Made in Uzbekistan


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Uzbekistan ishlab chiqaruvchlari uchun
B2B B2C C2B C2C A2B A2C
E-commerce imkoniyatlarini ulashish.
Bill Geyts “Kelajakda bozorda ikki turdagi kompaniyalar mavjud boʼladi: birinchisi bu internetda onlayn boʼlganlar, ikkinchisi biznesni tark etganlar".

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Сардор Умрзоқов: «Суд органларига нисбатан аҳоли эътирозлари ҳаддан зиёд кўпайиб кетганди»

Kun.uz манбаси хабарига кўра, айни дақиқаларда президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов Олий суд янги раисини жамоага таништирмоқда. Йиғилиш танқидий руҳда ўтяпти. Унда суд органларига нисбатан аҳоли эътирозлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетгани айтилди.

Президент администрацияси янги раҳбарияти ислоҳотларни айнан суд тизимидан бошлагани бежиз эмас. Сўнгги пайтларда аҳоли томонидан тизим бўйича шикоятлар сони кескин ортиб кетди.

👉 https://kun.uz/14164979

Kun.uz rasmiy kanali


Репост из: Нигоҳ
Шавкат Мирзиёев Венгрия томонининг таклифига биноан 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида Венгрия президенти Каталина Новак ва бош вазири Виктор Орбан билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Музокаралар якунида қўшма баёнот ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

Telegram | YouTube


Репост из: Times.uz
1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

▪️ «Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри» юритилади;

▪️ IT-таълим хизматларини кўрсатиш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади;

▪️ Кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

▪️ Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади;

▪️ Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади;

▪️ «Нурли маскан» мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади;

▪️ 2013–2015 йилларда берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади;

▪️ Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;

▪️ Болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича энг яхши лойиҳаларга танлов эълон қилинади.


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади

«Ўқитувчи ва домлалар, тарбиячи ва мураббийлар, илм-фан соҳаси ходимлари учун муносиб шароит яратиш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, моддий таъминотини яхшилаш борасидаги ишларимиз янги босқичга кўтарилади», дейилади табрикда.

👉 https://kun.uz/04712642

Kun.uz расмий канали


Репост из: Нигоҳ
2022 йил учун Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида (GFSI) Ўзбекистон 113 та мамлакат орасида 73 ўринни эгаллади.

Таҳлил натижаларига кўра 2019-2022 йиллар бўйича умумий рейтингда Ўзбекистон ўн икки поғонага кўтарилиб, ушбу даврда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича энг юқори ўсиш кўрсаткичларига эришган 10 мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон “Иқтисодий фойдалана олиш имконияти” категорияси бўйича 18 поғонага, “Сифат ва хавфсизлик” категорияси бўйича 3 поғонага, “Барқарорлик ва мослашиш” категорияси бўйича 36 поғонага кўтарилди.

Economist Intelligence Unit'дан GFSI озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги, шунингдек, дунёдаги 113 та мамлакатнинг табиий ресурслари ва барқарорлигига оид масалаларни кўриб чиқади.

Telegram | YouTube


Репост из: Нигоҳ
🖊 Президент “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонунга кўра, электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартнома шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.

Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади.

Электрон тижоратда сотувчилар қуйидагилардан иборат:

🔹Электрон савдо майдончасида товарларни чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
🔹Электрон савдо майдончасида товарларни чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар.

Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобрақамларига “эскроу” хизматини жорий этиши мумкин.

Telegram | YouTube




















Репост из: Muxbir Daliev
📣Августдан Сентябрга қадар...

Кўзни юмиб очгунча август ўтиб, сентябр ҳам ўрталабди. Мана шу оралиқда эса ахборот олами роса қайнади "Сўмтинг юр айс"дан тортиб пули тўлаб берилмаган планшетгача. Дунёни лол қолдирган шахматчиларимиз-у, дарсликларнинг бепул бўлишигача. Чилонзорда кесилган дарахт сабаб ишдан олинган ҳоким-у, ДТМда энг паст тест натижалари ҳақидаги хабарлар тармоқларни қайнатди.

Биз сизлар учун мана шундай қайноқ хабарларни оммага биринчилардан бўлиб турли услубда узатувчи бир гуруҳ каналлар рўйхатини туздик.
Беxижолат аъзо бўлиб, янгиликлардан биринчи қаторда хабардор бўлаверасизлар.
Қани олға👉

👨‍👩‍👧‍👦
Human.uz - инсон ҳуқуқлари, экология, мурожаатлар ва таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борувчи, "Ютуб"да ҳам катта обуначилар аудиториясига эга сайтни кузатиш керак.

✅ 👉 Rasul Kusherbayev – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг расмий шаҳсий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!

✍️👉 Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.

🤘👉Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!

🧠👉Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Судлар ва меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!

🎭👉Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

🤫👉Kompromatuz - кутилмаган аргументлари билан блогосферага кириб келган "свежый" канал. Кимлиги барчага қизиқ. Лекин нозик-нозик жойларда "манбалари" бор кўринади. Мавзуларнинг антиқалари ўша ерда.

📡👉
BASTION - Аҳолининг муаммоли мурожаатларини назаридан четда қолдирмайдиган зийрак канал.

🚘👉
AvtoblogUz - шу йўналишдаги пионер блогерлардан бири Максуд Музаффаров канали. "ГАИ" акаларнинг "севимли" укаси. Йўл ҳаракати қоидаларини сув қилиб ичганлардан.

💰👉
Банкир кундалиги - Банк-молия тизимидаги актуал канал. Фақат долзарб масалалар ёритилади. Яна жуда фойдали. Уланганлар кам бўлмайди.

🏦👉
СберкассаУз - Банк ва молия соҳасидаги ноёб маълумотларни ўзида жамлаган банкирлар учун махсус блог.

🔥👉
Зафарбек Солижонов - Танқид ва таҳлилни чалпак қилиб қўядиган чапани юрист блогернинг "қиздирадиган" блоги.

🎓👉
AllaevUz -Юқори интеллектга эга блогер, Asaxiy.uz асосчиси Фируз Аллаевнинг блоги.
Китобхонлар яхши танийди...

🫡👉
TENTAKMINDSТентагона оламнинг энг тентак фикрлари. Асосийси ҳақиқатни гапиради, бироқ жуда ачитиб гапиради.

🦾👉
Отабек Артиков - Марғилон дўппини трендга айлантирган юрагида ўти бор воҳалик чапани йигитнинг "оёқлар орасига" аямай тепадиган ҳазиломуз танқидлари, хуллас зериктирмайди..

🎯👉
RakursUzЖурналист Муслим Мирзажоновнинг расмий саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 160 мингга яқин. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Айтганча, кам сонли "галочка"си✅ бор блоглардан бири.

Ҳурмат билан яна ўша холис кузатувчи 👀


Репост из: Kompromatuzb
Ўзбекистон Руспубликаси Ҳарбий прокурорининг 16.06.2022 йил кунги “Аттестация комиссиясининг навбатдан ташқари аттестация комиссияси йиғилишини ўтказиш ҳақида”ги 80-сонли буйруғи(нусхаси бизда мавжуд) асосида Бухоро ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси С.Т.ни 2022 йил 21 сентябрь куни муддатидан аввал аттестациядан ўтказиш қанчалик қонунийлиги катта эҳтимол билан бизда шубҳа уйхотмоқда.

Ушбу ходимнинг аттестациядан ўтказилишида қасд ва бошқа шахсий адоват борлиги тўғрисида биз кейинги чиқишларимизда батафсил аниқ факт ва далилларни келтириб ўтамиз.

Бош прокуратура ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдиради деган умиддамиз.

@kompromatuzb


Репост из: Нигоҳ
Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлисидаги нутқидан:

🟢 ШҲТни 2040 йилгача Ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш мумкинлиги, ушбу дастуруламал ҳужжат кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олиши, ШҲТни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши лозимлиги таъкидланди;

🟢 Мамлакатлар ўртасида кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ҳамжиҳатликнинг аниқ натижаларига эришиш мақсадида Ўзбекистонда ШҲТ минтақаларининг бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказиш таклифи илгари сурилди;

🟢 Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида ШҲТ мамлакатлари Махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш тарафдори;

🟢 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди;

🟢 Келгуси йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказиш таклиф этилди;

🟢 Саммит доирасида Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши тўғрисида уч томонлама Битимнинг имзоланишини тарихий воқеа дея баҳолаб, Шавкат Мирзиёев стратегик жиҳатдан яна бир муҳим лойиҳа – Термиз–Мозори Шариф-Кобул–Пешовар темир йўли коридори қурилишини ҳам қўллаб–қувватлашга чақирди.

Telegram | YouTube


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
«Квоталар оширилаётганида ётоқхона масаласи инобатга олиниши керак» – талабаларнинг долзарб муаммоси ҳақида

Талабаларни турар жой билан таъминлаш масаласи ҳалигача долзарб бўлиб турибди. Мавзуни ўрганган журналист Зиёда Рамазонова кимга ётоқхона бериш-бермаслик шахсларга боғлиқ бўлмаслиги кераклиги ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/25949132

📹 ВИДЕОНИ КЎРИШ



Показано 20 последних публикаций.

1

подписчиков
Статистика канала