Бир кекса киши набираси билан бирга яшарди. Ҳар куни эрталаб Қуръон ўқишни одат қилганди. Набираси ҳам ҳар ишда бобосига тақлид қилар, унга ўхшашликка интиларди.
Бир куни у бобосидан сўради.
- Мен ҳам сиз каби Қуръон ўқишга харакат қиляпман, лекин хеч нарсага тушунмаяпман. Ўқиётганимда ёдда сақлашга уринганларим ҳам, китобни ёпишим билан эсимдан чиқяпти. Шундай экан Қуръон ўқишимдан нима фойда бор?
Печкага кўмир қалаб ўтирган бобо тўхтаб қолди ва шундай деди:
- Кўмирнинг саватини ол-да, сойга тушиб уни сувга тўлдириб кел.
Бола топшириқни бажаришга харакат қилди. Лекин саватдаги сув уйга келгунча тўкилиб адо бўлди.
- Тезроқ юришга харакат қил – деди бобоси кулумсираб.
Бола қанчалик тез юрмасин, сув тўкилиб кетаверди. Бобосига саватда сув ташиб бўлмаслигини айтиб, челакни қўлига олди. Бобоси қаршилик қилди.
- Менга челакдаги эмас, саватдаги сув керак. Сен яхши харакат қилмаяпсан.
Бола бор кучи билан югуриб саватдаги сувни уйга олиб келишга уринмасин, барибир натижа бўлмади.
- Сен нима деб ўйлайсан, бари бефойдами? Саватга қара! – деди бобоси. Бола кўрдики, кўмир ташийвериб қорайиб кетган сават топ-тоза бўлиб қолганди.
- Ўғлим, сен Қуръон ўқиётганда хам худди шундай бўлади. Сен тушунмаслигинг, ёдингда қолдирмаслигинг мумкин. Лекин ўқиётганингда, ўзинг ўзгарасан ва қалбинг покланади. Аллоҳ шундай қилиб хаётимизга нур ва файз беради.
Муяссар Мансур қизи таржимаси
#hikoya
🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲
«☪️ ИСЛОМ ЮЛДУЗЛАРИ ✅»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFfA8i5a2utexjMu5A