Зарафшонда ўқитувчилардан уйма-уй юриб, далолатнома тўлдиришни ким талаб қилгани текширилмоқда
Кеча ижтимоий тармоқларда Зарафшон шаҳар прокуратураси халқ таълими ходимларидан уйма-уй юриб, ўқувчиларнинг оилавий аҳволи билан боғлиқ бўлган қандайдир далолатнома тўлдиришни талаб қилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Навоий вилояти прокуратураси мазкур хабарга расмий муносабат билдирди. Таъкидланишича, ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилган.
«Зарафшон шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар халқ таълими бўлими ходимларига уйма-уй юриш ҳамда ўқувчиларнинг оилавий аҳволини ўрганиб, далолатномалар тўлдириш бўйича ҳеч қандай топшириқ ва кўрсатмалар берилмаган. Хабарда кўрсатилган ҳолатлардаги топшириқ ким томонидан берилганлиги текширилмоқда. Текширув натижаси ҳақида маълум қилинади», — дея таъкидланган расмий муносабатда.
⬇️ Навоий хабарлари
👉 @KunuzNavoiyvil