Жорж Оруэллнинг ҳаётига бағишланган "George Orwell: A life in pictures" номли 2003 йилда суръатга олинган филм бор. Унда Жорж Оруэллни инглиз актёри Крис Лэнгэм гавдалантирган. Лэнгэмни бошқа филмларини кўрмаганман ва ўзи умуман бу актёрни машҳур филмлари ҳам кўп эмас. Лекин назаримда, Лэнгэм Оруэлл ролини маромига етказган. Ҳар ҳолда бу ролда бошқа бирорта актёрни тасаввур қилолмайман.
Ҳуллас баъзи бир телеграм каналлар шу филмдан қирқиб олинган парчаларни "Оруэллнинг сўнгги интервьюси" деб каналларига жойлашни яхши кўришади. Сизни шунга ўхшаш олди-қочдилар билан осонгина "жинни қилмасликлари учун" эслатиб ўтаман: афсуски Оруэллдан ҳеч қандай аудиоёзув ёки видеолавҳалар сақланиб
қолмаган. Унинг ҳақиқий овози аслида қандай бўлганини энди ҳеч қачон билолмаймиз.
Табиийки "1984" ва "Молхона" китобларини ўзбек тилида нашр қилиниши, Ўзбекистонда Жорж Оруэллнинг муҳлислари сони ошишига олиб келди. Лекин айнан Оруэлл масаласида эмас балки ўзи умуман, ҳар қандай маълумотга ишонишдан олдин текшириб кўриш мақсадга мувофиқ бўларди.
Оруэллнинг муҳлисларига эса филмни кўришни тавсия
қиламан.@mahalla_komiteti