🚀 Акция бўйича учинчи ғолиб лойиҳа
Маълумки, оилалар чет давлатига кўчиб ўтганда уларга ўша давлатнинг маданияти кучли таъсир кўрсатади, айниқса ёш болаларда бу кўпроқ акс этади.
Аммо ота-оналар ўз фарзандлари ўзбек тили, маданияти ва руҳияти асосида улғайишларини исташади. Шу мақсадда Японияда ўзбек оналари томонидан ташкил этилган ўқув маркази акциямизда учинчи ғолиб деб топилди.
Марказ номи — Nihol, ўйлаб қарасак, бу япон тилидаги "Япония" номининг талаффузига яқин экан — Nihon (日本).
Логотипда номга мос равишда моҳироналик билан иккита асосий элемент билан ёш ниҳолни тасвирладик. Юқоридаги элемент бир томондан очилаётган куртакни ифодаласа, бошқа томондан очиқ китоб шаклини ҳам эслатади. Иккинчи элемент ҳам ниҳол баргларини тасвирлайди.
Танланган ранглар Ўзбекистон байроғига ишора қилади — юқоридан пастга кўк, оқ ва яшил.
Логотипнинг ўзи тўлиқ ҳолда U ҳарфини, яъни юртимизнинг халқаро номи (Uzbekistan)нинг биринчи ҳарфини ифодалайди.
Сизнингча, логотипда яна қандай ғоялар яширинган? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.