Huquqiy axborot | Lex.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


LEX.UZ – Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#Ҳукумат_қарори

❗️Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (915-сон, 30.12.2024 й.) билан “Туристик кластерларни ташкил этиш ва уларга туристик кластер мақомини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

⚡️Унга кўра, туристик кластер мақоми комплекс туристик хизматлар ҳамда туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган бошқа қўшимча хизматлар кўрсатувчи мустақил ташкилотлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар мажмуига берилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7303189

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (914-сон, 30.12.2024 й.) билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан (шу жумладан, яйловлардан) оқилона фойдаланиш тартибини белгилайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7302195

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Ҳукумат қарори (2-сон, 06.01.2025 й.) билан “Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент” тасдиқланди


🔰 Унга кўра, техник регламент инсон ҳаёти ва саломатлигини, мол-мулки ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда истеъмолчиларни чалғитадиган хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида портлаш хавфи бўлган муҳитда Ўзбекистон ҳудудида қўлланилиши ва бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7300333

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги мониторинг қилинади


Ҳукумат қарори (910-сон, 30.12.2024 й.) билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

✅ Низом қуйидагиларни назарда тутади:

▪️масофадан мониторинг қилиш асослари;
▪️масофадан мониторинг қилиш тартиби ва муддатлари;
▪️масофадан мониторинг қилиш натижаларини расмийлаштириш ва кўриб чиқиш;
▪️масофадан мониторинг қилиш якуни бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан таъсир чораларини қўллаш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7289876

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади


“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7286187

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️“Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-467-сон 31.12.2024 й.) қабул қилинди


⚡️ Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.

✔️ Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб бориш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7283791

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (897-сон 27.12.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

🔘 Бунда:

🔹барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;

🔹банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7283178

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_фармони

❗️2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди


“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-229-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.

🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7283088

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонун

❗️“Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1015-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди


⚡️ Қонун телекоммуникациялар соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

📜 Ўзбекистонда телекоммуникациялар тармоқлари оммавий ёки хусусий мулкда бўлиши мумкин.

🏢 Рақамли технологиялар вазирлиги телекоммуникациялар соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7283071

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонун

❗️“Давлат сирлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1016-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.

⚠️ Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:

🔹махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;

🔹махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;

🔹махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7282637

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун (ЎРҚ-1012-сон, 24.12.2024 й.) билан “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритилди


⚡️Унга кўра, Қонунга айрим тоифадаги беморларга дори воситаларини бепул тақдим этиш, маданият ва санъатни ривожлантириш, Миллий футбол марказини ташкил этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион саноат зоналарини барпо этиш, шунингдек инновацион ва юқори технологияли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун маблағлар ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7277719

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Ҳукумат_қарори

❗️Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди


Ҳукумат қарори (880-сон, 24.12.2024 й.) билан “Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг асосий кўрсаткичлари” тасдиқланди

🌐 Қарорга кўра, бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.

📜 Ҳар қандай қурилиш ишларини амалга ошириш тасдиқланган бош режа асосида белгиланган тартибда ушбу ҳудуднинг мастер-режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси ёки қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади.

📢 Бош режанинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботи ҳар чоракнинг якуни бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида эшитиб борилади.

Соддалаштирилган кўринишдаги Бош режа Тошкент шаҳрининг ҳудудларини қуйидаги зоналарга ажратиб беради:

🔹консервация зоналари;
🔹реконструкция зоналари;
🔹реновация зоналари.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7278242

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Қонун

❗️2025 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди


“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1011-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Унга кўра, Қонун 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7277618

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди


⚡️“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

📌 Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:


🔹28 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7275687

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


Репост из: Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#LexAi_taqdimoti

Mutaxassis taassuroti

Milliy qonunchilik bazasi platformasi asosida sunʼiy intellektning yaratilishi juda katta voqea va bu ish beradi.

Kamoliddin Bahouddinov,
advokat


📌 Kanalga ulanish


Репост из: Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#LexAi_taqdimoti

Mutaxassis taassuroti

LexAI har bir yurist uchun kundalik ishlashda juda muhim platforma boʻladi. Ushbu platforma bizning qonunchiligimizning hammasini qamrab olib, har bitta qaror va farmonni inobatga olib, xulosa qilib yuristlarga madadkor boʻladi. LexAI yanada rivojlanib, muhim bir huquqiy instrumentga aylanishiga ishonaman.

Bobur Shamsiyev
“Dentons” advokatlik firmasi vakili


📌 Kanalga ulanish


#Ҳукумат_қарори

❗️Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди


Ҳукумат қарори (865-сон, 20.12.2024 й.) билан “2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси” тасдиқланди

⚡️ Унга кўра, Стратегия қуйидагиларни назарда тутади, жумладан:

🔹барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан, “яшил” давлат харидларини кенгайтириш;

🔹давлат харидлари соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7271094

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Рўйхатдан_ўтказилди

❗️Айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўлов миқдори камайтирилди


“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2303-7, 23.12.2024 й.)

⚡️ Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:


🔹Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7271583

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_фармони

❗️Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади


“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7271094

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial


#Президент_қарори

❗️Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади


“Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-450-сон, 20.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Халқаро кураш институтининг кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолияти янада кенгайтирилади ҳамда унга қўшимча вазифалар юкланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7270705

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/lexuzofficial

Показано 20 последних публикаций.