнашади.
Шулар билан бир қаторда югуриш имкониятини қўлга киритяпсиз. Компаниялар спонсорлик қилиб, бу тадбирларга ўз спортчиларини юборишади.
Биринчидан 42 км югуриб, ўзингизга бўлган ишончни ошириш. Ўзингизни синаб кўриш.
Иккинчидан бу жуда катта престиж, статус.
Юта олмаслиги олдиндан билса хам, одамлар мана шу нарса учун пул тўлашга тайёр. Эътирофга бўлган эхтиёж. Югуришда чемпион бўлма олмагани оғриғини хал қилиш.
Буларни нима учун ёздим?
Сотувларда юзада турган оғриқларни, бевосита эхтиёжларни намойиш қилиб сотишга ўрганиб қолганмиз.
Лекин хамма бу нарсаларни ишлатаётгани боис, сотувлар даражаси пасайиб кетаверади. Одамларга бундай услублар таъсир қилмай қолади.
Лекин одамларни пул тўлашга ундайдиган анчагина сабаблар, драйверлар бор.
Уларни аудиторияни чуқур тахлил қилмасдан била олмайсиз, Азизим.
Сотувларни кўпайтиришга энг яқин йўл — аудиторияни чуқур билиш, таниб олиш.
Сотувларингиз пастми, ўхшмаяпдими? Катта эхтимол билан аудиториянгиз тахлилида камчиликлар талайгина.
Текшириб беришимни хохласангиз,
@otabektmuz_bot га лойихангиз ва саволингизни ёзинг.
Сотувларни 2 - 3 баробарга кўтариш қийин нарса эмас. Йўлини билсангиз бўлди.
Отабек "аудиториянгизни ўзидан яхшироқ билиб олинг" Матбабаев.
©
@matbabaev_marketing