Masjid_uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


«Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом хатиби Абдурауф домла Ёрбековнинг диний-маърифий расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​амоз_вақтлари
Душанба 3 март 2025
3 Рамазон 1446


Тошкент шаҳри учун:
,
⏰ Тонг     - 05:37
⏰ Қуёш    - 06:54
⏰ Пешин - 12:40
⏰ Аср       - 16:32
⏰ Шом     - 18:18
⏰ Хуфтон - 19:31

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


#hadis

Энг афзал садақа

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақаларнинг энг яхшиси Рамазон ойида қилинган садақадир", деганлар.
Расулимиз алайҳиссалом инсонларнинг энг сахийси эдилар. Аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетардилар.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


РАМАЗОН ОЙИДА……

Азиз халқимиз, айниқса, саховатли дўсту биродарларимиз бу ойда имкон қадар хайрия ишларини кўпайтирса, юртимизда эҳтиёжманд кишилар янада камаяди, ҳар бир уйда шодлик, қувонч муҳити ҳукм суради. Бинобарин, инсониятга ибрат бўлган Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда бошқа ойларга қараганда янада сахийроқ бўлар эдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийси эдилар. Айниқса, Рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда шиддат билан эсаётган шамолдан-да учқурроқ эдилар” (Муттафақун алайҳ).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


РЎЗАНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ


“Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Эй фаришталарим, бандамга қаранглар! Шаҳватини, лаззатини, таомини ва шаробини Менинг ризоим учун тарк этажак”.
(Ибн Сунний ривояти).

Аллоҳ таолонинг: “Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот қилиб, улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни, охират неъматларини) бирон жон билмас” (Сажда сураси, 17-оят) сўзи тўғрисида бу инсонларнинг амаллари рўза эди, дейилади.

Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур” (Зумар сураси, 10-оят), дейди.

Демак, рўзадорга мукофоти кенг ва улгуржисига бериладики, у ҳаёл ва чамалаш қонуниятларига бўйсунмайди. Аслида шундай бўлиши ҳам керак эди. Чунки рўза Унинг учундир. Унга нисбат бериш билан шарафлангандир, гарчи барча ибодатлар Унинг учун бўлса ҳам. Бу - Байтнинг ва ҳамма ернинг шарафи Ўзига нисбат берилиши билан шарафлангани кабидир.

Бу даражадаги шараф икки маъно сабабидир.
Биринчиси - албатта рўза тийилиш ва тарк қилишдир. У ўзига хос сирдир, унда кўринадиган амал йўқдир. Барча тоат-амаллар халқнинг гувоҳлиги ва кўз ўнгида бўлади. Рўзани эса фақат Аллоҳ азза ва жаллагина кўради. Чунки у фақат сабр билан бўладиган ботиндаги амалдир.

Иккинчиси - Аллоҳ азза ва жалланинг душманига қарши куч ишлатишдир. Чунки шайтон лаъанаҳуллоҳнинг васила-воситаси шаҳватлардир. Шаҳватлар эса ейиш ва ичиш билан қувватланади.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта шайтон одам боласининг қон йўлларида юради. Унинг йўлларини очлик билан торайтиринг”, деганлар.
(“Унинг йўлларини очлик билан торайтиринг”дан олдинги жумла Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага розияллоҳу анҳога: “Жаннат эшигини қоқишда давом эт”, деганлар.
У зот: “Нима билан?” дея сўраганларида:
“Очлик билан”, дея жавоб қилганлар”
(“Аворифул-Маъориф” китобида келтирилган).


📚“Рўза сирлари” китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


Рўза шафоатчи

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини ривоят қилган: “Рўза ва Қуръон бандани қиёмат куни шафоат қилур. Рўза: “Эй Роббим! Мен уни таом ва шаҳватдан тўсган эдим, мени деб уни шафоат қил” деса, Қуръон: “Мен уни кечаси уйқудан тўсган эдим. Мени деб уни шафоат қил” дейди. Бас иккови шафоат қилади”.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


Саҳарлик дуоси:

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк этманглар. Чунки Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади», дедилар.
Имом Аҳмад ривоят қилган.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


​​амоз_вақтлари
Якшанба 2 март 2025
2 Рамазон 1446


Тошкент шаҳри учун:
,
⏰ Тонг     - 05:38
⏰ Қуёш    - 06:56
⏰ Пешин - 12:40
⏰ Аср       - 16:31
⏰ Шом     - 18:17
⏰ Хуфтон - 19:30

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


#Раййон_эшиги #Рамазон
ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА

Таровеҳ намозини Рамазон ойида хуфтан намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқиш баъзилар мустаҳаб деган бўлса-да, аслида, суннати муаккададир. Уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам ўқишларига бутун аҳли суннат вал-жамоатнинг уламолари иттифоқдирлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари таровеҳни ўқиганлар. Бу умрларининг охирги йилидаги Рамазон эди. Кейин ўқимай қўйганликларига узр ҳам айтганлар:

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Оиша онамиз розияллоуҳ анҳодан ривоят қиладилар: Пайғамбар алайҳиссалом масжидда одамлар билан қўшилиб, намоз (таровеҳ) ўқидилар. Сўнг эртаси куни яна ўқидилар. Одамлар кўпайиб кетди. Кейин учинчи кеча одамлар жамъ бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқмадилар. Эрталаб бўлганда, ул зот: “Мени сиз билан чиқиб намоз ўқишдан фақат сизларга бу фарз бўлиб қолишдан қўрқув манъ қилди”, дедилар.

Асҳоби сунан (Термизий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можжа) Абу Зар ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларига қараганда, ўша вақтда таровеҳ намози қироат чўзилганлиги ҳисобига одамлар саҳарлик қилолмай қолишдан қўрқиб ҳам қолишган эканлар.

Ана шундай сабабларга кўра Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам таровеҳ намозини ўқимай қўйдилар.

Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доим уни ўқишга одамларни тарғиб қилар эдилар. Ул зоти шариф бундай деганлар: “Кимки Рамазон кечаларида иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”. (Асҳоби сунан Абу Ҳурайра р.а.дан қилган ривояти).

Имом Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар:

“Ўзингизга кечалари қойим бўлишни лозим тутинг. Зеро, у сиздан олдинги солиҳ зотларнинг одатидир. У Парвардигорингизга сизни яқинлаштирадиган, ёмонликлар учун каффорат бўладиган, гуноҳлардан қайтарадиган амалдир”

Имом Нававий: "Рамазон тунларининг қиёми бу – Таровеҳ намозидир", деб айтган.

«Рўзаи Рамазон (савол-жавоблар)» китобидан.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


#Ҳадис

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улардан бошқа бирортаси кирмас. «Рўзадор қаерда?» деюрлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у бекитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас», - дедилар.
Имом Бухорий, Муслим, Насаий ривоят қилганлар.


Шарҳ: Қиёмат куни Рамазон ойида ўттиз кун рўза тутганлар жаннатга киришлари учун алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, «Райён» исмли эшикдан кирар эканлар. Рўзадорларнинг ҳаммалари кириб бўлганларидан кейин бошқа ҳеч ким киритилмай, у эшик бекитиб қўйилар экан. Қани, энди бизлар ҳам ўша эшикдан кирсак. Аллоҳ барчамизга насиб этсин.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР
#рўза

❓172 -CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim

#Ramazonga_tayyorlanamiz


Рўзанинг рўзадорга шафоати.

Бунинг далили ушбу ҳадисдир:

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рўза ва Қуръон қиёмат кунида бандани шафоат қиладилар.

Рўза: “Эй Роббим, мен уни кундузлари таомдан ва хоҳиш-истаклардан қайтардим, унинг учун менинг шафоатимни қабул қилгин”, – дейди.

Қуръон: “Уни кечалари уйқудан қайтардим, унинг учун менинг шафоатимни қабул қилгин”, – дейди.

Бас, иккалалари шафоатчи қилинадилар”,
– дедилар”.

Аҳмад ривоят қилган.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кириб келган Рамазон ойи муборак бўлсин!

Рамазон – ғанимат ойдир. Унинг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиш лозим. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар бир кунини бандалар савобларини кўпайтириб олишлари учун бошқа кунлардан кўра афзал қилган. Афсуски, ҳаётимиздаги барча майда ишларни ҳам эътибордан четда қолдирмай ҳисоб-қитоб қиламиз-у, бироқ Рамазон ойи режасини тузишни унутамиз. Оқибатда дунё ва охират учун фойдали бўлган яхшиликдан бепарволик сабабли маҳрум бўламиз. Зеро, охиратнинг ободлиги бу дунёни обод қилиш билан бошланади. Абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга одатланиш лозим. Шу сабабли, мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг ҳар бир кундузи-ю кечасини ўтказиш тартибини режалаштириб олишлари мақсадга мувофиқ.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг
РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook


​​амоз_вақтлари
Шанба 1 март 2025
1 Рамазон 1446


Тошкент шаҳри учун:
,
⏰ Тонг     - 05:40
⏰ Қуёш    - 06:57
⏰ Пешин - 12:40
⏰ Аср       - 16:30
⏰ Шом     - 18:15
⏰ Хуфтон - 19:29

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


#Kahf_surasi

⏺ Kahf surasi

🎙 Shukurullo SHUHRATBEKOV
Ko'kaldosh O'MIBY talabasi

Жума куни Каҳф сурасини ўқишни унутманг ёки ўқий олмасангиз тинглашни унутманг

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!


══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


#Ҳадис

Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw


​​амоз_вақтлари
Жума 28 февраль 2025
29 Шаъбон 1446


Тошкент шаҳри учун:
,
⏰ Тонг     - 05:41
⏰ Қуёш    - 06:59
⏰ Пешин - 12:40
⏰ Аср       - 16:28
⏰ Шом     - 18:14
⏰ Хуфтон - 19:28

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

✅ ️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлиш учун пастдаги линкни босинг 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw

Показано 20 последних публикаций.