𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


📝“Маҳалла” газетасининг расмий канали
📌Маҳалла тизимига оид энг сўнгги янгиликлар бизда!
✅ Турли танловларда иштирок этинг ва совринни қўлга киритинг.
Савол ва мурожаатлар учун: https://t.me/uzmahallabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан давлат хизматчилари неча кун дам олишади?

Бандлик вазирлиги 8 март — Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан дам олинадиган кунларни эълон қилди.

Унга кўра:

8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;
9 март (якшанба) — дам олиш куни;
10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
21 март (жума) — Наврўз байрами;
22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
23 март (якшанба) — дам олиш куни.

❗️Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

https://t.me/mahalla_raislari


СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
Етимлар ҳам солиқ тўлайдими?


Етим қолганим сабабли менга давлат ҳисобидан квартира берилди. Лекин ушбу квартира учун солиқ қарзи чиқяпти. Айтингчи, квартирам учун солиқ тўлашим керакми?

– Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулки мол-мулк солиғидан озод қилинган. Мазкур имтиёз бундай болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар 23 ёшга тўлгунига қадар амал қилади ва мулкдорнинг танловига кўра, фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.
Имтиёздан фойдаланиш учун сиз ушбу турар-жой жойлашган жойдаги солиқ органларига имтиёзга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этишингиз лозим.

Батафсил “Маҳалла” газетасида!


Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

https://t.me/mahalla_raislari


ТАҚДИРЛАР

Орзулари осмон қиз


— Буви, бувижон, мени табрикланг, мусобақада ғолиб бўлиб, Осиё чемпионатида иштирок этадиган бўлдим.

Набирасининг қўнғироқдек овозини эшитган Фотима холанинг кўзлари ёшланди. Айвонда урчуқ йигириб ўтирган онахон дуога қўл очиб, унга давомли ютуқлар тилади.

Батафсил➡️https://uzmahalla.uz/2025/03/03/orzulari-osmon-qiz/


ҲИДОЯТ ЁҒДУСИ
Исрофнинг чегараси борми?

— Қанча сарф-харажат исроф ҳисобланадию, қанчаси исроф саналмайди?


— Исрофнинг маъноси ҳамма учун тушунарли, аммо қанча миқдордаги сарф-харажатлар исроф ҳисобланадию, қанчаси исроф эмас, бу муайян миқдор билан белгиланмаган. Чунки мазкур масала вазиятга, шахсга, муҳитга қараб бир-биридан фарқ қилиши мумкин.

Исроф, асосан, учта кўринишда намоён бўлади:
1. Унинг энг ёмон кўриниши – мол-мулкни гуноҳ ишларга сарфлаш. Уламолар, гарчи арзимаган миқдор бўлса ҳам, гуноҳ йўлга сарфланган ҳар қандай мол-мулк исрофга киради, чунки бу ноўрин жойга сарфлашдир, деганлар.
2. Зарур ҳожатлар қолиб, зеб-зийнатга, дабдабага сарфлаш. Бунга фарзандларнинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва дарсликларига ҳожат бўлиб турганда, эҳтиёж бўлмаган нарсаларни сотиб олиш каби ишлар киради.
3. Сарф-харажатларда мўътадилликдан чиқиб кетиш. Ўртаҳол киши кийим-кечаги ва тўй-ҳашамларига доимий равишда катта маблағ сарфлаши бунга мисол бўлади.


МЕНДА САВОЛ БОР...

“Хонадонимга қуёш панели ўрнатсам, имтиёз борми?”

— Хонадонимга қуёш панели ўрнатмоқчи эдим. Шу жараён ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Ҳукумат томонидан қандай имтиёз тақдим этилган?


— “Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан energymarket.uz онлайн платформаси ишга туширилган. Ушбу платформа орқали хонадонга қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТEМ) қурилмаларини ўрнатган аҳоли учун икки турдаги имтиёз тақдим этилади.

Батафсил "Маҳалла" газетасида!


Ички ишлар вазири алмашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

https://t.me/mahalla_raislari


🏡 Бугун соат 09:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланди

📍 Қандай ариза топшириш мумкин?
▪️ Давлат хизматлари марказларига бевосита бориб;
▪️ Ёки онлайн тарзда my.gov.uz порталида қуйидаги ҳавола орқали: my.gov.uz/oz/service/325

☑️ Ариза топширувчи ва унинг яқин қариндошлари (аризада кўрсатилган ҳолларда) учун ўртача даромад:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача.
▪️Тошкент шаҳрида: 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача.
▪️Ариза топширувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика ҳудудида мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмаслиги лозим.

манба


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яна бир тонгга етказганига шукур!
Кунингиз файзли, хотиржам ва осойишта ўтсин!
Юзингиздан табассум, қалбингиздан меҳр-муҳаббат аримасин!

https://t.me/mahalla_raislari


Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга коммунал хизматлар (газ, электр, сув) бўйича қарздорлик қоплаб берилади.

Мазкур ёрдам бир йилда кўпи билан икки марта куз-қиш мавсумида (1 октябрдан 15 мартга қадар) БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда кўрсатилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қўшалоқ_байрам

Кириб келган Баҳор фасли ва муқаддас РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!!!

Бу ой шундай ой бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

Фасллар келинчаги Баҳор ва ойларнинг султони Рамазон муборак!

Ҳамиша сиз ва бизни соғлиқ ва омад, тинчлик тарк этмасин🤲

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ.


2025 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилалар учун нафақалар тўланади.

2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.


2025 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.

«Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга қўйидаги йўналишларда кўрсатилади.
- уй-жой шароитларини яхшилаш.
- соғлиқни сақлаш.

Ижтимоий ёрдамлар — ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.


Қай бири тўғри?
Опрос
  •   Таровеҳ | Taroveh
  •   Таровиҳ | Tarovih
412 голосов


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении священного месяца Рамазан на достойном уровне"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).


Сирдарёда тайинловлар

➖ Фахриддин Кушаков вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бойича биринчи оринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар у иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Аброр Хидиров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

➖ Олимжон Джураев
Гулистон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу кунга қадар у туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи оринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Абдурахим Умаров Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Туманнинг аввалги ҳокими Ориф Раҳмонқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.


Бахтли бўлишни ўзингдан бошла..

Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.

У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан.

Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.

- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман.
Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.

- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?

- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...

- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади.

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан....

https://t.me/mahalla_raislari


БИЛАСИЗМИ?
Етим болалар “Инсон” марказига йўналтирилади


Қонунчиликка кўра, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аниқланганда, улар тўғрисидаги маълумотлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига йўналтирилади.
Бу жараённи қуйидаги шахслар ва ташкилотлар 24 соат ичида асослантирувчи ҳужжатлар билан бирга (шу жумладан, электрон шаклда) амалга ошириши зарур:
 ижтимоий ходим, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси;
 ички ишлар органлари;
 нотариуслар;
 соғлиқни сақлаш органлари;
 судлар;
 таълим муассасалари;
 фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари.
Ваколатли органга тақдим этиладиган маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.

Facebook | Instagram | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
БАХТ  НИМА?

Бахт, у нима?
Оллоҳдан ҳар тонг,
Яна бир кун тиланмоқликми,
Ва чўлғониб қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?

Бахт, у нима?
Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!

Бахт, у нима?
Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут,
Ёки ёмғир билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!

Бахт, у нима?
Балки момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар ризқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.

Нима у бахт?
Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингнинг қурган баъзими?

Бахт, нима у?
Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!

Бахт, у нима?
Энг сўнгги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг!

Facebook | Instagram | Telegram

Показано 20 последних публикаций.