LATIFA


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Энг сара ичак узди латифалар ва дунё оламидаги қизиқарли видеолар фақат бизда!👍
Рекламаларсиз телеграм каналдан баҳраманд бўлинг! 😊
Админ: @LATIFA_BBOT
Реклама: @Social_Energy_UZ @Reklama_1Q @shokin_pricee
Жадвал­ ва нарх: tg.segroup.me?uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Бир қиз уйқудан олдин ҳаёл суриб ётибди:
"Ҳозир қаердадир ман танимаган бўлажак эрим қайсидир қизга ҳайрли тун тилаб смс ёзаётгандир. Ха-ха, у ўйлаяптики ўша қиз унинг келажаги, хотини бўлади деб. Чучварани ҳом санабсиз азизим! Сизни катта сюрприз кутяпти!"

💥 @LATIFA 💥


Қадрли аёллар! Агар сиз 6 март куни совға олсангиз демак сиз у эркакнинг — хушторисиз… Агар 7 мартда совға олсангиз — сиз унинг хамкасбисиз… Агар 8 мартда совға олсангиз — сиз унинг севимли аёлисиз… Агар умуман совға олмасангиз — сиз унинг хотинисиз!!!

💥 @LATIFA 💥


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎉 8-МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУБОРАК! 💐💐

Азиз оналар, опа-сингиллар, меҳрибон устозлар ва гўзал аёллар! Бугунги байрам сизларнинг меҳрингиз, сабрингиз ва гўзаллигингиз шарафига бағишланади! Сизлар – оила таянчи, жамият гултожи ва муҳаббат тимсолисиз!

🌸 Ҳар доим юзингизда табассум, қалбингизда қувонч бўлсин! Орзу ва ниятларингиз амалга ошсин! 🎉🎊

Байрамингиз муборак бўлсин!

💥 @LATIFA 💥


Хотин эрига: 
— Адажониси, эсиздами кўча бошидаги чинор, ўша чинор тагида танишиб бир-биримизга кўнгил қўйгандик, мана турмуш ҳам қурдик. 
— Эсиздами ўзи а? 
Эр: 
— Ҳа, эсимда. Нимага уни эслаб қолдинг? 
Хотин: 
— Ўша чинорни яшин уриб, ёниб кетибди. 
Эр: 
— Унга бу ҳам кам...

💥 @LATIFA 💥


Қари қассобнинг икки ўғли бор экан. Қаерда уруш-жанжал, қаерда ўғирлик, безорилик бўлса ака-укаларни қўли бўлар экан. 
Ҳар қанча уринса ҳам, ўғилларини тарбия қилолмаган отаси қишлоқ қозисига мурожаат қилибди. Қози уларни чақириб келишни буюрибди. Ота икки ўғлини олиб қози ҳузурига келибди. 
Қози катта ўғилни чақириб "Уят қани?", - деб сўрабди. Ака жим тураверибди. Қози: "Сенга уят қаёқда деябман", - дебди. Яна жим тураверибди.
Жаҳли чиққан имом "Ҳой бола, уят қани деябман" деб бақирибди.
Шунда ака-ука туриб қочишибди.
Укаси:
— Ака нима бўлди, нега қочдик? - деб сўраса.
Акаси:
— Ука, қоч, қозининг уятини кесиб кетишибди, биздан кўряпти, - деган экан.

💥 @LATIFA 💥


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Даҳшат шеър экан 😁

💥 @LATIFA 💥


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу хотинни қизил китобга киритиш керак...

💥 @LATIFA 💥


Ўғли отасига дебди:
— Дада, мен уйланмоқчиман!
Отаси:
— Аввал кечирим сўра.
— Нимага?
— Сен аввал кечирим сўрашинг керак!
— Лекин нима учун кечирим сўрайман? Гуноҳим нима?
— Узр сўра!
— Нима қилдим? Сабабини айтинг!
— Узр сўрагин.
— Хўп майли, кечиринг дада. Энди сабабини айтарсиз?
— Ана энди уйлансанг бўлади. Ҳеч қандай сабабсиз узр сўрашни ўрганиб олдинг. Бу уйланганингда жуда керак бўлади.

💥 @LATIFA 💥


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_муборак

Рамазон ойининг биринчи Жума айёми муборак бўлсин!

Энг яқин ДЎСТЛАРИМ, Рамазоннинг илк Жумаси Муборак бўлсин!
Юртимиз ҳамиша тинч ва тотув бўлсин. Шу кунларга соғ ва саломатликда етказганига шукр..

Бу улуғ ойнинг шарофатидан Аллоҳ дуоларимизни қабул этсин🤲

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг
!

💥 @LATIFA 💥


Япон ва ўзбек гаров ўйнашибди. Ким узоқроқ умр кўришини билмоқчи бўлишибди.
Ўзбек Японияга бориб қараса, 103 ёшли қария ўтирган экан.
Кейин япон Ўзбекистонга келибди. Бир пайт қараса, тоғдан 102 ёшли қари ўзбек отахон югуриб тушиб келаётганмиш.
— Нима бўлди? - деб сўрашса: ўзбек отахон:
— Отамдан қочиб келяпман. Бобомни хассасини беркитиб қўйгандим, - дермиш.

💥 @LATIFA 💥


— Дада, кеча кўчада бир аёл билан кинога кириб кетдингиз-а? 
— Жим, онанг билмасин! Мана сенга ўн минг! 
— Йўқ дада, ўн минг кам!
— Мана йигирма минг бўладими? 
— Дада, зиқналик қилманг! Ўтган куни ойим билан қўл ушлашиб кетаётган амаки эллик минг берди-ку... 

💥 @LATIFA 💥


Битта жинни қўлига болта олиб шифокорни қувиб кетибди. Кейин жиннихонани охирги қаватига етганларида умуман қочадиган жой қолмабди.
Шифокор қўрқиб кетиб, "Энди мени ўлдиради" деб ўйлаб турганида, жинни болтани шифокорга бериб: "Энди сен мени қув", дермиш.

💥 @LATIFA 💥


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Календардан 8-март санаси олиб ташланибди 😁

Бу ҳақида КХДР президенти Ким Чен Ын расман эълон қилди.


Бу инсонни гапини ерда қолдириб бўлмайди, ахир бу инсонда атомний портловчи бомба бор)

💥 @LATIFA 💥


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Саҳарликка турган яқинларим, уйингизга барака, Аллоҳнинг раҳмати доимо ёғилиб турсин. Тутаётган рўзаларингиз қабул бўлсин.

Пайшанба тонги ва Рамазоннинг 6-саҳарлиги муборак бўлсин.

Яқинларга юборинг
.

💥 @LATIFA 💥


6-МАРТ, РЎЗАНИНГ 6-КУНИ. Сахарлик (оғиз ёпиш) Тошкент вақти билан.

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

💥 @LATIFA 💥


Йигит қиздан сўради:
— Ҳозир қўлингни ушласам, нима қиласан?
— Бобомни чақираман.
— Кутилмаганда юзингдан бўса олсам-чи?
— Бобомни чақираман.
— Нега энди «Бобомни чақираман», «Бобомни чақираман» деяверасан?
— Чунки бобомнинг иккала қулоғиям кар.

💥 @LATIFA 💥


Кечаси эр хотин ухлаётса эшик тақилабди. Хотин ҳомиладор экан. 
— Дадаси туринг, эшик тақилаяпти, қараб қўйинг деса, 
— Ўзинг қаравор, дебди.
— Вой дадаси мен, иккиқатманку, қўрқаман, деса,
— Иккиқат бўлиб, сен қўрққан, бирқат бўлиб мен қўрқмайманми, дермиш...

💥 @LATIFA 💥


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

⛅️ Aссалому алайкум. Рамазон ойининг 5-куни, муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизга Аллоҳ чиройли сабр берсин.

Яқинларга улашинг.👇

💥 @LATIFA 💥


5-МАРТ, РЎЗАНИНГ 5-КУНИ. Сахарлик (оғиз ёпиш) Тошкент вақти билан.

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.👇

💥 @LATIFA 💥


Ўқитувчи:
— Абдулла, сенга савол! "Қават-қават тўни бор, чиройлигина юзи бор»?
Абдулла:
— Атиргул!
Ўқитувчи:
— Йўқ, бу - каром. 
Абдулла:
— Майлими, энди ман топишмоқ берсам? У беш ҳарфдан иборат, бош ҳарфиям охиргисиям "Қ"…
Ўқитувчи:
— Вой, қулоқсиз бола! Нималар деяпсан!?
Абдулла:
— Устоз, тўғри жавоб - Қулоқ! Сиз топдингиз!!!

💥 @LATIFA 💥

Показано 20 последних публикаций.